Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 28 декабр куни Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчихонасига, 2013 йил 26 декабр куни Москва шаҳрининг жанубий-ғарбида жасадида кўп сонли пичоқ жароҳатлари билан бошсиз ҳолда топилган Тожикистон фуқароси Раҳматшоев Шохжоннинг шавқатсизларча ўлдирилиши сабабли норозилик нотасини топширди.
Тожикистон ТИВ хабар қилишича, норозилик нотасида Тожикистон томони мазкур шавқатсиз қотилликни содир этган шахсларни аниқлаш ва жазолаш мақсадида тўсиқларсиз ва обьектив тергов ишларини кечиктирмасдан бошлашликни қатъий туриб талаб қилган.
Тожикистон ТИ вазирлиги, сўнгги вақтларда Россиянинг айрим оммавий ахборот воситаларида, аҳолининг радикал қисми учун туртки бўлаётган ксенофобия ва миллатчилик руҳидаги хабарлар тез-тез учраётганидан таажжубланиб, ташвиш билдирган.
“Бундай вахшийликлар содир бўлишига олиб келаётган россиялик айрим жамоатчи арбобларнинг ксенафобиянинг тарғиб қилишдаги калта фаҳмлигидан таассуф билдирилди”, – дейилади ТИВ хабарида.
Туркистон: Россия ҳукумати рус жамияти ичида мусулмонлар сони ошиб бораётганидан ва бу ўсиш асосан Ўрта Осиё халқларидан Россияга ишлаш учун бораётган меҳнат муҳожирлари ҳисобига тўғри келаётганидан қаттиқ ташвишга тушиб қолди. Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари оқимини изга солиш учун сўнгги вақтларда бутун Россия бўйлаб “тозалаш” ишларини бошлаб юборган бўлса, меҳнат муҳожирларини доимий қўрқув остида ушлаб туриш учун “тақир бошлар”, миллатчи гуруҳларнинг “беминнат” ёрдамларидан унумли фойдаланиб келмоқда ва уларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб беряпти. Уларни содир этган жиноятлари учун тайин қиладиган жазоси ҳам арзимас бўлиб, кўп ўтмай улар яна озодликка чиқиб, ўз жиноий ҳаракатларини қайта давом эттирмоқдалар.
Сўнгги ахборотлардан бирида таъкидланишича, биргина Тожикистонга ўтаётган йилда мингдан ортиқ 200-юк олиб келинган. Темир тобутларда олиб келинаётган бу жасадлар ҳақида айтишгагина осон. Агар бу кўрсаткичлар чуқурроқ таҳлил қилинадиган бўлса, унинг нақадар даҳшатли эканли маълум бўлади. Агар бир йилда 365 кун бўлса, деярли ҳар куни Тожикистоннинг 2-3 ҳовлисига Россиянинг меҳнат “фронт”идан мурдалар олиб келинаётгани маълум бўлади. Демак, ўтётган йилда ҳар куни Тожикистоннинг 2-З тадан оиласи отасиз, турмуш ўртоғисиз, фарзандсиз, акасиз, укасиз ёки сингилсиз қолди дегани эмасми бу? Ҳар бир хонадонда камида 3-5 тадан фарзанд бўлса, бир йилда мамлакатдаги ярим етимлар сони 3-5 мингтага етди дегани эмасми бу?
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам ҳудди Каримов сингари фақат ўз ҳокимияти ва қариндош-уруғлари манфаатини кўзламай, ўз халқи фаровонлиги ва хавсизлиги ҳақида ҳам ўйлаганида шунча тожикистонлик фуқаролар пул топиш илинжида ўзга юртда сарсон-саргардон, хор ва мухтож бўлиб юрмаган, ўз уйидан тирик чиқиб кетиб, темир тобутда қайтиб келмаган бўлар эди. Бироқ, фақатгина ўз хотиржамлиги ва хавфсизлигини ўйладиган бу ҳокимлар учун оддий халқни заррача қадр-қиймати йўқ. Агар бу ҳукуматлар ўз фуқаролари хавфсизлигини чет элларда ҳам кафолатлаб беришганида тожикистонлик, ўзбекистонлик ва қирғизистонлик минглаб мусулмонлар бундай ўлим топмас эдилар. Тожикистон ҳукумати эса биргина норозилик нотасини топшириб, шу билан ўз вазифаларини адо этгандек хотиржам бўлмоқда.
Бугунги кунда ҳар қандай ҳуқуқ ва имкониятлардан, шахсий хавфсизлик ва хотиржамликдан маҳрум бўлиб яшаётган Ўрта Осиёдаги мусулмонлар ягона исломий Халифалик байроғи остида бирлашиш учун ҳаракат қилмас эканлар мана шундай хорлик ва қашшоқлик исканжасидан халос бўла олмайдилар.
Ислом тарихида бир фуқаросининг номуси ва ҳаёти учун бутун бошли қўшин жалб қилингани ҳақидаги хабарлар барчага маълум, шулардан бири:
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллаҳу алайҳи ва саллам) даврларида Бану Қайнуқо бозорида мусулмон аёлига тажовуз қилинди. Бир яҳудий муслимани кўйлагини (тошга бостириб) ерга боғлаб қўйди. Муслима турган пайтда аврати очилиб қолди. Яҳудийлар тўпланиб унинг устидан кула бошладилар. Шунда муслима қичқириб юборди. Уни эшитган бир саҳоба унга ёрдам бериш учун зудлик билан келди ва жиноятчини ўлдирди. Натижада яҳудийлар мусулмонни ўлдиришди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллаҳу алайҳи ва саллам)га ушбу хабар етгач ва яҳудийлар қотилни уларнинг орасидан чиққанини инкор қилишгач, зудлик билан қўшинни йиғдилар. Яҳудийларни 15 кун қамал қилдилар. Сўнг Бану Қайнуқо таслим бўлди ва уларни Шомдаги Азраот деган жойга бадарға қилдилар.
Агар биз мусулмонлар хозирда ҳам ўтмишда бўлгани каби азиз ва мукаррам бўлишни хоҳласак барча имконият ва тоқатимизни исломий Халифаликни қайта тиклаш учун сарфлашимиз зарур. Фақат ана шундагина бу дунёда ҳам, Оҳиратда ҳам хотиржамлик ва азизликни қўлга киритамиз.
Brodarlar qarab to’g’ri yozilar matindagi hatoliklar
musulmonlar qachon o’zligini biladi va qachon o’zligiga qaytadi qachon diniga aqidasiga qaytadi shundagina alloh taolo bularni azizligini qaytaradi rossiada shunday horliklar borki buni erkak kishi aytgani uyaladi hatto bir birodarimiz aytadiki ekaterinburg shahrida cheka bir o’rmonida ishlagan ekan shaharga bir yumush bilan tushib kechikib ketgan ekan shaharda esa tanish birishi yo’q qishloqga esa moshina qatnamaydi bir rusga iltimos qilib meni qishloqga tashlab qo’y haqqini beraman deganda haligi rus kasofat birodarimizga bagajda ketsang degan ekan shu daraja hormiz biz bizni cho’rniga qaraganday qaraydi bundan 1 2 asr oldin esa qanday aziz edik ya alloh bizning azizligimizni qaytarib bergin nusratini bergin amin