Саволга жавоб

509
0

1389699358_alg-taliban-jpg

Савол:

Ахборот воситалари 2014 йил 20 февралда Украина ҳукуматига қарши оппозициядаги намойишчилар билан Киевдаги мустақиллик майдонидан чиқиб кетган хавфсизлик кучлари ўртасидаги янги тўқнашувларда энг камида 17 киши ҳалок бўлгани ва бошқа кишилар жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатди. Айни вақтда намойишчилар бўшатиб қўйилган парламент сари ҳамда бош вазирлик биноси сари йўл олишди… Украина ҳукумати 2014 йил 19 феврал чоршанба куни  оппозициядагилар нишонга олинадиган «терроризмга қарши кураш» операцияси бошланганини эълон қилди, ҳукумат уларга «экстремистлар» деган тамғани ёпиштирди. Бунинг оқибатида 26 киши ўлди. Ҳатто мустақиллик майдони уруш майдонига ўхшаб қолди! Лекин 2014 йил 21 февралда Украина президенти ва оппозиция ўзаро келишув ечимига келишиб олишгани эълон қилинди… Шундан кейин 2014 йил 22 февралда украин парламенти президентни мансабидан тушириш ва 2014 йил 25 майда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини ёқлаб овоз бергани эълон қилинди… Энди шундай савол туғилади: бу ҳодисалар оппозиция ва ҳукумат ўртасидаги маҳаллий ҳодисаларми? Ёки давлатлар аралашаётган ҳодисаларми, Америка, Европа Иттифоқи ва Россиянинг бу ҳодисаларда, уларни қўзғашда қўли борми? Бу ҳодисалар биринчи инқилоб чоғида бўлганидек рус нуфузини Украинадан бутунлай суғуриб ташлаб Ғарб нуфузини ўрнатиш учун бўлаётган яна бир зарғалдоқ инқилобими? Россиянинг 2010 йилда бўлганидек бунга қарши муносабат билдириши кутиладими? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Бунга жавоб қуйидаги ишлардан аниқ бўлади:

1 –  Украина ўзининг устида Россия билан Европа ўртасидаги ўзаро курашдан иборат узун тарихга эга. Украина тарих давомида Россия, Усмоний Халифалик (айниқса Қрим борасида) ва Польша каби бошқа давлатлар ўртасида тақсимланган эди… Биринчи жаҳон урушидан кейин Ғарб ва унинг малайлари Усмоний давлатга қарши тил бириктиришди, натижада бу давлат тугатилди ва Совет Иттифоқи пайдо бўлди… Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса Америка урушда ғолиб бўлган иттифоқчи давлатларга бошчи бўлди. Шундай қилиб Украина устида курашадиган давлатлар: Ғарб ва Совет Иттифоқи бўлиб қолди. Бундан олдин Совет Иттифоқи Польша ҳамда Украинани ўз республикалари қаторига қўшиб олган эди. Украина Совет Иттифоқининг собиқ 15 республикалари орасида энг муҳими бўлиб қолди… Совет Иттифоқи қулаганидан кейин эса Украина устида курашадиган давлатлар: Россия, Америка ва Европа Иттифоқи бўлиб қолди. Шунинг учун бу давлатларнинг ҳар бири Украинага кучли аҳамият беради:

Россияга келсак: Украина Россия учун энг аҳамиятга эга мамлакатлардан биридир. Шунинг учун Россия Украинани йўқотадиган бўлса Ғарб бевосита Россия чегараларида бўлиб қолади. Демак Украина Россия учун уни Европа томондан ҳимоя қиладиган бир қалқондир. Бундан ташқари Украина иқтисодий аҳамиятга ҳам эга. Чунки у орқали Ғарбга қарата тортилган рус газ қувурлари ўтади. Шундай қилиб Украина Россия учун ўта аҳамиятга эга. Чунки ундаги саноат, қишлоқ хўжалик ва энергетика секторлари Россия билан бутунлай, чамбарчас боғланган. Қолаверса Украина Россия билан Европани бир-биридан ажратиб турувчи минтақа ҳамдир. Шунинг учун агар Россия Украинани йўқотадиган бўлса Европа Россиянинг остонасига келиб қолади. Чунки Украина Москвадан атиги 300 км. узоқликда жойлашган, холос. Россиянинг Украинага аралашаётгани сабаби мана шу. Бу ерда Россияни Украинага ўта аҳамият билан қарашга мажбур қилаётган бошқа бир омил ҳам бор. У ҳам бўлса Шарқий Украина аҳолисининг кўпчилиги православ динига эътиқод қилиши ва рус тилида гаплашишидир. Бу бир томондан, бошқа томондан эса Россиянинг Украинада Қора денгиз ҳарбий флоти базаси бор.

Европа ҳақида айтадиган бўлсак: Украина Россия билан Шарқий Европани ажратиб турувчи девор ҳисобланади ва унинг ерлари орқали Европага рус табиий газининг 80 %и ўтади, бунча миқдордаги газ Европа истеъмолининг тўртдан бирини ташкил қилади. Шунинг учун демак Украина Европа учун ўта аҳамиятга эга. Польша 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан кейин Руминия ва Болгария ҳам бу иттифоққа 2007 йилда қўшилди. Оқибатда Украина Европа Иттифоқи давлатларига қўшни бўлиб қолди ва Европа Иттифоқи учун катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Чунки Украина бир томондан Европа билан Россия ўртасидаги кўприк ҳисобланса, бошқа томондан у иккаласининг ўртасини ажратиб турувчи минтақа ҳисобланади.

