АҚШ элчихонаси Қирғизистон ҳукумати тутган позициядан норози

541
0

01

Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 16 март куни Қримда бўлиб ўтган референдум натижалари бўйича тарқатган баёнотидан норозилигини изҳор қилди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 20 март куни тарқатган баёнотида Қримда бўлиб ўтган референдум натижаларини расман тан олган ва буни аҳолининг аксар қисмини хоҳиш-иродаси сифатида баҳолаган эди.

Қирғизистон ТИВ тарқатган баёнотда жумладан, “Қрим аҳолисининг аксар қисми Россия Федерацияси таркибига қўшилиш истагини билдирди ва бу истакни хурмат қилиш керак. Шу билан бирга, Украинада референдум натижаларидан норози бўлганлар икки халқ – руслар ва украинлар ўртасида адоват ўтини ёқишга ҳаракат қилишмоқда.

Қирғизистонни расмий позицияси шундан иборатки, Қрим халқининг хоҳиш-иродаси бу – айни ҳақиқат, халқаро ҳамжамият ва бошқа давлатларнинг турли хил баҳолашларига қарамай уни қабул қилиш керак. Қирғизистон ҳукумати бугунги кунда Украина ва Қримда вужудга келган муаммоларни тинч йўл билан хал этилиши тарафдори. Ҳар қандай ҳолатда ҳам куч қўлланишига йўл қўймаслик керак”, – дейилган эди.

ТИВ баёнотига жавоб тариқасида АҚШ элчихонаси Қирғизистон тутган позициядан ташвиш билдирди.

“Қирғизистон аввалгидек, Украина собиқ ҳукуматининг ўйламай қилган иши ва коррупцияга ботганлиги инқирозга ва ўнлаб бегуноҳ одамларни қурбон бўлишига олиб келди деган фикрда турипти”, – дейилади элчихонанинг 27 март куни ижтимойи тармоқларда жойлаштирилган хабарида.

Туркистон:

Украинада уч ойдан ошиқ вақт давом этган норозилик намойишларида охир оқибат мухолифатнинг қўли баланд келиб, Украина президенти Виктор Янукович ўз ҳокимиятини ташлаб қочиб кетганидан сўнг Қирғизистон расмий ҳукумати Януковични танқид қилиб, янги вужудга келган Украина ҳукуматини маъқуллаб баёнот тарқатган эди. Бироқ, расмий Бишкекни бу баёноти Россия ҳукумати томонидан кескин қаршиликка дучор бўлди.

Айрим манбаларга кўра, 13 март куни Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Георгий Карасин Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Бўлат Жунусовни ўз хузурига чақиртириб, тарқатилган хабар бўйича ғазабланганлигини маълум қилган. Шундан сўнг Қирғизистон ТИВ шошилинч равишда ўзининг навбатдаги баёнотини тарқатди. Бу баёнотда расмий Бишкек Қримда бўлиб ўтган референдум натижаларини халқ иродаси сифатида баҳолаб, унинг натижаларини расман тан олди.

Лекин орадан кўп вақт ўтмай, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Гаага шаҳрида бўлиб ўтган ядровий хавфсизлик саммитида иштирок этиб, унда нутқ сўзлади ва 25 март куни айнан шу шаҳарда АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашди ва бу учрашувда Қозоғистоннинг Қрим масаласида эгаллаган позицияси мухокама қилингани ва Обама Назарбоевга бу масалада қаттиқ теккани аниқ. Чунки, Қозоғистон ҳам Қирғизистон сингари Қримда бўлиб ўтган референдумга ижобий баҳо берган давлатлардан бири ҳисобланади.

Шу сабабли Назарбоев мазкур саммитдан қайтиб келгани ҳамон Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан 26 март куни Алмати шаҳрида учрашди. Бу учрашув тафсилотлари очиқланмаган бўлсада, унда бу икки давлат раҳбарлари бундан кейинги ташлашлари керак бўлган қадамларини келишиб олган бўлишлариннинг эҳтимоли кучли.

Бу икки “мустақил” республика раҳбарлари учрашуви ортидан АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси Қирғизистоннинг Қрим масаласида эгаллаган позициясидан норозилигини маълум қилди.

Бу бечора “мустақил” давлатлар раҳбарлари оламда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларга мустақил фикр билдириш имконидан ҳам маҳрумлар. Бу раҳбарлар нафақат амалда, ҳатто ўйлаётган фкрларида ҳам ўз хожалари чизиб берган чизиқдан четга чиқиш имкониятига эга эмаслар. Назарбоев Обама билан урашиб қайтгач, Атамбаев билан учрашганидан сўнг ва АҚШ элчихонаси тарқатган хабар ортидан Қирғизистон энди қандай позицияни эгаллар экан?      

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here