Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Wassim Kordoghli – Nona Amer – Умму Аккошаларнинг конференциялар, форумлар, норозилик намойишлари ва юришлари тўғрисидаги ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир ўз тариқатини ўзгартирдими? – деган саволига саволига жавоб
Саволлар:
а) Умму Аккоша:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қадрли шайх Ато ибн Халил Абу Рошта. Аллоҳ сизнинг Ислом ва мусулмонларга қилаётган буюк меҳнатларингизга мададкор бўлсин ва ушбу меҳнатларингиз ниҳоясини сизнинг қўлларингиз орқали тез орада Халифалик давлати барпо этилиши билан якунласин, Аллоҳумма омин, омин.
Аммо баъд, баъзилар Ҳизб тариқатини ўзгартирди, чунки конференциялар ўтказиш унга – фикрий ҳизб сифатида – тўғри келмайди, деган даъволарни қилмоқда. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
б) Nona Amer:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Менда савол бор ва унга жавоб берасиз деган умиддаман: Олим Тақийюддин Набаҳоний роҳимаҳуллоҳнинг табанний қилган китобларида у киши намойишларни рад этгани айтилган… Аммо бугун биз ғоят кўп намойишлар бўлаётганини ва сизлар ўзларингиз уларни уюштираётганингизни гувоҳи бўлмоқдамиз. Ушбу амалингизга бирор шаръий далил борми??
Вассаламу алайкум.
в) Wassim Kordoghli саволи:
Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, қадрли амиримиз! «Ислом давлати» китобида бундай сўзлар келган: «Шунинг учун Халифалик йўлида конференциялар ўтказиш Ислом давлатини барпо қилиш воситаси эмас». Қадрли шайх, саволим шуки, нега Ҳизб ўз китобларида конференция ва форумларни рад эта туриб, уларни ўтказмоқда? Биздаги ушбу ноаниқлик кўтарилиши учун айни масалани ёритиб берасиз деган умиддамиз.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саволларингиз мавзу жиҳатидан бир-бирига ўхшаш. Яъни мавзу конференциялар, намойишлар ва юришлар ҳамда Ҳизб тариқатини ўзгартирдими каби савол тўғрисида.
Қадрли биродарлар, буларга жавоб шуки, Ҳизб тариқатини ўзгартирмайди, чунки унинг тариқати Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби, Набийси Aнинг Суннатларидан тўғри истинбот қилинган тариқат бўлиб, Ҳизб китобларида ҳеч ноаниқлик қолдирмайдиган тарзда батафсил очиқ ёритилган, чунки китобларимизда сақофат бериш ҳам, таъсир қилиш масаласи ҳам, Халифалик давлатини барпо этиш ҳам далиллар билан келтирилган.
Биз одамларни даъватимизни ўз зиммаларига олишлари учун даъват қиламиз, ким уни қабул қилса, уни Ҳизбга қўшамиз ва у Ҳизб аъзоларидан бирига айланади. Шунингдек, умумий онгдан балқиб чиққан афкори оммани вужудга келтириш учун оммавий тадбирлар ҳам ўтказамиз ва қувват аҳлидан нусрат талаб қилиб, Аллоҳнинг изни ила, Халифалик давлатини барпо этамиз.
Юқорида айтганимиздек, давлат барпо қилишнинг ушбу тариқати тўғри тарзда истинбот қилинган, инша Аллоҳ. Бунда Росулуллоҳ A ўзларига ваҳий нозил бўлгандан то Мадинаи Мунавварада давлат барпо этгунларига қадар босиб ўтган йўлга эргашилган. Бошқача айтганда, бу Ҳизб жисмини қуриш учун сақофатлантириш ҳамда умумий онгдан балқиб чиққан афкори оммани пайдо қилиш йўлида оммавий тадбирлар ўтказиш орқали Умматга таъсир қилиш, кейин нусрат талаб қилиш, кейин эса давлат барпо этишдир.
