Сўнги вақтларда Қирғизистонда Ислом сиёсийлаштириш нишонига айланиб қолмоқда

510
0

images (6)

 Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармаси 27 декабр куни исломий диний ўқув муассасаси директорлари номидан республика раҳбариятига мурожаатнома йўллади. 

Мурожаатномада жумладан, сўнгги вақтларда Ислом мамлакат шароитида вазиятни издан чиқариш йўлида ўткир сиёсийлаштириш нишонига айланиб қолмоқда, дейилади.

“Бунга кўплаб расмий баёнотлар гувоҳлик бериб турибди. 24 декабр куни Жогорку Кенешни таълим, фан, маданият ва спорт масалалари бўйича кўчма йиғилиши бўлиб ўтди, унда дин билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Бу йиғилишда Ислом салбий жиҳатдан талқин қилингани кўриниб турди. Аҳолининг сиёсий ва диний савиясини ҳисобга олган ҳолда, бу хабар мусулмонлар томонидан турлича қабул қилинди”,- дейилади хабарда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here