Америкалик собиқ ҳарбий Бен Смит “ТЕА” партиясининг йиғилишида нутқ сўзлар экан, Исломни ҳақорат қилиб, қўлидаги Қуръони Каримни ерга улоқтирди.
Бир вақтлар денгиз ҳарбий кучларида хизмат қилган Смитнинг бу ҳаракати залдагиларнинг олқишлашига сабаб бўлди. Смит қўлида ушлаб турган Китоб Араб баҳори, мусулмонлик ва Халифалик каби тушунчаларга асос бўлаётганлигини таъкидлади.
“Умумий Исломнинг асоси бўлган Халифалик, унга бўлган мусулмонларнинг қалқиши ва араб баҳорини қўзғалишига мана шу китоб сабаб бўлмоқда”, деди Смит Мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни аёғини остига ташлашдан аввал.
Электрон сайтларда тарқалган видео лавҳада Смит ўзининг бу ҳаракатидан завқланиб қаҳқаҳа отиб кулгани яққол кўзга ташланади.
Туркистон:
Кейинги пайтларда Ислом ва мусулмонларга нисбатан бундай душманона кайфият кучийиб бораётгани аниқ кўзга ташлана бошлади. Бундан аввал “Халифалик” сўзи Ғарб сиёсатчилари тилида янграган бўлса, бугунга келиб бу нарса оддий ғарбликларни ҳам ташвишга сола бошлади. Араб баҳорининг охири нима билан тугашига ақли етган ғарбликлар Қуръонга нисбатан ўз нафратини ошкор қилишга ўтди. Чунки улар Халифалик давлатини тиклашга Қуръони карим туртки бўаётганини тушуниб етишди (гарчи буни баъзи мусулмонлар инкор қилишаётган бўлса ҳам). Шунинг учун улар Қуръони Каримга нисбатан ўз нафратларини изҳор қилишмоқда. Россияда бўлгани каби, Қуръони карим маъноларини таржимасини экстремистик адабиёт, дея қарор чиқариб, таъқиқлаб қўйишмоқда. Мусулмонларнинг уйғониш сари кетаётганини кўраолмай бармоқларини тишлашмоқда. Уларга нима деб жавоб беришни Қуръони карим бизга ўргатиб қўйган.
وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمْ الأَنَامِلَ مِنَ الغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ
“Ўзлари холи қолишганда сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!” – деб айтинг!
Қиёмуддин
alloh taoloni lanati bo’lsin bu malunga ikki dunyo qahr g’azabiga uchragin hor bo’lib afsus nodomat bilan hor bo’lgin amin ertaga insha alloh bu ishlaringa javob berishasan bizni oldimizda ham alloh taoloni huzurida ham insha alloh