Шаҳиднинг оиласига нисбатан тазйиқлар давом этмоқда

558
0

  Биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳ Инатзинович 1963 йил 5 апрел куни Қирғизистон республикасининг Ўш шаҳрида туғилган, Ўш шаҳрининг Мўминов кўчаси №68 уйда яшаган, Қирғизистон республикаси фуқароси бўлган. Бу биродаримиз Ҳизб ут-Таҳрирнинг фикр ва ғоялари билан танишгач, бутун эътибори, куч ва имкониятини мазкур фикрларни омма ичида ёйиш, одамларни Ислом ҳукмлари билан ҳаёт кечиришга чақиришга бағишлади. Унинг бу фаолияти Қирғизистон ва Ўзбекистон куч органларини тинчини ўғирлаб қўйди. Биродаримиз Ҳамидуллоҳнинг даъват фаолиятига чек қўйиш учун бу икки давлатнинг куч органлари қандай қилиб бўлса ҳам уни қамоққа ташлаш йўлини излай бошлашди. Ва ниҳоят бу куч органлари Ҳамидуллоҳнинг даъват йўлига нуқта қўйишни энг мақбул йўли, уни Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб бораётган Ўзбекистон қамоғига тиқиш деган қарорга келишди.

 Шу мақсадда Ўш вилояти бўйича терроризмга қарши кураш бошқармаси 9-бўлимининг ўша пайтдаги бошлиғи Муртазоев Жахонгир Ўзбекистон республикаси Хўжаобод тумани Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Қурбонов Тожимамат билан ҳойинона тил бириктириб, 1999 йил ноябр ойида Ҳамидуллони Ўш шаҳридан куппа-кундиз куни ўғирлаб, “Дўстлик” чегара пункти орқали Ўзбекистонга олиб боришади ва уни Хўжаобод туманида машинадан тушириб қолдиришади. Машинадан тушган Ҳамидуллоҳ беш-ўн қадам юрмай ўзбек милицияси томонидан қайта қўлга олинади ва маҳаллий милиция таянч пунктига олиб келиниб, чўнтагига Ҳизб ут-Таҳрир варақчалари, “Мемориал” инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи ташкилот китобчаси ва 0,26 гр. героин моддаси солиб қўйилади. Кейинчалик Хўжаобод тумани ички ишлар бўлимида “холис гувоҳлар” иштирокида қайта тинтув ўтказилиган вақтда унинг ёнидан юқорида номлари зикр қилинан таъқиқланган адабиётлар ва героин моддаси “топилади”. Бу эса биродаримизни узоқ муддатга золим зиндонига ташлаш учун етарли эди.

 Шундан сўнг, 2000 йил 21 январ куни бўлиб ўтган Андижон вилояти Хўжаобод суди томонидан биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳ ЎзР. ЖКнинг 145 модда 3- қисми, 156 модда. 2 п.”д”, 158 м. 3- қ, 159 м. 4- қ, 216 м., 242 м. 1- қ, 244-1 3 п. “а”, 244-2 м. 1- қ, 246 м. 2- қ ва 273 м. 5- қисми билан айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилади.

 Аммо, бу золим режим ва унинг югурдаклари Омонов Ҳамидуллоҳни узоқ муддатга қамаб ҳам ўзларининг разил мақсадларига ета олмайдилар. Чунки, биродаримиз қамоқда ҳам ўзининг даъват фаолиятини тўхтатмайди ва ўзининг сабри, тақвоси ва золим олдида Ҳақни айтишдан қўрқмаслиги билан қамоқхонадаги қолган биродарлармизга ҳам ўрнак бўлади ва уларга қувват бағишлайди. Шу сабабли 2007 йилдан бошлаб Омонов Ҳамидуллоҳга “муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйинсунмаслик” айбловлари билан тўрт марта янги жазо муддати қўшиб беришади.

 Қонхўр ҳукумат жаллодлари шунча зулм ва ғайриинсоний қийноқлар остида ҳам биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳни ўз танлаган йўли ва ғоясидан қайтара олишмагач, уни жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтишади. Охир оқибат узоқ давом этган шавқатсиз ва соғлом одамнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган қийноқлар натижасида биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳ 2013 йил 4 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида жойлашган Уя 64/51 қамоқхонасида – Аллоҳ Таолонинг изни билан – шаҳидлик мартабасига эришади. Қамоқхона маъмурияти ўзлари содир этган жиноятни яшириш мақсадида биродаримизни юрак ҳуружи билан вафот этганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, “қариндошлари келмади” деган баҳона билан Косон шаҳридаги қабристонига дафн этишади.

