Қримда мусулмонлар сўроққа тутила бошлади

495
0

OLYMPUS DIGITAL CAMERAҚрим полицияси қримдаги мусулмонларни ўзбошимчалик билан терговга чақира бошлагани хабар қилинмоқда. Хабарда айтилишича, Қримнинг Исломтерак (Кировское) ва Эски Қирим шаҳарларида кўплаган мусулмонлар Қрим полицияси тарафидан терговга чақирилган.

“Инсоф” муслима аёллар жамияти раҳбари Лутфия Зудиеванинг Қрим ахборот агентлигига берган интервьюсига кўра, Исломтерак минтақасида 150та мусулмон сўроқ қилиниш учун хавфсизлик идорасига чақирилган. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор.

“Исломтерак ва Эски Қирим мусулмонларига чақириқ қоғозлари юборилиб, улар хавфсизлик идорасига чақирила бошлади. Эркаклар ҳам, Аёллар ҳам чақирилмоқда. Кеча сўроққа тутилган 10 кишининг айтишича, уларга “Исломни қачон қабул қилгансан? Кимлар билан кўришасан, қайси Исломий партияга аъзосан?” каби шахсий ва динга алоқадор саволлар беришган. Билишимча, ҳар хил инсонлар терговга чақирилмоқда. Улар орасида Ҳизбут Таҳрирга тарафдор бўлмаган мусулмонлар ҳам бор”, деди Зулфия.

Шунингдек, Зулфия Зудиеванинг маълум қилишича, Мусулмонларга чақирув қоғоз юбормай, телефон орқали ҳам терговга чақирилмоқда. Эски Қримда баъзи мусулмонлар суратга туширилиб, уларнинг бармоқ излари ҳам олинган.

“Қримда бармоқ излари олинди. Баъзи кишилар суратга тушириб олинди. Вазиятни кузатиб бунинг қонунга зид эканлигини билиб турибман. Бу жараён жуда тез ва кутилмаган бир ҳолатда бошланди. Ҳозиргача ҳаммага хабар қилдик. Россия қонунлари ҳақида маълумот олиш, уларга қандай жавоб қайтаришимиз кераклиги ва бунинг қонуний ёки ноқонунийлигини ўрганиш учун шахсий каналларим орқали Россиядаги ҳуқуқчиларга мурожаат қилдим. Инсонлар қонунчиликни билмаганликлари учун хавфсизлик ходимлари бу вазиятдан фойдаланишмоқда”, дея қайд этди “Инсоф” муслима аёллар жамиятининг раҳбариЗулфия Зудиева.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here