Обама Оқ уйда Нетаняҳу ва Аббосни Сўроққа тутмоқчи

453
0

DETAIL_PICTURE__84709851

АҚШ президенти Барак Обама келаётган сешанба куни Вошингтонда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашади. 17 март куни эса Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашув белгиланган. Агар Исроил-Фаластин музокаралари муваффақиятсизликка учрагудек бўлса, Обама учрашув чоғида бу икки раҳбардан бунинг ҳисобини сўраши кутилмоқда.

“Haaretz” газетасининг жума кунги сонида ёзишича, Обама Исроил бош вазири Нетаняҳудан – Агар Исроил-Фаластин музокаралари муваффақиятсизликка учрагудек бўлса – мустақил Фаластиннинг БМТдаги мавқеининг тўлқинланишига қандай кўникиши, Исроилга нисбатан ҳалқаро байкотлар тўлқинини қандай тўхтатиши ва Европадаги тутган ўрнини йўқотишига қандай кўникиши ҳақида сўрайди.

Президент Аббосдан эса агар Қўшма штатлар ва Европа иттифоқи Фаластинга кўрсатаётган ёрдамларини кесиб  қўйса, ишчиларнинг юз минглаган ойлик маошларини қандай тўлашга қодир бўла олиши ҳақида сўрайди.

Газетага кўра, Обаманинг икки тарафга ҳам демоқчи бўлаётгани шуки, уларнинг олдида икки танлов бор: Ё улар бараварига АҚШнинг режаси амалга ошиши учун унга ёрдам беради ёки музокалар муваффақиятсизликка учрагандан сўнг ўзларини кутаётган воқега кўникишга мажбур бўлади.

Газетанинг ишора қилишича, Нетаняҳу Оқ уйдаги учрашувда Фаластин мавзусини Эроннинг ядро дастури мавзусига буриб юбориш ниятида. Аммо Оқ уй музокара Фаластин ҳақида бўлишини аниқ белгилаб қўйган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here