 Биродаримиз Омонов Ҳамидулоҳнинг қариндошлари унинг вафот этганидан бир ҳафта ўтиб, 2013 йил 11 апрел куни қамоқхона маъмуриятидан “у юрак ҳуружи сабабли вафот этганлиги ва Косон қабристонига дафн этилгани” тўғрисида телеграмма олишади. Телеграммани олишгани заҳоти биродаримизнинг аёли, ўғли ва қайин укаси Ўзбекистон республикасининг Қашқадарё вилоятига қараб йўл олишади. Бироқ, йўлда қийинчилик ва сарсон-саргардонликка учраб Косон шаҳрига етиб боришганига қарамай, биродаримизнинг муборак жасадини Қирғизистонга олиб келишга муваффақ бўлишмайди.

 Биродаримизнинг дафн маросими катта шов-шувларга сабаб бўлишидан қўрққан Қирғизистон ҳукумати эса лоақал ўз фуқароси бўлган бир мазлумнинг жасадини олиб келишга ҳаракат қилаётган яқинларига ёрдам беришга ҳам ярамади. Чунки 2006 йил 7 август куни Қирғизистон ва Ўзбекистон куч органлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус амалиёт вақтида отиб ўлдирилган ва –Аллоҳнинг изни билан – шаҳидлик мартабасига эришган Қорасув шаҳар “Ас-Сараҳсий” масжиди имом ҳатиби Рофиқ қори Камоловнинг дафн маросими оддий халқ томонидан қандай қабул қилинганини унутишганича йўқ эди. Бу бирдаримизнинг дафн маросими ҳам ҳудди аввалгига ўхшаб оммавий тус олиб кетишидан расимий ҳукумат вакиллари қўрқишди. Шунга қарамай бироларимизнинг ғойибона жаноза намозига Қирғизистоннинг турли ҳудудларидан минглаб мусулмонлар ҳозир бўлишди.

 Отасининг ноҳақларча ўлдирилиши ва ўз фуқаросини ҳимоя қилиш ёки ҳеч бўлмаганда жасадини олиб келиб биришга ярамаган расмий ҳукуматни масъулиятсизлиги учун танқид қилган ва бу жирканч тузумларнинг асл башарасини турли ОАВлари орқали бутун оламга очиб ташлашга ҳаракат қилган марҳум биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳнинг қизи, 1994 йил 24 январда туғилган муслима синглимиз Омонова Зулфияга ва оила аъзоларига нисбатан расмий ҳукумат томонидан бўлаётган тазйиқлар ҳозирга қадар давом этмоқда.

 Муслима синглимиз Омонова Зулфиянинг қарорида қатъий туриши, золимнинг зулми, маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳаракат қилиши Қирғизистон расмий ҳукуматини хавотирга солиб қўйди ва бу синглимизни қўрқитиш ва ўз ҳақ-ҳуқуқларидан воз кечишга мажбурлаш учун 2014 йил 31март куни Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) томонидан қамоққа олинди. Мана шу йўл билан Қирғизистон куч органлари ўз ожизлигини ва ўзбек ҳамкасблари кирдикорларини яширишга ҳаракат қилмоқда. Агар марҳум биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳни Ўзбекистон қамоғида шаҳид бўлганлигини ва синглимиз Омонова Зулфия ҳам айнан Ўзбекистон куч органларига нисбатан даъвони илгари сурганини эътиборга оладиган бўлсак, синглимиз Зулфияни қамоққа олишга ўзбек куч органлари буюритма берган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

 Қирғизистон ҳукумати ҳам сўнгги вақтларда Россия ва бошқа йирик давлатлар талаби ва тазйиқи остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашини авж олдириб бормоқда. Бу мақсадда расмий ҳукумат Мудофаа кенгаши орқали турли хил Ислом динига қарши қарорларни тайёрлаб, куч органлари ва айрим дин уламолари орқали исломий кўринишларни жамият ичида тарқалишига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилмоқда. Президент Атамбаевнинг мусулмонлар соқолини танқид қилиб айтган бир оғиз сўзи Ўш, Қизилқия шаҳарлари ва Новқат туманида мусулмонлар соқоли милиция ходимлари учун пул ундириш манбаига айланиб қолди.

 Расмий ҳукумат фақат мусулмон эркаклар ва уларнинг соқоли билан курашга чекланмай муслима опа-сингилларимизга ҳам қарши курашини кучайтирмоқда. Ўтган март ойи давомида пойтахт Бишкек ва Жалолобод шаҳарларида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилинган ўнга яқин муслима аёллар ДМХҚ томонидан ҳибсга олинди ва айримларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу орқали расмий ҳукумат аҳолисининг 82,7 фоизини ташкил этувчи мусулмонлар билан ўзининг ўртасидаги жарликни янада кенгайтирмоқда.

 Қирғизистонда фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари расмий ҳукуматни турли хил йирик давлатлар ва мустабид режимлар ноғорасига ўйнашдан тийилишга ва ўзининг мусулмон аҳолисини хоҳиш-истакларини инобатга олишга чақирамиз. Чунки ҳозирги дунёдаги сиёсий ҳолат ўтган асрнинг охирларидаги ҳолатдан ва ҳозирги мусулмонлар ҳам 1990-2000 йиллардаги мусулмонлардан фарқ қилишини, улар Исломни ўз тузумига эга бўлган дин эканлигини аллақачон англаб етганларини эслатиб ўтамиз.

