Талас вилоятида норозилик намойишчилари губернатор ёрдамчиси ва туман ҳокимини гаровга олишди

426
0

0_3442b_f699413b_XLБўў-Терек қишлоғи аҳолиси Талас вилояти губераторининг ёрдамчиси ва Бакайота тумани ҳокимини гаровга олишди ва Талас-Тараз автойўлини тўсишда давом этишмоқда. Намойишчилар маҳаллий олтин кони ишидан норози бўлмоқдалар.

Маҳаллий олтин кони ишидан норози бўлган Бўў- Терек қишлоғидан 500дан 1000 кишигача норозилик намойиши иштирокчилари Талас вилоятидаги асосий автотрассани тўсиб туришда давом этмоқдалар.

Улар ўзлари билан музокара олиб бориш учун келган Талас вилояти губернаторининг ёрдамчиси Рискелди Ботиков ва Бакайота тумани ҳокими Урмат Тинисовни гаровга олишган.

 Маҳаллий журналист Азамат Асейин ўғлининг сўзларига кўра, Ботиков ва Тинисов кўчада, намойишчилар қуршовида туришипти.

 Намойиш иштирокчиларидан бири Раис Темиралиев, буни гаровга олиш деб атамади ва “Kloop.kg” мухбирига иккала амалдор ҳам “халқ томонига ўтганлигини” айтди.

 Милициянинг намойишни тарқатишга ҳаракат қилишга қарамай, намойишчилар агар уларни олдига Бишкекдан марказий ҳукумат вакиллари келишмаса, 4 апрел тонгигача туришга тайёр эканликларини билдиришмоқда.

 Намойишчиларни асосий талаби – “Ширалжин” олтин конини ёпиш. Намойишчиларнинг сўзларига кўра, бу олтин кони маҳаллий фермер хўжаликларига зиён етказмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here