Атамбаев АҚШ давлат котибининг ёрдамчисини қабул қилди

428
0

 1396511708_70678600 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 3 апрел куни АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвални қабул қилди.

 Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашув давомида Қирғизистоннинг АҚШ билан ўзаро манфаатли бўлган соҳалардаги долзарб масалалар мухокама қилинган.

 АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал Қирғизистон ҳукуматига Афғонистондаги вазиятни изга солиш бўйича иттифоқчи кучларни қўллаб-қувватлашдаги ҳаркатлари учун ташаккур билдириб, “Манас” транзит марказининг Афғонистон ва бутун Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашдаги улкан салмоғини белгилаб ўтди.

 Президент Атамбаев, минтақадаги хавфсизлик Қирғизистон учун хал қилувчи масала эканлигини таъкидлаб ўтди.

 Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни АҚШ билан ҳамкорлиги бундан буён ҳам мамлакат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда давом этишини белгилаб ўтди, деб хабар берди матбуот хизмати.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here