Алмазбек Атамбаев КХШТга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида иштирок этмоқда

441
0

barduja Президент аппаратининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев КХШТга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

 Қирғизистон президенти Россия Федерацияси президенти Владимир Путин таклифига биноан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун 7 май куни Москвага етиб келди.

 8 май куни Москва шаҳрида Арманистон, Белоруссия, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур учрашув доирасида давлат раҳбарларини Россия Қуролли кучларининг ўқув машғулотларида иштирок этиши режалаштирилган.

 Бундан ташқари 8 май куни бўлиб ўтадиган иккитомонлама учрашувда Атамбаев Путин билан Қирғизистонни Божхона иттифоқига аъзо бўлиши, энергетика лойиҳалари ва “Роснефт” компаниясини “Манас” аэропортини модернизациялаш жараёнида иштирок этиши масалаларини мухокама қилиши режалаштирилган.

 Қирғизистон президенти аппаратининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исақовнинг хабар қилишича, иккитомонлама учрашув КХШТ доирасида режалаштирилган тадбирдан сўнг бўлиб ўтади.

 “Бир неча кундан бери Москвада Қирғизистондан келган тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳи иш олиб боряпти. Иш беш кундан буён давом этмоқда. Бу гуруҳни Бош вазир Жўмарт Ўтарбоев ўзи билан олиб келган эди. Бевосита унинг топшириғига биноан Қирғизистонни Божхона иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан Россия Федерацияси билан иккитомонлама дастур ишлаб чиқилмоқда. Олдиндан шуни айтишим мумкинки, иш жадал суръатда кетмоқда”, – деди Исақов.

  Туркистон:

Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтарбоевнинг 7 май куни берган баёнотига кўра, айни вақтда иқтисод вазири ўринбосари Даниил Ибраев бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида Қирғизистонни БИ аъзо бўлиш муддатини бир йилга кечиктириш учун рус ҳукумати вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

 Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонни БИ аъзо бўлиб кириш режаси ҳозирча тайёр эмас. Бош вазирнинг айтишича, ҳукумат яқин вақтлар ичида режани тайёрлайди ва умумий мухокамага олиб чиқади.

 Ўтарбоев қўшимча қилиб, аъзо бўлиш режаси қирғиз халқи томонидан маъқулланса ва ҳукумат томонидан тасдиқланиши билан бу режани Божхона иттифоқига аъзо бўлган – Россия, Қозоғистон ва Беларуссия давлатларига тасдиқлаш учун жўнатилади.

 Бош вазир аввал Россия бочилик қилаётган Божхона иттифоқига аъзо бўлишлик ўз мамлакати учун “тўғри ташланган қадам” бўлиши ҳамда кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни хал бўлишига ёрдам бериши ҳақида айтиб ўтган эди.

  Аммо Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати Атамбаевга ҳеч қандай танлаш имконияти қолдирмай, Қирғизистонни Божхона иттифоқига аъзо бўлиб киришга мажбурлашда давом этмоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here