Америка эса: Украина рус нуфузи минтақасини қисқартиришга ҳаракат қилаётган Америка учун муҳим ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Украина портлари ҳам Атлантик Иттифоқ (НАТО) ва унинг Қора денгизга кирадиган ҳарбий кемалари учун аҳамиятга эга. Қолаверса Американинг Украинадаги нуфузи Россия «биқини»ни тинимсиз «қонатиб» туриш маъносини англатади ва бу нуфуз Американинг бу минтақадаги, айниқса Ўрта Шарқдаги ўз лойиҳаларига тўсқинликни йўқ қилиш учун ишга солиб, Россияга босим ўтказувчи бир қуроли ҳамдир.

2 –  Америка Украинанинг Атлантик Иттифоққа аъзо бўлишидан манфаатдор бўлса, Европа Украинанинг Евроиттифоққа аъзо бўлишидан манфаатдордир. Шунинг учун 2004 йилдаги зарғалдоқ инқилоби ортида ва 2005 йилдаги сайловлар ортида Ғарб турди… Чунки Россия Совет иттифоқи қулаши оқибатидаги бошбошдоқликдан ҳали халос бўлмаган эди… Буларнинг барчаси натижасида Ғарб зарғалдоқ инқилоби орқали ўз мақсадларига эришишга муваффақ бўлди. Чунки 2005 йилги сайловларда Россия номзоди Януковични қулатди. Ана шундан кейин Ғарбнинг, айниқса Американинг номзоди Юшенко сайловларда ғолиб чиқиб республика президенти бўлди. Натижада иш Ғарб нуфузи фойдасига ҳал бўлиб, рус нуфузи йўқолди.

3 –  Шундан кейин ҳодисалар тезлаша бошлади. Бу ҳодисалар ортида Украинани НАТОга ва Европа Иттифоқига қўшиб олиш режалари ётарди. Америка фурсатдан фойдаланиб қолди. Чунки Россия 2005 йилги сайловларда Украинадаги ўзига малай бўлган ҳокимиятни йўқотган эди. Европа эса гарчи Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишидан манфаатдор бўлса ҳам лекин Европа Иттифоқи ўзига қўшилган Шарқий Европа давлатлари муаммоларидан ҳамон қийналаётган эди… Шундай қилиб демак Америка учун 2005 йилги сайловлар натижасидан фойдаланиб қолиш учун ва ўзининг малайи Виктор Юшенкони ғалаба қозонтириш учун қулай шарт-шароит вужудга келган эди. Шунинг учун Америка Юшенконинг президентлик давридан Украина билан Ғарб ўртасидаги интеграцияни тезлатиш учун фойдаланди. Юшенко Севастополдан рус Қора денгиз ҳарбий флотини рус ҳарбий базаси ижара муддати 2017 йилда тугаган пайтда ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилар эди. Юшенко Украинанинг Ғарбнинг Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантик Иттифоқ ташкилоти каби муассасаларига тўлиқ қўшилишини исташини яшириб ўтирмас эди. Шунинг учун Киев Европа Иттифоқи билан шериклик келишуви борасида музокараларга киришган ва НАТОга аъзо бўлишнинг амалий режасини талаб қилган эди… Шунинг учун ҳам биз Американинг Юшенкони ҳокимият тепасига олиб келган зарғалдоқ инқилобида қандай куч сарфлаганини ва Украинанинг ана шу даврда АҚШнинг асосий стратегик шериги бўлиб қолганини кўрдик. Америка Украинага иқтисодий ёрдамлар кўрсатди. Шу даражадаки ҳатто Украина Америка ёрдамлари рўйхатида «Исроил» ва Мисрдан кейин учинчи ўринда турадиган бўлди. Американинг бундан мақсади Украинани иқтисодий жиҳатдан Россияга таянишини бутунлай узиб қўйиш эди…

4 –  Бу ҳолат Россияга катта таъсир қилди. Балки бу ҳолат Россиянинг жиғига тегди ва унинг манфаатларига етказилган бир зарба бўлди. Натижада 2004 йилда Украинада зарғалдоқ инқилоби юз берганидан кейин Россия билан алоқалар кескинлашди. Бунга Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ва НАТОга аъзо бўлишга эришишга ҳаракат қилиши сабаб бўлди. Россия билан алоқаларнинг кескинлашишига Украинанинг Севастополдаги рус Қора денгиз флоти базасига нисбатан тутган позицияси ва табиий газ борасидаги келишмовчиликлар ҳам сабаб бўлди. Лекин Россия 2005 йилги сайловлар натижасида юзага келган бу ҳолатга қарши туришга қодир эмас эди. Россия қуйидаги икки сабабга кўра бунга қодир эмас эди: Биринчи сабаб: Россия ҳали Совет Иттифоқи қулаганлиги асоратларидан батамом тузалмаган эди. Иккинчи сабаб: Америка ва Европа у пайтда ҳали оғир сиёсий ва иқтисодий муаммолардан қийналмаётган эди. Бундан ташқари бу ерда икки тараф: Америка ва Европа ўртасида манфаатлар борасида катта келишмовчилик йўқ эди. Чунки Америка Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини истаган бўлса, Европа Украинанинг ўз иттифоқига аъзо бўлишини истаётган эди. Шунинг учун у пайтда икки тараф манфаатлари ўртасида унчалик катта фарқ йўқ эди… Мана шу икки омил Европа билан Американи Россиядан Украинани узоқлатиш учун биргаликда ҳаракат қилишга олиб келди. Чунки у вақтда ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Россия ўзи қийналаётган шароитларга қарши туришга қодир эмас эди.