Афтидан, савол берган биродарлардаги чалкашлик таъсир қилиш босқичидаги афкори омма ишлари билан давлат барпо қилиш ўртасини аралаштириб юбориш оқибатида келиб чиққан кўринади. Бундай аралаштириб юбориш масаласи қуйидагилардан аниқ маълум бўлади:
1 – Таъсир қилиш босқичи мобайнидаги афкори омма ишлари нима ўзи? – дейиладиган бўлса, бунинг жавоби шуки, у Умматга таъсир ўтказадиган, Ислом фикрлари ва аҳкомларига асосланган ҳар бир ишдир. Масалан, йиғин, форум, оммавий конференция, намойишлар, каби. Биз буларга етакчилик қиламиз ва уларни ўз байроқларимиз, хитобларимиз ва бошқа тадбирларимиз билан қодир бўлганимизча ҳаракатлантирамиз. Масалан:
а) Росулуллоҳ A Сафода одамларни йиғдилар ва уларга хитоб қилдилар:
– Бухорий Ибн Аббос Gдан ривоят қилади: «Аллоҳнинг:
«Яқин қариндошларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳ этинг» [Шуаро 214]
ояти нозил бўлгач, Набий A Сафога кўтарилиб, Қурайш уруғларига қарата: «Эй Бани Фиҳр, эй Бани Адий», дея нидо қилдилар. Ниҳоят улар йиғилди, йиғилишга келолмаган киши у ерда бўлган ишни кўриш учун ўзидан вакил юборди, Абу Лаҳаб Қурайш зодагонлари билан келди. Шунда Росулуллоҳ A бундай дедилар: «Нима дейсиз, агар шу водийда отлиқлар сизга қарши уруш очмоқчи, десам ишонасизми?» Йиғилганлар: ҳа, сиздан ростгўйликдан бошқа нарса кўрмаганмиз, дейишди. У киши бундай дедилар:
«فَإِنِّي نَذِيرٌ لَكُمْ بَيْنَ يَدَيْ عَذَابٍ شَدِيدٍ»
«Албатта мен сизларга қаттиқ азоб олдидан (юборилган) огоҳлантирувчиман». Шунда Абу Лаҳаб: Қўлинг қуригур, бизни шунга тўпладингми? – деди. Шунда ушбу оят нозил бўлди:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай-ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди-ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!» [Масад 1-2]
– Муслим Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Аллоҳнинг:
«Яқин қариндошларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳ этинг» ва қабилангиз орасидаги покиза кишиларни ҳам огоҳлантиринг ояти нозил бўлгач, Росулуллоҳ A Сафога чиқдилар, сўнг «ё сабоҳоҳу» (араблар омма одамларга муҳим бир иш ҳақида хабар бериш мақсадида қиладиган нидо), дея нидо қилдилар. Одамлар: бу нидо қилаётган ким, дейишди. Муҳаммад, дейишди ва у кишининг олдига йиғилишди. Шунда Набий A: «Эй Бани фалон, эй Бани фалон, эй Бани фалон, эй Бани Абдуманноф, эй Бани Абдулмутталиб», дедилар. Улар у кишининг атрофига йиғилишди. У киши: «Нима дейсиз, агар шу тоғ ён бағрида отлиқлар сизга қарши уруш очишмоқчи, десам ишонасизми?» дедилар. Улар: сиздан ёлғон гапни эшитмаганмиз, дейишди. У киши:
«فَإِنِّي نَذِيرٌ لَكُمْ بَيْنَ يَدَيْ عَذَابٍ شَدِيدٍ»
«Албатта мен сизларга қаттиқ азоб олдидан (юборилган) огоҳлантирувчиман», дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: Қўлинг қуригур, бизни шунга тўпладингми? – деди. Кейин у киши ўринларидан турдилар ва:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай-ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди-ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!» [Масад 1-5]
ояти нозил бўлди.
– Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир ибн Довуд Балозурий (вафоти 279ҳ.) ўзининг «Жумал мин ансобил атроф» китобида бундай ривоят қилади: Менга Муҳаммад ибн Саъд ва Валид ибн Солиҳ айтиб берди, Муҳаммад ибн Умар Воқидийдан, у Ибн Абу Сабрадан, у Умар ибн Абдуллоҳдан, у Жаъфар ибн Абдуллоҳ ибн Абу Ҳакамдан ривоят қилди: Набий Aга:
«Яқин қариндошларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳ этинг» ояти нозил бўлгач, бу иш у кишига оғир ва қийин бўлди… Тонг отгач, Росулуллоҳ A Бани Абдуманнофга элчи юбордилар, улар Бани Абдулмутталибдан бир неча кишилар билан бирга келишди, ҳаммалари қирқ беш киши эди. Росулуллоҳ A уларни бир сония тўплаб турдилар, сўнг бундай дедилар:
«الْحَمْدُ لِلَّهِ أَحْمَدُهُ، وَأَسْتَعِينُهُ وَأُومِنُ بِهِ وَأَتَوَكَّلُ عَلَيْهِ، وَأَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ»
«Ҳамд-сано Аллоҳга хос, Унга ҳамд айтаман, Ундан ёрдам сўрайман, Унга имон келтириб, таваккал қиламан, Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳ йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман». Кейин дедилар:
«إِنَّ الرَّائِدَ لا يَكْذِبُ أَهْلَهُ. وَاللَّهِ لَوْ كَذَبْتُ النَّاسَ جَمِيعًا، مَا كَذَبْتُكُمْ. وَلَوْ غَرَرْتُ النَّاسَ، مَا غَرَرْتُكُمْ وَاللَّهِ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، إِنِّي لَرَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ خَاصَّةً وَإِلَى النَّاسِ كَافَّةً. وَاللَّهِ، لَتَمُوتُنَّ كَمَا تَنَامُونَ، وَلَتُبْعَثُنَّ كَمَا تَسْتَيْقِظُونَ، وَلَتُحَاسَبُنَّ بِمَا تَعْمَلُونَ، وَلَتُجْزَوُنَّ بِالإِحْسَانِ إِحْسَانًا وَبِالسُّوءِ سُوءًا. وَإِنَّهَا لَلْجَنَّةُ أَبَدًا، وَالنَّارُ أَبَدًا. وَأَنْتُمْ لأَوَّلُ مَنْ أُنْذِرُ»
«Албатта, етакчи ўз аҳлига ёлғон гапирмайди, Аллоҳга қасамки, мен ҳамма одамларга ёлғон гапирган тақдиримда ҳам, сизга ёлғон гапирмайман, одамларни алдаган тақдиримда ҳам, сизни алдамайман, Ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳнинг хусусан сизга ва барча инсонларга юборган росулиман, Аллоҳга қасамки, сиз худди ухлаганингиз каби албатта ўлажаксиз ва худди уйғонганингиз каби албатта қайта тирилажаксиз, қилган амалларингизга албатта ҳисоб беражаксиз, яхши амал бўлса яхшилик билан, ёмон амал бўлса ёмонлик билан тақдирланажаксиз, албатта жаннат ҳам абадий, дўзах ҳам абадий, мен биринчи бўлиб сизларни огоҳлантиряпман». Шунда Абу Толиб бундай деди: «Сизнинг бизга бўлган ёрдам ва кўмагингиз нақадор яхши, қилган насиҳатингиз нақадар қабулга лойиқ, сўзларингиз нақадар рост! Ана, отангиз авлоди йиғилдилар, мен ҳам уларнинг бириман, бироқ мен улардан кўра сиз истаган ишга тезроқман, бас, ўзингизга буюрилган ишда давом этаверинг, Аллоҳ қасамки, мен сизни иҳоталаб доим ҳимоя қилганим бўлсин. Бироқ мен то ўлгунимча Абдуманноф динидан ажралишни хоҳламайман». Қавм юмшоқ сўзларни айтди, фақат Абу Лаҳаб бундай қилмади. Балки у: эй Бани Абдулмутталиб, бу Аллоҳга қасамки, ёмон нарса, уни бошқалар қўлидан тутиб қолишларидан олдин сиз қўлларидан ушлаб тийиб қўйинг. Чунки сизлар уни бошқалар қўлидан тутиб қолган вақтда топшириб қўйсангиз, хор бўласиз, ҳимоя қилсангиз ўлиб кетасиз, деди. Шунда Абу Толиб: Аллоҳга қасамки, то тирик эканмиз, уни албатта ҳимоя қиламиз, деди».
