Қирғизистон ҳукумати мамлакатнинг Божхона иттифоқига қўшилиши бўйича йўл харитасини маъқуллади

445
0

  1399890875_43526800ҚР Ҳукумати мамлакатнинг Божхона иттифоқига қўшилиши бўйича Йўл ҳаритаси лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда 12- майда ҚР Иқтисод вазири Темир Сариев журналистларга маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа энди Жўкоргу Кенешга юборилади ҳамда Иқтисодий сиёсат бўйича қўмитада қараб чиқилади.

  “Интеграция жараёни аввалроқ бошланган, жумладан, 2007 йилнинг 6 октябрида иттифоқни тузиш бўйича қарор қабул қилиниб, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб Божхона иттифоқининг барча қонуний базаси ишлай бошлаган. Қозоғистон иттифоққа 2011 йилнинг 1 июлида қўшилган. Қирғизистон 2011 йилда ариза бериб, ўша йилнинг октябр ойида ижобий жавоб олган. Ариза қабул қилингач, комиссия тузиш таклиф этилган, шунингдек йўл ҳаритасини тузиш бўйича ишлар бошланган. Ишчи гуруҳнинг 9 та мажлиси бўлиб ўтган бўлиб, унда барча масалалар қараб чиқилган. 6 апрелда идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтиб, лойиҳа протокол асосида маъқулланган” , – дейди у.

  Унинг қўшимча қилишича, Ҳукумат цўл ҳаритаси чора-тадбирларини молиялаштириш механизмларини ҳамда Қирғизистон иқтисодиётининг Божхона иттифоқи шартларида ишлаш юзасидан кўникмалар ҳосил қилиши устидан иш олиб боришда давом этади.

  12- майда бўлиб ўтган ҳукуматнинг навбатдаги мажлисида Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига кириши ҳамда интеграцияга қўшилиши ҳақидаги Қирғизистон аризасининг лойиҳаси ёпиқ эшик ортида қараб чиқилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here