5 –  Лекин 2007 йил охирларидан бошлаб, айниқса 2008 йилда шароитлар ўзгарди. Чунки бу вақтга келиб Америка ва Европа итқисодий кризисга ғарқ бўлди. Россия эса сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қайсидир даражада барқарорлаша бошлади. Шунинг учун бу шароит Россия учун Украинадаги зарғалдоқ инқилобидан кейинги янги бошқарувга тазйиқ ўтказишда қўл келадиган бир қулай фурсат бўлди. Айниқса етказиб бериладиган газ орқали иқтисодий жиҳатдан тазйиқ ўтказиш учун қулай фурсат бўлди. Чунки Россия Америка ва Европанинг ўз кризислари билан ўралашиб банд бўлиб қолганидан хотиржам эди. Шунинг учун ҳам Россия Юшенко ҳокимиятига қарши вазиятни кескинлаштириш борасида катта куч сарфлади. Россия айниқса Украинанинг шарқий минтақаларида ва ўзига малай бўлган бошқа баъзи минтақаларида вазиятни кескинлаштиришда катта куч сарфлади… Бунда газ нархларини кўтариб қўйиш ёки газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш Украинадаги Ғарбга малай бўлган ҳукуматга таъсир ўтказувчи бир қуролга айланди. Бунга қўшимча ўлароқ Россия ўзининг Шарқий Украинадаги малайларини ҳам ҳаракатга келтирди. Оқибатда 2010 йилги сайловлар вақти келган пайтда Украинадаги одамларнинг анча катта оммаси Ғарбга малай ҳукуматнинг ёмон ишларини сезадиган бўлиб қолди. Шунинг учун бу сайловлар натижаси Россия фойдасига бўлди. Чунки Янукович яна ҳокимиятга қайтди. Ана шундан кейин Россия эркин нафас ола бошлади. Чунки Янукович Москва билан энергетика соҳасида бир неча келишувларни имзолади, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлади, Россия билан матбуот, нашриёт, таълим, тил ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантириш йўлини тутди. Янукович табиий газ нархларини пастлатиш эвазига рус Қора денгиз флотига тааллуқли янги келишув бўлиши мумкинлигига ҳам ишора қилди ва бу кейинчалик амалга ошди.

Шундай қилиб демак ана шу сайловлар натижалари – ҳатто фарқ унчалик катта бўлмаса ҳам – Россия фойдасига бўлди. Чунки бу сайловлар натижалари одамларнинг Юшенкодан тўйиб кетганини кўрсатди. Чунки биринчи тур натижалари Юшенконинг паст, 5,33 % овоз олганини, Юлия Тимошенконинг эса 25 % атрофида овоз олганини кўрсатди. Виктор Янукович эса сайловчилар овозларининг 35,5 %и яқинига эга бўлди. Шундан кейин иккитадан кўп номзодлар ўртасида сайловларнинг учинчи тури ўтказилди. Натижада Янукович Ғарбнинг 46 % овоз олган номзоди Юлия Тимошенкодан 3 % фарқ билан 49 % овоз олиб ғалаба қозонди. Шундай қилиб Россия 2010 йил февралда ўзининг Украинадаги одами Виктор Януковични ҳокимиятга қайтаришга муваффақ бўлди ва у мамлакатнинг тўртинчи президенти бўлди. Янукович Россияни кучли қўллаб-қувватлади. Ана шу пайтдан бошлаб Америка нуфузи ортга кета бошлади ва Украина Россия билан алоқаларни нормаллаштириш йўлини тутишга ўтди.

Сайлов натижаларидаги фарқ озгина эканлигига қарамай Россия бунинг ортидан таъсирли натижаларни қўлга киритди. Чунки президент Янукович ўз мансабини эгаллаганидан икки ой ҳам ўтмасдан 2010 йил 21 апрелда Харковда рус президенти Медведев билан учрашди ва ўша учрашувда рус Қора денгиз флоти ижара муддати битимини олдинги 2017 йилгача бўлган муддат ўрнига 2042 йилгача узайтиришга розилик берди. Бунинг эвазига рус газпром ширкати табиий газ нархини 2009 йилда имзоланган газ битимининг қолган даври давомида ҳар 1000 кубметр учун 100 долларга пасайтиришга рози бўлди.

6 –  Янукович Россия сари тезлик билан йўналишида давом этди. Кўриниб турибдики Янукович овозлар олишдаги 3 %дан иборат бу арзимас фарқни тушуниб етмаган, яъни бу фарқ Ғарбнинг Украинадаги малайлари ҳам – Россия малайлари вазн-салмоққа эга бўлганидек – вазн-салмоққа эга эканлигини англатишини Янукович тушуниб етмаган… Қолаверса Янукович Америка билан Россиянинг оламдаги бошқа муаммолар борасида ўзаро тил топишиб «апоқ-чапоқ» бўлаётганини кўриб агар ўзи Европага гап-сўз юриб қолган савдо келишуви борасида орқа ўгириб олса бу «апоқ-чапоқлик» Американинг Европани қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилади, деб хаёл қилган. Табиийки унинг бу гумони хато бўлди ва уни қулатди. Чунки Америка гарчи Россия билан тил топишиб «апоқ-чапоқ» бўлган бўлса-да, лекин Американи айни вақтда Украинада нафақат ўз қадамини қўядиган жой бўлишини, балки НАТОнинг ҳарбий базаси бўлиши ҳам қизиқтиради! Яъни Америка ҳатто Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилмаслиги учун Европага қарши турган тақдирда ҳам унинг бу қаршилиги Россиянинг Украинадаги нуфузи давом этиши учун бўлмайди. Аксинча унинг қаршилиги Украина Американики бўлиши учун бўлади! Шунинг учун агар Янукович сиёсий онгли бўлганида эди буни албатта ҳисобга олган бўларди, лекин у бундай бўлмади… Шундай қилиб кризис бошланди.