Шундай қилиб, одамларни йиғиш ва уларга хитоб қилиш адо этилиши лозим бўлган оммавий тадбирлардан биридир.
б) Росулуллоҳ A мусулмонларни икки сафда – биринчи саф бошида Умар турди, иккинчи саф бошида Ҳамза – бошлаб чиқдилар.
– Абу Нуайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Мусо ибн Миҳрон Асбаҳоний (вафоти 430ҳ.) «Ҳилятул авлиё ва табақотул асфиё» китобида Ибн Аббос Gдан ривоят қилади: Мен Умар Gдан: қайси ишингиз учун Форуқ деб номлангансиз? – деб сўрадим. У киши айтди: Ҳамза мендан уч кун олдин Исломга кирган эди, сўнг Аллоҳ қалбимни Исломга очди… Мен Росулуллоҳ A қанилар? – деб сўрадим. Синглим: у киши Арқам ибн Арқамнинг ҳовлисидалар, деди, мен ўша ҳовлига бордим ва: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ» дедим, шунда бутун ҳовли аҳли шу даражада Аллоҳу акбар, деб юбордиларки, ҳатто буни масжид (Каъба) аҳли ҳам эшитди. Мен: ё Росулуллоҳ, биз ўлсак ҳам, тирик бўлсак ҳам, ҳақ устида эмасмизми? – деб сўрадим. У киши:
«بَلَى وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنَّكُمْ عَلَى الْحَقِّ إِنْ مُتُّمْ وَإِنْ حَيِيتُمْ»
«Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ўлсангиз ҳам, тирик бўлсангиз ҳам албата ҳақ устидасиз», дедилар. Мен: у ҳолда нега яширинамиз? Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, сиз албатта чиқишингиз керак, дедим. Шунда, у кишини икки саф орасида олиб чиқдик, бир сафга Ҳамза, иккинчи сафга мен бошчилик қилдик, биз юрганимизда (жамоатнинг кўплигидан) йўлдан чанг кўтарилар эди, юришимизда охир бориб масжидга кирдик. Қурайш менга ва Ҳамзага қарашди, шунда аввал ҳеч учрамаган ғам-ташвишга дучор бўлишди, шунда мени Росулуллоҳ A Форуқ (ажратувчи) деб атадилар ва Аллоҳ ҳақ билан ботил ўртасини ажратди».
Демак, намойиш-юришлар одамларни ҳаракатга келтириш, Ислом фикрлари ва аҳкомлари ҳақида онг билан бойитиш учун афкори омма тадбирларига киради, биз уларни байроқларимиз, хитобларимиз ва фикрларимизни олиб чиқиш шарти билан уюштирамиз. Бироқ бошқаларнинг оммавий тадбирларида иштирок ҳам этмаймиз, уларга етакчилик ҳам қилмаймиз, чунки Росулуллоҳ A ўша юришда мусулмонларга етакчилик қилганларидан сўнг, мусулмонлар турли етакчиликдаги бошқа ҳаракатларда иштирок этмадилар, балки Росулуллоҳ A етакчилигидаги юришда икки саф бўлиб чиқдилар.
