Тунеллар Асаднинг капалагини учирмоқда

500
0

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида “Жабҳатул Ислом”га қарашли гуруҳлар Асад кучларига қарши курашда Асад режимини даҳшатга соладиган услубларни қўллашмоқда. Мужоҳидлар Асадга тобе кучларга кутилмаган тарафдан зарба бериш учун улар қароргоҳ қилиб олган бинолар остида тунеллар қазиб портлатиб юборишмоқда.

 “Эски Ҳалаб минтақасидаги ер ости тунеллари режим учун қўрқинч туғдирмоқда. Режим кучлари қароргоҳлари атрофида 4-5 метр чуқурликда чуқурлар кавланади,  аммо тунелларнинг қаерда кавлангани ва қайси қароргоҳнинг тагида кавланганини улар билиша олмайди”, деди “Жабҳатул Ислом” армиясининг Ҳалабдаги матбуот вакили Солиҳ Анаданий.

Анаданийнинг билдиришича, тунел қазиш ва биноларни портлатиш ишларидан аввал пухта режалар тузилади ва шу ўйланган режалар орқали ҳужумлар амалга оширилади.

“Авваламбор минтақада Асад кучлари қароргоҳ сифатида фойдаланаётган бинолар аниқланади. У биноларда қанча киши бор, уларнинг қанчаси юқори лавозимли ҳарбийлар ва ҳоказо, булар ўрганиб чиқилади. Ундан сўнгра портлатиладиган бинонинг масофаси аниқланиб, тунел қазиш ишлари бошланади. Қазиш ишлари битгандан сўнг унинг ичига тонналаб портловчи модда жойлаштирилади. Портлатиш амалга оширилишидан аввал қуролли мужоҳидлар тарафидан “жаҳаннам” номли ясама қуроллар орқали Асад кучларига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрилади. Тунел портлатилгандан сўнг мужоҳидлар бирлашиб Асад режимига тобе кучларга қарши ҳужумни бошлашади”, дейди Анаданий

Тунел қазиш ишлари ва жойлари ўта сир сақланишини таъкидлаган Анаданий тунел қазувчи кишиларнинг бошқа қуролли мужоҳидлар билан алоқа ўрнатишлари таъқиқланганлиги ва тунел қазувчилар махсус ерларда сақланишини урғулади.

Анаданий тузилган режадан режим кучлари хабар топиб қолмаслиги учун тунел портлатилишидан бироз аввал қуролли мужоҳидларга хабар берилишини қайд этар экан, бу тактика алоҳида режалар бўйича кенг суратда олиб борилаётганлигини билдирди.

“Ҳалабда режимнинг назорати остида бўлган минтақаларда жуда кўп тунеллар қазилиб портлатишга тайёрланмоқда”, дея қўшимча қилди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here