Эрон ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Марзия Афхам ҳафталик матбуот анжуманида Эрон давлати Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
“Эрон ҳукумати Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди ва эълон қилишда давом этади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бу борада Саудияга сафар қилиши муқаррардир. Аммо ҳануз бу зиёратни амалга ошириш учун фурсат бўлмади”, деди Марзия Афхам.
Ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Афхам икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг кучайишига умид билдирар экан, “Саудия Арабистони билан Эронни бир бирига боғлаб турган анъанавий алоқалар табиий ўз йўлида давом этмоқда. Икки давлат элчилари орқали янги дипломатик қадамлар ташланиши ва дипломатик фаолиятлар юқори даражага кўтарилишини кутмоқдамиз”, дея таъкидлади.
“Эрон ва Саудия Арабистони минтақадаги муҳим давлатлардир. Умид қиламизки, минтақадаги муаммоларни ҳал қилиш учун Саудия билан олиб борилаётган музокаралар ортидан янги муҳит пайдо бўлади”, деб қўшимча қилди у.
Эрон яқин йиллардан буён, хусусан Сурия инқилоби бошлангандан сўнг Саудия Арабистони билан алоқасини яхшилашга ва турли муаммолар устида музока олиб боришга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Эроннинг собиқ президенти ва ҳозирда мамлакат экспертлар кенгашининг раиси Акбар Ҳошимий Рафсанжоний – ўзининг гапига кўра – Теҳрон ва Риёз ўртасидаги алоқаларини ривожлантириш мақсадида Саудияга сафар қилиши муқаррардир.
Туркистон:
АҚШнинг назорати остидаги бу икки давлат, вазиятлар кетувига қараб тез тез ўзгариб туришади. Уларни яқинлашишларига, Ироқдаги вазиятнинг, яъни АҚШнинг Ироқни учга бўлиб юбориш реъжасидаги навбатдаги ўзгаришлар мажбур қилмоқда. Моликийнинг тахтдан кетиши, Ироқнинг ички сиёсатида мўътадилликка ўтиш даври келганига ишора деган эдик. Бу эса, аввалида Шиаъ ва Сунийлар ўрталаридаги сунъий пайдо қилинган адовватлардан фойдаланиб бўлинганидан, энди аксинча бу адовватларни бартараф этиш ёки хеч бўлмаганда назорат остида вақтинча жиловлаб олиш харакатлари бошланганидан дарак беради. Бу жароёнда, Эрон билан Саудия давлатларининг роли катта. Улар Ироқни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш учун, минтақалар муаммоларини бир бирларига нисбатан муросасозлик асосида ечиб бериш билан, уларнинг ўрталарида бир бирларидан фарқ қилувчи қонун қоидаларни ўйлаб топишади. Натижада хар бир минтақа ўз муаммоларининг муолажаларини, ўз минталитети, миллати, мазхаби ва қабилаларининг таъсири остида бир бирларига карама қарши ечимларни илгари суришади. Бу эса халқ референдуми билан хал қилиниши лозим бўлган бўлинишларга олиб келади.