Хитой – Қирғизистон – Ўзбкистон темир йўли лойиҳасининг таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, бу темир йўл Қирғизистонга катта иқтисодий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақида 26 декабр куни телеканал орқали бўлиб ўтган жонли эфирда Қирғизистон транспорт ва алоқа вазирлиги статс- секретари Мақсадбек Дийканов айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай лойиҳа амалга оширилишидан олдин таҳлил қилиб чиқилади, у мамлакат учун қанчали манфаатли.
У президент Алмазбек Атамбаев якуний матбуот анжуманида, иқтисодий имкониятлар очадиган йўллар чекланган, деб айтган сўзларини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, шунинг учун ҳам хозирги вақтда Россия – Қозоғистон – Қирғизистон – Тожикистон темир йўлини қуриш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳанинг қанчалик ҳаётий эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, лойиҳа ҳаётий, деди. “Бу лойиҳа мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Аммо тўлиқ маълумотни фақат таҳлил ўтказилгандан кейингина тақдим қилиш мумкин”, – деди Дийканов.
Туркистон: Сўнгги вақтларда Ўрта Осиё республикалари дунё сиёсатини бошқаришликни даъво қилаётган мустамлакачи давлатлар томонидан нуфуз талашувчи майдонга айланиб қолди.
Америка Қўшма Штатлари Россияни Ўрта Осиё давлатлари устидан бўлган нуфузини заифлаштириш учун Хитой давлатини иқтисодий қувватидан фойдаланиб, уни Ўрта Осиёга кириб келишига имконият бераётган бўлса, Хитойни бу минтақада етакчи кучга айланиб қолмаслиги учун Хиндистонни у билан рақобатлашиши мумкин бўлган куч сифатида майдонга олиб чиқмоқда.
Хитой “Буюк ипак йўли” қайта тиклаш бахонаси билан бу минтақада эркин фаолият юритиш учун замин ҳозирлаб олмоқчи бўляпти. Аслида бу лойиҳа Америка кўрсатмаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бундан мақсад Россия нуфузини синдиришликка қаратилган. Сентябр ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Хитой ташкилот дирасида банк ташкил этишни ва бу банкка 10 миллиард доллар маблағ ажратишни таклиф этган эди. Аммо бу ташаббусга Россия қаттиқ қаршилик кўрсатди ва банк эмас балки фонд ташкил этишни таклиф қилган эди.
Ўз навбатида Россия ҳам мазкур республикаларни ўз таъсир доирасидан чиқиб кетишларига йўл қўймаслик учун Божхона иттифоқи, МДҲ, КХШТ каби иттифоқлар орқали нуфузини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва бу иттифоқларга қўшилиши учун керак бўлса Қирғизистонга ўхшашган иқтисодий ночор давлатларга очиқчасига босим ўтказмоқда.