7 –  Бу кризиснинг бошланиши, сўнгра одамларнинг ҳалок бўлганлиги сўнгра ўзаро келишув ечимига эришилганлиги сўнгра парламентнинг президентни мансабидан олиб ташлаш қарори ҳақида баҳс юритишдан олдин Украинада манфаатлари бор уч давлат позицияларини аниқлаб олайлик. Ўшанда бу уч давлатнинг Украина ҳодисаларида ўйнаган роли – гарчи бу роллар кучлиликда бир-биридан фарқ қилса ҳам – тўла аён бўлади. Бу уч давлатнинг бу ҳодисалардаги роли улардан ҳар бири учун қулай бўлган шарт-шароитларга қараб ва ҳар бирининг манфаатлари тақозосига қараб турлича бўлди. Бу позициялар қуйидагича бўлди:

а)   Россия: рус президенти Владимир Путин 2014 йил 25 январдаги Евроиттифоқ-Россия саммитида Европа Иттифоқини танқид қилди. У Европа Иттифоқини Украинага ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлаётган чоғда юқори даражали делегация юборгани учун танқид қилиб: «Буни сиёсий аралашув деб баҳолаш мумкин» деди. Путин Брюсселдаги ана шу саммит якунида бундай деди: «Грециядаги ёки бошқа бирон давлатдаги кризис гирдобида бизнинг ташқи ишлар вазиримиз Европа Иттифоқига қарши бўлаётган оммавий намойишларга ҳозир бўлиб, одамларни бирон нарса қилишга чақирса европалик шерикларимиз бунга қандай қарши муносабат билдиришларини тасаввур қила оламан». (Yahoo News агентлиги, 2014 йил 18 январ). Интерфакс агентлиги эса рус ташқи ишлар вазири Лавровнинг қуйидаги сўзларини келтирди: «Жон Керри ким билан бўлишини танлаш, бутун олам билан бўладими ёки битта давлат биланми, буни танлаш Украинанинг ҳуқуқидир, деб айтаётган экан Керри – ўзининг тажрибаси ва соғлом ҳисси билан – мен бундай ташвиқотни кутган охирги шахсдир». Британия радиоси ВВС эса Украинадаги тартибсизликлар ҳақида 2014 йил 1 февралда рус ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қуйидаги сўзларини келтирди: «кўчаларда зўравонлик намойишларига ундашнинг демократияни кучайтиришга нима алоқаси бор?… Нега европалик таниқли сиёсатчилар бундай амалиётларни рағбатлантиришмоқда? Ахир улар ўз ватанларида ҳар қандай қонунбузарликларни дарҳол қаттиқ жазолашар эди-ку?». Россия Украинадаги ҳодисаларни ҳукуматга қарши «тўнтариш ясашга уриниш» деб баҳолади ва унинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги қонли ҳодисалар борасидаги жавобгарликни баъзи Ғарб давлатлари зиммасига юклади. Лавров Ғарбни бу кризисда воситачи ролини ўйнамасликка чақирди. (Ал-Жазира, 2014 йил 19 феврал). Рейтер агентлиги эса рус президенти маслаҳатчиси ва Украина билан бўладиган алоқалардан масъул Глазьевнинг 2014 йил 6 февралда берган интервьюларини келтирди. У «Американинг аралашуви 1994 йилда имзоланган шартномани бузишдир» деб таъкидлади. Бу шартнома бўйича Вашингтон ва Москва Украина суверенитети ва хавфсизлигини таъминлаш, мана шу турдаги курашлар келиб чиққан пайтда биргаликда аралашиш мажбуриятини олган эди. Бу шартнома Киев ўзининг Совет Иттифоқи давридан қолган ядровий арсеналидан воз кечганидан кейин имзоланган эди. Шунинг учун бу рус масъули бундай деди: «америкаликларнинг ҳозир Украинанинг ички ишларига бир ёқлама очиқдан-очиқ аралашишаётгани биргаликда ҳаракат қилиш кафолатлари кўрсатилган ана шу шартномани очиқдан-очиқ бузишдир». (Рейтер, ал-Жазира ахборот агентликларидан олиб, 2014 йил 7 феврал).