2 – Энди, Халифалик давлатини барпо этиш тариқати нима, намойиш қилишми? – дейилса, бунга йўқ деймиз, унинг тариқати йиғинлар ўтказишми? – дейилса, бунга ҳам йўқ деб жавоб берамиз, конференцияларми? – дейилса, бунга ҳам йўқ деймиз. Чунки бу ва бунга ўхшаш тадбирлар афкори оммага тааллуқли бўлиб, улар тафоул босқичида адо этилади, улар давлат барпо этиш тариқати эмас, балки давлат барпо этиш тариқатини мавзуимиз бошида айтиб ўтдик ҳамда бу тариқат нусрат талаб қилиш ва давлат барпо этиш билан ниҳоя топади.
Мавзу шу ва у сиз учун ёрқин бўлган бўлса керак. Шунинг учун бизнинг китобларимиз билан ишларимиз ўртасида қарама-қаршилик йўқ. Китобларимиздаги: конференциялар, форумлар, юришлар ва намойишлар давлат тиклашнинг шаръий далиллар билан баён қилинган тариқати эмас, деган гапимиз тўғри. Шунингдек: бу ишлар оммавий тадбирлар бўлиб, уларни қодир бўлганимизча тартиби билан таъсир қилиш босқичида адо этамиз, десак ҳам тўғри гапирган бўламиз, китобларимиздаги сўзлар билан қилаётган амалларимиз ўртасида ҳеч қандай зиддият мавжуд эмас. Сиз китобларимиздаги бу сўзларни ишлатилган ўз оқими бўйича, онгли ақл ва ёрқин фикр билан ўқимоғингиз керак, ана шунда бу масалалар сизга ойдинлашади, инша Аллоҳ.
Мазкур саволлар ичида келмаган, аммо айрим кишилар зеҳнида пайдо бўлиши мумкин бўлган бир масала қолди. У ҳам бўлса: у ҳолда, нега Ҳизб олдинги йилларда конференция ўтказиш ёки юришлар уюштириш билан шуғулланмаган? – деган масала.
Бунинг жавоби ҳам юқоридаги сўзлардан аён бўлган. Яъни биз конференция, намойиш ва юриш каби тадбирларни қилиш билан фақат шартли равишда шуғулланамиз. Яъни агар бу тадбирларга байроқларимиз, хитобларимиз билан очиқ шаклда етакчилик қилишга, бошқа байроқларни ва хитобларни онгсиз равишда аралаштирмасликка, замон ва маконни биз ҳаракат қилаётган мақсадга муносиб қилишга қодир бўлсак, агар шуларнинг имконини қилолсак, ушбу тадбирни қиламиз, буларни имконини қилолмасак, уни қилмаймиз.
Маълумот учун, олдин етмишинчи йиллари ҳам баъзи уринишлар қилганмиз. Ўшанда Бурқиба яҳудийлар билан ярашишга чақириб, Иорданияни зиёрат қилган эди. Шунда Ҳизб Абу Иброҳим роҳимаҳуллоҳ амирлиги замонида делегациялар тузган бўлиб, уларнинг айримлари юришга ўшаб кетган. Делегатлар Аммонда бош вазирга, Қуддуси шарифда муниципалитет раҳбарига, Халилда ҳам мэрга чиққандилар… Мен ҳам делегацияда бор эдим ва шунинг учун ўша воқеада гувоҳ бўлганларимни айтиб бераман:
Ҳизб ўз аъзолари ва муаййидларига Халил шаҳрининг асосий кўчасига белгиланган вақтда – эрталаб 10да йиғилишни буюрди. Кейин ҳозирда бузилиб кетган Аммора муниципалитети чиқадиган бўлдик. Эрталаб йиғилганимизда хавфсизлик раҳбарлари етиб келишди ва ўртамизда тортишув юз берди… Муҳими, биз пиёда чиқишга қодир бўлмадик, бизга машиналарда чиқишга рухсат берилди. Шунда машиналар ва автобусларда Аммора муниципалитетига бордик, сонимиз жуда кўп эди. Вазифамизни бажариб, ортга қайтдик… Шундай қилиб, бу масала жавоби шуки, агар бунга ўхшаш тадбирларга фақат ўзимиз етакчилик қила олсак ва буни ўз фаолиятимиз учун муносиб билсак, ўшанда уларни қиламиз, агар уларга етакчилик қилиш ва уюштиришга қодир бўлолмасак ёки маълум шароитини кўрмасак, уларни қилмаймиз.
