Фаластинликлар Ғазо секторидан қамални олиб ташлашга муваффақ бўлдилар

442
0

 _74400878_74401519 “IslamNews” ахбарот агентлигининг Фаластин қаршилик ҳаракатига яқин манба маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, Қохира воситачилигида бўлиб ўтган кўп кунлик музокаралар натижасида Фаластин қаршилик ҳаракати ва Исроил қамал қилинган Ғазо секторида отишмаларни бутунлай тўхтатиш тўғрисидаги келишувга имзо чекдилар. Мазкур келишув тўлалигича Фаластин томони қўйган шартлар асосида имзоланган ва бу орқали фаластинликлар мислсиз дипломатик ғалабага эришганлар.

  Ҳужжат келишув бажарилишига кафил бўлган Европа иттифоқи вакиллари иштирокида имзоланди.

 Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, имзоланган ҳужжат Фаластин қаршилик ҳаракати талаб қилган деярли барча пунктларни ўз ичига олади.

Шундай қилиб Исроил Ғазо секторидан қамални олиб ташлашга, барча назорат ўтказиш бўлимларини очишга, минтақага қурилиш материаллари олиб кириш ва пул ўтказмаларига тўсқинлик қилмасликка рози бўлган.

Келишувга мувофиқ Ғазо секторини қайта тиклаш Рами Ҳамидуллоҳ бошчилигидаги Фаластин ҳукумати назорати остида олиб борилади.

  Ғазони электр билан таъминлаш муаммоси ҳужжат имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида хал этилади.

 Бундан ташқари фаластинлик балиқчилар қирғоқдан тўққиз мил узоқлигда балиқ овлашлари мумкин ва кейинги ярим йил ичида балиқ овлаш масофаси 12 милгача кенгайтирилади.

  Фаластинликлар секторда денгиз порти очишга Исроил розилигини олишган. Порт очиш тафсилотлари сентябр ойида мухокама қилинади.

  Исроил қамоқларида сақланаётган фаластинлик маҳбусларни озод қилиш масаласи кейинга қолдирилди.

 Келишув тафсилотлари яқин кунларда маълум қилиниши хабар қилинмоқда. озирча Фаластин делегацияси 19 август куни ниҳоясига етган вақтинчали сулҳни яна бир кунга узайтирганини маълум қилди.

Туркистон:

Орзуга айиб йўқ. Ха булар урушни бир кунга узайтиришди! Тинчликни эмас! Чунки кечадан Исроил яна аввалгидек бомбардимон қилишни бошлади.

Бу ва шулар каби, муаммони мавжуд белгиланган ўлчамлар асосида ўзгартириш мумкин деб ўйлаётган хар қандай делегация ёки бошқа гурух, хатто давлатлар уюшмалари бўладими, бирортаси мувоффаққият қозона олмайди. Улар ўзларини нимадир қилаётгандек кўрсатишга урунишади халос. Чунки уларнинг ўзлари хам мувоффаққиятдан умид қилишмайди. Фақат орзу қилишлари мумкин. Буларнинг харакатлари куфр томонидан уюштирилаётганига келсак. Умматни хақиқий ўзгаришлар ясаши мумкин бўлган тўғри харакатлардан вақтинча бўлса хам чалғитиб беришларидан умид қилишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here