б)   Европа Иттифоқи: Польша ташқи ишлар вазири Радислав ўзининг Европа Иттифоқи таклифи билан Киевга у ердаги каризисга барҳам беришга уриниб кўриш учун боражагини билдирди. Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Петр Серафин эса Европа Иттифоқи доирасида Украина масъулларига қарши жазо чоралари жорий қилинишига келишиб олинганини билдирди. Ўз навбатида немис канцлери Меркел – француз президенти Франсуа Олланд билан бирга ўтказган матбуот конференциясида – «Европа ташқи ишлар вазирлари 2014 йил 20 феврал пайшанба куни Европа Украинада сиёсий йўналишни изга солишни истаётганини кўрсатиш учун қайси турдаги жазо чораларини жорий қилиш зарурлигини муҳокама қилишлари керак» деди. Европа Иттифоқи Украинага бу мамлакатнинг Европа билан яқинлашишини қўллаб-қувватлаб икки ойдан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган намойишларни тўхтатиш учун қатор ёрдамлар кўрсатишни ваъда қилди. Бу ваъда Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат координатори Кетрин Эштон Киевда президент Янукович ва президентнинг кетишини қаттиқ туриб талаб қилаётган оппозиция етакчилари билан ўтказган сўзлашувлар чоғида берилди.

Ўз навбатида оппозиция етакчиси Виталий Кличко Европа Иттифоқини мамлакат бошидан кечираётган бу чуқур сиёсий кризисда воситачилик қилишга чақирди. Кличко Эштоннинг Европа Иттифоқи оппозиция етакчилари билан ҳукумат ўртасида музокараларни юритиш учун юқори даражадаги воситачиларни юборишга тайёр эканини таъкидлаганини қўшимча қилди. (Ал-Жазира, 2014 йил 5 феврал). Украина мавзуси Германиянинг Мюнхен шаҳрида 2014 йил 31 январда ўтказилган хавфсизлик саммитида ҳам бош мавзу бўлди. Европа кенгаши раиси Херман Ван Ромпей бундай деди: «Таклиф ҳамон ўз кучида турибди, биз замон бизнинг фойдамизга ишлаётганини биламиз, Украина келажаги Европа Иттифоқига тегишлидир». Рейтер агентлиги Германия, Польша ва Франция ташқи ишлар вазирлари Украина президенти билан сўзлашувлар олиб боришаётгани ҳақида хабар тарқатди. Дипломатик манбаларга кўра бу вазирлар мамлакатни тарк этишмаган. Бир дипломатик манба «улар ҳозир у билан учрашув ўтказишяпти» деди. Бу шу вазирлар томонидан бу  мамлакатни бир ойдан бери бўрондек ларзага солаётган кризисдан олиб чиқишга бўлган уринишдир. (Рейтердан олинди, 2014 йил 20 феврал).

Бу тўғрида Арсений Яценюк – у оппозициянинг қамоқда ётган етакчиси ва собиқ бош вазира Юлия Тимошенконинг иттифоқчисидир – ва таниқли оппозициячи, бокс бўйича собиқ чемпион Виталий Кличко ҳам Берлинда немис канцлери Ангела Меркел билан учрашишди. Кличко Германия ва Европа Иттифоқининг Украинадаги кризис ечимини топишда етакчи ролни ўйнаши лозимлигини айтди. Кличко Ғарбнинг Януковичга босим ўтказиши билан бир қаторда Ураина халқи учун молиявий ёрдамлар кўрсатилиши ва Европа билан бўлган виза тизимини бекор қилиш ёки енгиллатиш ҳам зарурлигини таъкидлади. У бундай ёрдамларни ижобий программа деб атади. Ўз навбатида Меркел Киевни янги ҳукумат тузишга ва конституцияга тузатиш киритишга чақирди. Меркел бир баёнотда «намойишчиларни афв этиш ҳақидаги келишув бир ижобий қадам ҳисобланади, бу йўналишда янада кўпроқ қадамлар ташлаш зарур» деди. (Ал-Жазира, 2014 йил 18 феврал).

в)   Америка: Рейтер агентлиги 2014 йил 7 феврал жума куни Вашингтондан бундай хабар тарқатди: «Америка ташқи ишлар вазирлиги масъуласи билан Украинадаги Америка элчиси ўртасида бўлиб ўтган ва YouTube сайтида нашр қилинган суҳбат бу давлатдаги сиёсий ўзгаришга нисбатан Америка стратегиясида бир аниқ ўзгариш бўлганини кўрсатиб турибди». Агентлик бундай деб қўшимча қилди: «YouTubeда 2014 йил, 4 феврал сешанба куни нашр қилинган сўзлашувлар чоғида Америка ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Виктория Ноланд Киевдаги Америка элчиси Жеффри Баятга оппозициянинг сиёсатчига айланиб бош етакчиси бўлиб қолган собиқ бокс чемпиони Кличконинг янги ҳукумат таркибида бўлиши зарурлигига ўзининг ишонишини маълум қилди». Кличко Европада олқишланган бўлса-да, айниқса Украина президенти ва етакчиларидан бири Кличко бўлган оппозиция билан учрашган Европа делегацияси томонидан олқишланган бўлса-да, лекин Америка ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Виктория Ноландга Америка элчиси билан қилган суҳбати чоғида Европа Иттифоқининг раъйи ёқмади ва у ўзининг суҳбатдошига «Европа Иттифоқи жаҳаннамга кетсин» деди. Ноланд БМТнинг Киевдаги кризисни сиёсий йўл билан ҳал қилишда иштирок этишини ҳам кўрсатиб ўтди. Ноланд гарчи узр сўраган бўлса-да лекин унинг гаплари Американинг қарашлари Европа қарашларига албатта мувофиқ келиши лозим эмаслигини кўрсатиб турибди.