Масалан, матбуот бўлими тузиш ҳам афкори омма тадбирларидан бўлиб, агар қодир бўлсак қиламиз, агар қодир бўлмасак қилмаймиз. Мисол учун, Ҳизб асосчиси даврида расмий нотиқ эълон қилишимизнинг имкони бўлмаган ва шу боис бу ишни қилмаганмиз. Иккинчи амир даврида у менга Иорданияда расмий нотиқлик қилиш вазифасини топширди, натижада қамоқлар мижозига айландим, қамоқдан чиқишим билан тезда яна қайтиб қамалардим… Бироқ бугун, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бир неча бўлимлар очдик… Буларнинг барчаси афкори омма тадбирларига киради. Лекин кимдир бўлим очиш Халифалик давлатини барпо этиш тариқатиданми? – деб сўраса, бунга йўқ, деб жавоб берамиз.
Энди, мавзу бошига қайтиб, қуйидаги саволларни берамиз:
Йиғинлар биз таъсир қилиш босқичида шуғулланадиган афкори омма тадбирларига кирадими? Жавоб: ҳа.
Конференциялар биз таъсир қилиш босқичида шуғулланадиган афкори омма тадбирларига кирадими? Жавоб: ҳа.
Биз ўз тартибларимиз билан бошқараётган намойиш ва юришлар биз таъсир қилиш босқичида шуғулланадиган афкори омма тадбирларига кирадими? Жавоб: ҳа.
Матбуот бўлимлари очиш биз таъсир қилиш босқичида шуғулланадиган афкори омма тадбирларига кирадими? Жавоб: ҳа.
Бироқ қуйидаги саволларни берсак:
Конференциялар давлат барпо этиш тариқатими? Жавоб: йўқ.
Намойиш ва юришлар давлат барпо этиш тариқатими? Жавоб: йўқ.
Ахборот бўлимлари очиш давлат барпо этиш тариқатими? Жавоб: йўқ.
Маълум бўлдики, биринчи саволлар таъсир қилиш босқичидаги афкори омма тадбирлари ҳақида, иккинчи саволлар давлат барпо қилиш тариқати ҳақида бўлиб, иккаласи иккита масала, битта масала эмас ва ҳар бир масаланинг жавоби бор, бу икки масала ўртасида ҳам, иккала жавоб ўртасида ҳам зиддият йўқ.
Аллоҳ Субҳанаҳудан ушбу масалани ойдин бўлишини, ҳеч қандай хиралик қолмаслигини сўраймиз. Бу ҳақиқат излаб, уни топадиган ва унга амал қиладиган барча кишилар учун, албатта. Аммо ботил қидиришга уринаётган кимсалар ҳам борки, уларга ҳар қанча шарҳлаш ва ойдинлаштиришнинг фойдаси йўқ. Чунки улар ҳақиқатни топиш учун ботилни қидиришмайди. Бу икки тоифа кишилар бир-бирларига батамом ўхшамайдилар.
«Аллоҳ Ўзи ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги (буни) билишмайди» [Юсуф 21]
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
6 робиул-аввал 1435ҳ
7 январ 2014м
Шу темани укиб булиб шу фикр бошимга келди” Отангизга Рахмат”
саломат булинг Домуллобово