Айирмачилар аэропортни қўлга олишди

460
0

aaУкраинада президентлик сайловида овоз бериш давом этаётган бир пайтда россияпараст кучлар Донеск минтақасида жойлашган аэропортни қўлга олишди.

Айирмачилар аввал аэропортга борадиган йўлни тўсишган. Унинг ортидан ичкаридаги хавфсизлик кучларини қуролларини ташлашга мажбур қилишган.

Ўзларини “Донеск халқ республикаси” аъзолари дея эълон қилган айирмачилар “Сергей Прокофьев” аэропортида ҳавога ўт очганлари билдирилди. Кейинги олинган хабарларда аэропорт олдида жанглар рўй бераётгани ва портлаш ва отишма овозлари эшитилаётгани айтилмоқда,

Аэропортнинг матбуот сўзчиси берган баёнотда айтилишича, аэропортда самалёт қатновлари бекор қилинган.

“Шу онда ичкарида қуролли шахслар бор. Бу ҳолатда ҳар қандай учиш хизматларини йўлга қўйишимиз мумкин эмас”, дея билдирди матбуот сўзчиси.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here