Обама ҳам Украинада юз берган зўравонлик амалиётларини қаттиқ қоралаб, намойишчиларнинг қурбон бўлганлиги масъулиятини Киевдаги ҳукумат зиммасига юклади ва ҳукуматдан ўзни босишини ва ҳарбий кучни ишга солмасликни талаб қилди. Обама масалалар тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлигини айтди. Лекин у айни вақтда намойишчилар ўз норозиликларини тинчлик билан давом эттиришлари кераклигини ва тутишлари лозим бўлган йўл зўравонлик эмаслигини тушуниб етишлари зарурлигини ҳам таъкидлади. У бу гапларни Оқ уй Украинадаги вазиятни кузатиб бораётганини билдирган бир вақтда айтди. Айни вақтда Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларидан бири Бен Родснинг айтишича, Америка идораси ташланиши зарур бўлган келгуси қадамлар борасида, жумладан Украинага қарши жазо чораларини қўллаш борасида Европа Иттифоқи билан маслаҳатлар юргизмоқда. (Баввоба Ньюс Ассошиэйтед Прессдан олди, 2014 йил 10 феврал).

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри ҳам бундай деди: «Бугун Европанинг демократик келажаги учун кураш бўлаётган Украинадан кўра муҳимроқ жой йўқ, шунинг учун Қўшма Штатлар ва Европа бу жангда Украина халқи билан елкама-елка турибди». (Британия радио корпорацияси – Украинадаги тартибсизликлар – 2014 йил 1 феврал).

Бу позициялардан ва баёнотлардан қуйидагилар аниқ кўриниб турибди:

Россия Украинани ўзининг тақдирий масаласи деб ҳисоблайди, шунинг учун ҳам Россиянинг Украина президентини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда зўр бериб куч сарфлаганини кўриб турибсиз. Чунки намойишлар чоғида Россия 17 декабрда Украина билан бир келишув тузди. Унга кўра Украина етказиб бериладиган табиий газ бўйича ҳар минг кубметр учун 400 доллардан 268 долларгача бўлган 33 % скидка (чегирим)ни қўлга киритадиган бўлди. Москва Украина қарзларидан 15 миллиард доллар қийматидагисини сотиб олишга ҳам рози бўлди. (Yahoo News агентлиги, 2014 йил 18 феврал). Россия вакили 2014 йил 21 феврал жума куни бўлиб ўтган президент билан оппозиция ўртасидаги келишувни имзолаш маросимида ҳозир бўлмади, гарчи бу келишув Россиянинг розилиги билан имзоланган бўлса-да – чунки Янукович Россия розилигисиз бирон келишувни тузолмайди – лекин унинг вакили бу келишув имзоланиши чоғида ҳозир бўлмади. Россия бу келишувга розилик берган бўлса-да лекин у ўзининг вакилини чақириб олиши ортидан Украина учун ўзининг Украина фақат Россияники бўлишидан бошқа ечимни кўрмаётганлиги ҳақида узил-кесил тасаввур бермоқчи бўлди! Бу эса Россиянинг Украинага ўта аҳамият билан қарашини кўрсатиб турибди. Қолаверса бу Россиянинг Украинадаги югурдакларни рози қилишнинг бир услуби ҳамдир. Чунки бу югурдакларга ана шу келишув ёқмади.

Бу мавзуда «тарози ўлчови» бўлган Европа Иттифоқи ҳақида айтадиган бўлсак, унинг вакиллари бўзчининг мокисидек қатнаб ана шу келишувни бошқаришга ва имзоланишига бош-қош бўлишди. Уларнинг оппозиция билан алоқалари аниқ кўриниб турибди, ҳатто оппозиция Европанинг ёрдам беришини очиқ-ошкор талаб қиладиган бўлди. Бугина эмас, балки Януковичнинг Европа билан савдо келишувини имзолашдан бош тортиши ҳам шу норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Америкага келсак, унинг позициясидан унинг иккала тарафни: Европани ҳам, Россияни ҳам рози қилишга уринаётгани аниқ кўриниб турибди:  чунки Америка Украинанинг Европа Иттифоқига кирмаслигини истаяпти, лекин шу вақтнинг ўзида Америка Украинанинг Америка бошчилик қилаётган Атлантик Иттифоққа аъзо бўлишини ҳам истамоқда. Чунки Украинанинг Европа Иттифоқига кирмаган давлат бўлиб қолавериши Россияга ёқади. Айни вақтда Украина Америка қўлидаги бир босим ўтказиш қуроли ҳам бўлиб қолади. Америка бу қуролни ўзининг режаларига, айниқса Ўрта Шарқдаги режаларига Россиянинг тинимсиз ёрдам беришини кафолатлаш учун ишга солади.

8 –  Энди шу кризис ҳақида, унинг қандай бошлангани ҳақида сўз юритадиган бўлсак ва у Ғарб Украинада нуфузга эга бўлиб олган 2004-2005 йиллардаги зарғалдоқ инқилобида бўлганидек ишни Ғарб фойдасига ҳал қилиб рус нуфузини илдизи билан суғуриб ташлайдиган яна бир зарғалдоқ инқилобими? 2010 йилдаги сайловларда бўлганидек рус нуфузининг яна тикланиши кутиладими? – деган саволларга жавоб беришга келсак, бу масала қуйидагича тушуниб олинади:

