Талас вилоятида милиция норозилик намойишини тарқатиш учун куч қўллади

444
0

434fc2e326151d7870428839ab86b1aa 2014 йил 3 апрел куни эрталаб Бакайота туманида 500га яқин одам “Ширалжин” олтин конини ёпиш талаби билан туман маъмурияти биноси олдида тўпланишди. Маҳаллий ҳукумат вакилларидан ижобий жавоб олишмагач, намойишчилар Бакайота қишлоғи ҳудудидан ўтган Талас-Тараз автотарссасини ёпиш учун йўл олишди ва маълум вақтдан сўнг намойишчилар сони 1000 кишидан ошиб кетди.

 Мазкур асосий автотрассани очиш учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг махсус кучлари томонидан маҳаллий аҳолини тарқатишга ҳаракат қилинди. Аммо, бу ҳаракат намойишчиларни тўхтатиб қола олмади. Маълум вақт ўтгач, 500га яқин намойишчилар Қирғизистон қишлоғи бурилишидаги Бўў-Терек қишлоғида Талас-Тараз асосий автотрассани ёпиб қўйишди. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг умумий кучлари эллик нафар махсус кучлар ва йигирма нафар милиция ходимларидан иборат бўлган.

 Намойишчиларни тарқатишга бўлган уриниш вақтида икки ўртада тўқнашув юзага келган, натижада тахминан бешта милиция ходими жароҳатланиб, милициянинг хизмат машинаси пачақланган ва ҳавога бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ узилган. Куч органлари томонидан шовқин тарқатувчи гранаталар қўлланилган.

 Милиция томонидан ўқ отилганидан сўнг намойишчилар ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларини чекинишга мажбур қилишган. Шу сабабли ходиса жойига Манас, Талас ва Қорабура туманларидан қўшимча кучлар йўлга чиққан.

 Айни вақтда (3 апрел соат 18:30) Талас вилояти губернаторининг ёрдамчиси Ботиков Рискелди ва туман ҳокими Алканов Урмат маҳаллий аҳоли билан музокаралар олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here