Мисрда яна намойишлар авжига чиқмоқда

473
0

misr Мисрда ҳарбий тўнтаришнинг бир йиллиги муносабати билан бошланган намойишлар бугун ҳам мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида давом этди. Шу вақтга қадар намойишларда полиция ўқидан беш киши, жумладан 18 ёшли қиз Холида Жамол ҳаётдан кўз юмди, унлаган кишилар жароҳат олди. 196 намойишчи қамоққа олинди. Улардан 39 нафари “Мусулмон биродарлар” жамоасининг аъзоси эканлиги айтилмоқда.

“Қонуний ҳокимиятни дастаклаш” коалицияси тарафидан уюштирилган намойишлар Қоҳира, Декаҳлийя, Шарқийя, Ғарбийя, Манифийя, Кефр-Шайҳ каби бир қанча вилоятларда давом этмоқда.

Намойишга чиққан “Мусулмон биродарлар” жамоасининг тарафдорлари собиқ президент Муҳаммад Мурсининг ишга қайтишини ва Робиа, Наҳза майдонларида ўлдирилган кишилар учун қасос олинишини ўз ичига олган шиорларни айтиб чиқишди.

Шунингдек, намойишчилар аёл маҳбусларни қамоқхоналарда қийноқлар ва тажовузга дуч келаётганини танқид остига олар экан, улар қаторида қамоққа олинган 41 минг кишининг озод қилинишини талаб қилишди.

Халқаро аминистия ташкилоти Мисрдаги аҳвол ўтган йилга қараганда анча ёмонлашганини айтади. Бу ташкилот эълон қилган ҳисоботга кўра, “Мусулмон биродарлар” жамоасининг камида 16 минг тарафдори қамоққа олинган ва улардан бир қанчаси қамоқда қийноқдан вафот этган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Миср қамоқхоналарида электрга қўйиш, осиб қўйиш, жинсий зўрлаш каби қийноқ услублари кенг тарқалган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here