а)   Украинанинг Европа Иттифоқи билан савдо келишувини Литванинг Вильнюс шаҳрида 21 ноябрда ўтказиладиган шарқий ҳамкорлик саммитида имзолаши қарор қилинган эди. Лекин Украина ҳукумати бу келишувни имзолашни рад қилди ва унинг ўрнига Украина, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида учлик савдо комиссиясини тузишни таклиф қилди, бу комиссиянинг вазифаси шу тарафлар ўртасидаги савдо масалаларини ҳал қилиш бўлиши керак эди. Бу рад жавоби Киев кўчаларида катта норозилик намойишларини келтириб чиқаришга олиб келди. Ана шундан кейин охирги кризис «портлади». Чунки 2013 йил 15 декабрда Украина пойтахти Киевда 200.000га яқин одам тўпланди ва ишлар кескинлашишда давом этди…

б)   Ана шундан кейин намойишлар авж ола бошлади: мустақиллик майдони эгаллаб олиниб чодирлар қурилди, ҳукуматнинг баъзи қароргоҳлари ҳам эгалланди, президентнинг истеъфога чиқиши ёки унинг салоҳиятларини қисқартириш тўғрисидаги, президент салоҳиятини парламентга ўтказиб берган 2004 йилги конституцияга қайтиш тўғрисидаги талаблар янгради, қамоққа олинганларни, хусусан Юлия Тимошенкони озод қилиш тўғрисидаги талаб янгради… Шундан кейин 18, 19, 20 феврал кунлари зўравонлик ҳодисалари, одамларнинг ўлдирилиши ва жароҳатланиши юз берди. Украина маъмурлари 2014 йил 18 феврал чоршанба куни оппозициядагиларни экстремистлар деб атаб, улар нишонга олинадиган «террорга қарши» операция бошланганини эълон қилишди, айни вақтда хавфсизлик кучлари Киевдаги норозилик намойишлари марказига ҳужум қилишни давом эттирди, бунинг оқибатида 26 киши ўлдирилди…

Ҳукумат фавқулодда ҳолатлар қонунини чиқариб намойишларни ман қилган эди, кейинчалик ҳукумат оппозициядагиларга президент бошқаруви остида бўладиган бош вазир мансабини таклиф қилиб оппозицияни ҳокимиятда шерик қилишга уриниб кўрди… Шундан кейин хавфсизлик кучлари мустақиллик майдонига бостириб киришга уринди, оқибатда қубонлар ва жароҳат олганлар бўлди. Бу аҳвол 2014 йил 21 февралда оппозиция ва ҳукумат диалог ўтказиб муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ва конституцияга ўзгартиришлар киритишни тақозо қиладиган ўзаро келишув ечимини имзолашга эришгани эълон қилингунга қадар давом этди… Ахборот воситалари 2014 йил 21 февралда Украина оппозициясининг уч етакчиси президент саройида Европа Иттифоқи воситачилари ҳозирлигида Янукович билан биргаликда кризисга барҳам беришга оид келишувни имзолашгани ҳақида хабар тарқатди. Музокаралардаги Москва вакили эса бу келишув имзоланишида иштирок этмай Украинани тарк қилиб ўз мамлакатига учиб кетди. 2014 йил 22 февралда эса парламент президентни мансабидан туширганини ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди…

Эътиборни тортадиган нарса шуки, Европа Иттифоқи ана шу диалог учрашувларини бошқарган бўлса-да ва келишувлар Европа воситачилиги билан имзоланган бўлса-да лекин шу келишув имзоланганидан кейин Путин билан биринчи бўлиб боғланган Обама бўлди. Чунки Америка ташқи ишлар вазирлигидаги бир катта масъул Обама ва Путиннинг ўзаро телефон орқали боғланиб, иккаласи ҳам суҳбат чоғида Украинадаги тинчлик келишувини тезлик билан ижро қилиш аҳамиятини ва украин иқтисодини барқарорлаштиришга эришиш зарурлигини таъкидлашганини айтди. Ўша Америка масъули телефон орқали ўтказилган матбуот конференциясида журналистларга иккала тараф ҳам эришилган келишувни тезлик билан ижро қилиш зарурлиги тўғрисида ва барча тарафларни зўравонликдан тийилишга ундаш тўғрисида, бу ерда тинч йўл билан натижага эришишнинг ҳақиқий фурсати борлиги жуда муҳим эканлиги тўғрисида якдил фикрда эканлигини билдирди. (Ал-Жазира, 2014 йил 22 феврал, эрталаб соат гринвич вақти билан 3:03).

в)   Энди бу норозилик намойишлари 2004-2005 йилларда бўлганидек яна бир зарғалдоқ инқилобими? Бунга Россиянинг 2010 йилда бўлганидек қарши муносабат билдириши кутиладими? – деган саволга келсак бу саволга жавоб бериш учун ҳозир шарт-шароитлар 2005 ва 2010 йилдагидан фарқ қилишини ҳисобга олиш зарур бўлади. Чунки эндиликда бу уч тарафдан ҳеч бирининг барча тизгинларни ўз чангалида ушлаб қолишининг ва фақат ўзининг фойдасигагина бўладиган ечимни пайдо қилишининг имкони қолмади. Буни тиниқроқ тасаввур қилиш учун қуйидагиларни яна эслатамиз:

