Тожикистонда аҳолига электр энергияси етказиб бериш кескин қисқартирилди

563
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

“Барки Точик” давлат энергохолдинги 26 март куни тарқатган хабарга кўра, сўнги кунларда Тожикистонда аҳолига электр етказиб бериш кескин қисқартирилган.

Айрим қишлоқ ҳудудларида аҳолига суткасига тўрт-беш соатдан электр энергияси берилмоқда. Жумладан, Ғиссор ва Файзобод шаҳарчаларида аҳолига электр бериш суткасига 4,5 соатни ташкил этаётган бўлса, Нуробод шаҳрида 7,5 соат свет берилмоқда.

Айрим туманлар аҳолиси эса кунлаб электр ёруғлигисиз қолишмоқда.

Электр таъминотидаги расмийларнинг сўзларига кўра, аҳолига электр энергияси беришни кескин қисқартирилишига, тоғли ҳудудларда ҳаво ҳароратини кескин совуб кетиши ва бунинг натижасида музлар эриши секинлашиб, мамлакатнинг асосий ГЭСлари жойлашган Вахш дарёсида сув оқимини камайиб кетиши сабаб бўлган.

Тожикистоннинг энергетика соҳаси асосан ГЭСларга суянганлиги сабабли қиш ойларида электр энегриясида тақчилликлар юзага келади. Шу сабабли ҳар йили октяб ойидан бошлаб то апрел ойигача аҳолига электр етказиб беришда чекловлар киритилади.

Туркистон:

Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларига нисбатан қиши совуқ ва аёзли бўлган бу республикада давлат раҳбари ўз халқини қатъий чеклов доирасида ушлаб, суткасига 4-5 соатдан свет беришига, мактаб ўқувчилари синфхоналарини иситиш мақсадида уйларидан ўтин ва тезак ташиб келиб, таълим олишаётганига қарамай, расмий ҳукумат хориж билан тузган шартнома асосида қиш ойларида ҳам свет сотишни тўхтатмай келади.

Расмий ҳисоботга кўра, Тожикистон қўшни Афғонистонга биргина 2013 йил ноябр ойида 45 миллион кВт/соат электр энергияси сотган. Бу эса 2012 йилнинг айни шу вақтига солиштирганда 3,3 млн.кВт/соатга кўп. Умумий ҳисобда Тожикистон 2013 йил мобайнида Афғонистонга 1 миллиард киловатт- саоатдан кўпроқ электр энергияси сотган.

Бу давлат раҳбарларининг бирдан бир муаммоси қандай қилиб бўлса ҳам оддий халқ ҳисобига ўз шахсий бойликларини кўпайтиришдан иборат. Ўзбекистонда йилига 65-70 миллиард метр.куб газ қазиб олинишига қарамай оддий халқ газсиз ва светсиз ёшаётгани каби, Тожикистон ҳам қанча кўп электр энергияси ишлаб чиқармасин оддий халқ ҳудди ҳозирда бўлгани каби светсиз қолаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here