Туркия ва Эрон АҚШ ҳукуматини иккиёқлама сиёсат юргизиш ва ирқчиликда айблади

489
0

 174-7-01Фергюсон шаҳридаги Америка полицияси ҳаракатлари бир қатор мусулмон мамлакатлар, жумладан Туркия ва Эрон томонидан танқид қилинди. Мазкур давлат ҳукуматлари Обама маъмуриятини иккиёқлама сиёсат юритиш ва ирқчиликда айблашди.

 АҚШнинг Миссури штатида жойлашган Фергюсон шаҳрида 9 август куни қуролсиз қора танли ёш йигит отиб ўлдирилган эди. Содир этилган бу қотиллик аҳоли орасида кучли норозилик уйғотган ва оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган, намойишни тарқатиш вақтида полициячилар асоссиз равишда кескин чораларни қўллаган эди. Мана икки ҳафтадирки тартибсизликлар тўхтагани йўқ ва АҚШнинг бошқа минтақаларига тарқаб кетиш эҳтимоли кучли. Чунки, кўплаб шаҳарларда Фергюсон аҳолисини қўллаб оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари куни кеча Фергюсондан унча узоқ бўлмаган Сент-Луис шаҳрида яна бир ўсмир отиб ўлдирилди.

  Юзага келган вазият ва турли мамлакатлар томонидан бўлаётган танқидларга қарамай АҚШ давлат департаменти Фергюсонда содир бўлаётган тартибсизликларни бошқа давлатларда содир бўлган ходисалар билан тенглаштиришни инкор қилиб, бу орқали ўзининг иккиёқлама сиёсат юргизишини очиқчасига намоён қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here