–     Зарғалдоқ инқилоби рўй берган вақтда Россия Совет Иттифоқи қулаши оқибатларидан қийналаётган эди. Шунинг учун Россия сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бир йирик давлат сифатида ҳали барқарорлашмаган эди. Европа ва Америка эса иккаласи бир бўлиб зарғалдоқ инқилобини қўллаб-қувватлади. Чунки Америка ва Европа Украинанинг Россия чангалидан чиқиб кетиб, Украинада «тарози палласи» кучли тараф: Америка ва Европа фойдасига оғишидан манфаатдор эди. Америка ўзининг малайи Юшенко «тарози палласи»ни ҳеч бир низосиз Америка фойдасига оғдиришига тўлиқ ишонган эди. Шунинг учун кураш кучли тараф бўлган Америка ва Европа билан заиф тараф бўлган Россия ўртасида бўлди. Натижада Россия ўзига малай бўлган президентни қўллаб-қувватлай олмади. Оқибатда 2005 йилги сайловларда Россия малайи мағлуб бўлиб, Америка одами Юшенко Украина президентига айланди…

 –     2010 йилда эса Россия қайсидир даражада тузалган ва унда мақбул сиёсий ва иқтисодий барқарорлик кўзга ташлана бошлаган эди. Америка ва Европа эса иқтисодий кризисга ғарқ бўлган эди. Иккаласи бу кризис сабабли зўрға нафас олаётган эди. Шунинг учун Россия ана шу шароитда Ғарбнинг Украинадаги малайи бўлган ҳукуматни иқтисодий муаммоларга – айниқса газ соҳасида – ғарқ қилишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Россия ўзининг Украинадаги малайларини ҳам жадал ишга солди. Шунинг учун Россиянинг Украинадаги одами Янукович ғалаба қозонди. Гарчи у 3 % фарқ билан овоз олиб ғолиб чиққан бўлса-да лекин у Россия нуфузини қайсидир даражада қайта тиклади.

–     Аммо ҳозир бу уч кучнинг ҳар бири ички ва ташқи муаммоларни бошидан кечиряпти… Бундан ташқари Америка Украинанинг Европага тобе бўлишини истамайди. Аксинча Америка Украинанинг Европа Иттифоқига кирмай, ўзининг нуфуз марказига айланишини истайди. Чунки ана шунда Америка Россияни ўзининг режаларини, айниқса Ўрта Шарқдаги режаларини амалга оширишда Америка билан ҳамкорликни давом эттиришга мажбур қилиш учун Украинадан Россияга босим ўтказиш ва Россияни қизиқтириш қуроли сифатида фойдаланадиган бўлади. Шунинг учун Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилмаслиги Россияни рози қилади, гарчи Украинада энг катта улуш Россияники эмас, Американики бўлса ҳам!

–     Шунинг учун демак бу уч тарафдан ҳеч бири Украинани бутунлай ўз томонига тортиб олишга қодир бўлиши кутилмайди. Лоақал яқин келажакда бу кутилмайди. Аксинча ўзаро келишиб бир ечимга келишлари кутилади. Масалан ҳозирги президентнинг истеъфога чиқиши ёки чиқарилиши, муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиб 2004 йилги конституцияга мувофиқ салоҳиятлари қисқартирилган, ўзаро келишилган президентни ҳокимиятга олиб келиш ёки конституцияга ўзгартириш киритиш каби ва шунга ўхшаш капитализм услубидаги ечимларга, яъни ўртача, муросасоз ечимга эришишлари кутилади. Бошқача айтганда Украинадаги янги вазият шу уч тарафдан фақат бир тарафнинг фойдасигагина ҳал бўлиши эътимолдан узоқдир. Шунинг учун демак Украинада сайланадиган ҳар қандай президент шу уч тарафнинг этагига ёпишган бўлади. Лоақал яқин келажакда шундай бўлади.

–     Лекин бу ечим ҳар қандай вақтда, янгича шароит вужудга келган пайтда портлашга тайёр бир бомба бўлиб қолаверади. Янгича шароитда бу уч тарафдан ҳар қайсиси Украинада тўла нуфузга эга бўлиб олиши мумкин. Чунки бу уч тараф капитализмни қабул қилган, капитализм эса манфаатпарастлик устига қурилади. Демак бу уч тарафнинг ҳеч бирида ўзгармас қийматлар йўқ, аксинча ўзгарувчи бўлиб, бу уч тарафдан қайсиниси бирлашганроқ, янада ифлосроқ ва янада зўравонроқ бўлса ўшанинг томонида бўлади.

–     Шунинг учун демак ўзаро келишув асосидаги бу ечимлар ҳозирги шарт-шароит учала тарафга ҳам ўз ҳукмини ўтказиб мажбур қилаётган «тинчлантирувчи» ечимдан бошқа нарса эмас. Демак шароитлар ўзгарса ишлар янгидан кескин тус олади. Шунинг учун Украинадаги вазият фақат мусулмонларнинг Халифалик давлати қурилсагина барқарорлашади. Халифалик Қримни ва унинг атрофларини яна ўз бошқаруви остига қайтаради. Ана шундан кейин ишлар барқарорлашиб, яхшилик бутун олам бўйлаб ёйилади. Чунки Ислом бутун оламлар учун раҳматдир. Аллоҳ изни ила Ислом бошқаруви остида ҳеч ким зулмланмайди, ҳеч ким оч ва яланғоч қолмайди. Аксинча азиз бўлиб қолади, хорланмайди, тажовуз қилинмайди. Чунки давлатнинг барча фуқаролари – мусулмонлар бўлсин, ғайримусулмонлар бўлсин – шаръий ҳукмларга мувофиқ ҳақ-ҳуқуққа эга бўлади, зиммаларида вожиб вазифалар бўлади.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»         [Юсуф 21]

22 робиус-соний 1435ҳ                                                                        

22 феврал 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here