 Ҳозир дунёда етакчиликни даъво қилаётган Америка ҳам сиёсий ва иқтисодий инқирозлар гирдобида тўлғанмоқда. Демократия асосчиси бўлган Европа давлатлари ҳам ўзлари иҳтиро қилган тузум инқирозга юз тутганини тан олиб туришибди.

 Бундан фарқли равишда шунча зулм, қирғин ва таъқибларга қарамай Ислом дини кундан-кунга кучга тўлиб бормоқда. Мусулмонлар ҳам ўз Исломлари сари йирик қадамлар билан олға интилишмоқда. Халифалик давлатининг қуёши уфқдан бош кўтариб келмоқда ва Халифаликни барпо бўлиши вақт масаласи бўлиб қолди холос. Буни ҳатто мустамлакачи давлатларнинг ўзи ҳам тан олмоқда.

 Аллоҳ Таоло айтади:

“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлишади. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳлашмаса-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳлашмаса-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”    [Тавба 32-33]

 Абдураҳмон Одилов

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими аъзоси

 4 апрел 2014 йил

1 COMMENT

  1. Hizb yigitlariHizb ut Tahrir safida hizmat qilayotgan o’g’lonlargaKufrga ergashganda insonlar bari,Dunyo lazzatiga to’lsa qalblari.Insonlarni chorlab hidoyat sari,Olg’a yuring Hizb yigitlari.*** *** *** *** ***Olimlar minbarda yolg’on sayrasa,Kofir mo’minni o’zaro qayrasa.Insonlarni chorlab haqiqat sari,Olg’a yuring Hizb yigitlari.*** *** *** *** *** ***Zindonlar birodarlarga to’lganda,Qiynoqlaridan do’stlar o’lganda.Ummatni chorlab Shahodat sari,Olg’a yuring Hizb yigitlari.*** *** *** *** *** ***Musulmonlar ijtihodin tashlasa,Jihod desang qalbin g’ashlasa.Insonlarni chorlab Shariat sari,Olg’a yuring Hizb yigitlari*** *** *** *** *** ***Bugun Ummat uyg’onganda,Islomin qumsab to’lg’onganda.Ummatni boshlab Hulofot sari,Olg’a yuring Hizb yigitlari.

  2. Hulofot davriHaqdin sinovlar kelganda goh,Dushman fitnasidin bo’lganda ogoh.Do’zax azobidan so’rab panoh,Izzatingni sog’indik Hulofot davri.*** *** *** *** *** ***Yurtlarimiz fusq-fujurga to’lganda,Yaxud ustimizdan hokim bo’lganda.Otalarimiz qamoqlarda o’lganda,Qudratingni qumsadik Hulofot davri.*** *** *** *** *** ***Sultonlar el haqini yeganda,Haqni turganni terror deganda.Fatvolarni omma Shariat deganda,Ijtihodingni sog’indik Hulofot davri.*** *** *** *** *** ***Qozilar poraga ilmin sotsalar,Haqni aytgan olimlar zindonda yotsalar.Mo’minlar o’z tariqatin yo’qotsa,Adolatingni sog’indik Hulofot davri.

  3. Foniy dunyoning azob farishtalariFoniy dunyoning azob farishtalari,Go’yoki yurtning tartibchi sarishtalari.Azob bermoqdalar ul mo’minlarga,Foniy dunyoning azob farishtalari.*** *** *** *** *** ***Azob chekmoqdalar ul iymonsizlar qo’lida,Jonin fido aylab ul Xoliqning yo’lida.Cho’milmoqda mo’minlar qoni ko’lida,Foniy dunyoning azob farishtalari.*** *** *** *** *** ***Bilingizkim ey iymonsiz farishtalar,El og’zidagi tartibchi sarishtalar.Ummati Muhammadga azobni aylasangiz davom,Ushlagaydur sizni ulkan do’zax azobi tamom.*** *** *** *** ***

  4. Ey Allohim. Islomni golib qilgin. Va bizlarni af qilgin. Ey Rabbim O’zingni kuch-qudrating bilan bizlarni quvvatlandirgin. Bu muslima singlimizni Allohim o’zinga omonat qildik. Kofirlarga O’zing kifoya qilgaysan. Albatta sen bizning Mavlomizsan, Kofir kavm ustidan bizlarni golib qilgin. Amin!

  5. Ollohim sen bizlarni hojamizsan, bizlarga ozing yordam ber,hossatan Suriya,Uzbekiston va butun dunyo musulmonlariga yordam ber.va barcha ayollarga ,bolalarga sabir ber.ularga zulum berganlarga Ollohim ozing kifoya kil.Amin!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here