Муробаҳа битимининг ҳукмига оид саволга жавоб

541
0

images (9)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Muhamad Abdallahнинг муробаҳа битимининг ҳукмига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳурматли амиримиз ва шайхимиз Ато ибн Халил Абу Рошта, менинг саволим қуйидагича: Муробаҳа битимининг ҳукми нима: жоизми ё фосидми ёки ботилми? Биродарларимиз муробаҳа битимини тузишган эди. Бироз вақт ўтганидан кейин бу битимнинг жоиз эмаслигини билишди. Дастмоя берган биринчи тараф дастмояни бир ярим баробар қилиб олди. Ҳозир эса бу битимнинг жоиз эмаслигини билганидан кейин фойданинг қолганини ҳам талаб қилмоқда.

Ҳалол ва ҳаромлик жиҳатидан бу битимнинг табиати қандай? У олган мол ҳалолми ёки ҳаромми? У дастмоясини ортиғи билан олганидан кейин қолган фойдани талиб қилишга ҳақлими? Ҳолбуки бу биродарлар «Амаллардаги асл шаръий ҳукм билан чекланишдир» қоидасини билишади.

Бизга шуни тушунтириб беринг. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. Абу Суҳайл – Берлин

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Саволингизда келишича, сиз молнинг эгаси молини иккинчи тарафга у билан тижорат ёки бошқа иш қилиши учун беришини ва бу ҳамкор мол эгасига белгиланган фойдани беришини муробаҳа деб атагансиз. Бу Исломда жоиз эмас. Ислом рухсат берган нарса шуки, мол эгаси молини иккинчи тарафга тижорат учун беради ва улар фойданинг муайян нисбатига келишишади, агар фойда бўлса ҳар икки тараф келишилган нисбатни олади. Агар фойда бўлмаса уларнинг ҳеч бири бирор нарса олмайди. Агар зиён бўлса зиённи мол эгаси кўтаради. Меҳнат қилган иккинчи тараф эса меҳнатига куяди. Яъни бу битимда мол эгасига муайян миқдордаги фойда белгиланмайди.

Мана шу Исломдаги музорабанинг воқеи.

Музораба ширкатнинг бир туридир. Чунки бунда мол ва бадан шериклик қилади. Ширкат – шариат рухсат берган муомалалардандир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Набий A дедилар:

«إِنَّ اللَّهَ يَقُولُ: أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ، مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»

«Аллоҳ Таоло айтади: Модомики икки шерик бирбирига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчисиман. Агар улардан бири шеригига хиёнат қилса Мен уларнинг орасидан чиқаман». Абу Довуд ривояти. Саҳобалар y музорабанинг жоизлигига ижмо қилганлар. Ибн Абу Шайбанинг Мусаннафида келишича Умар G етимнинг молини музорабага берган. Музорабадаги фойдага келсак, у икки икки шерикнинг келишган шартига мувофиқ бўлади. Зиён эса молнинг зиммасига тушади. Абдурраззоқ Санъоний ўзининг Мусаннафида Али G.дан музораба ҳақидаги: «Зиён молга тушади, фойда эса шерикларнинг шартига мувофиқ бўлади» деган сўзини ривоят қилган.

Маълумот учун, шариатдаги муробаҳа термини сотиш ва сотиб олишда қўлланади ва иш (меҳнат) битимларида қўлланмайди. Уни иш битимларида ҳам қўллаётганлар уни ўзининг шаръий ўрнидан бошқа ўринда қўллашади. Чунки муробаҳа луғатда фойдани қўлга киритишни англатади, яъни «молни муробаҳага (фойдага) сотдим» ёки «уни муробаҳага сотиб олдим» дейилади.

Истилоҳда сотувчи ўз молни ўзи сотиб олган миқдорга маълум фойдани қўшиб таклиф қилишига (масалан: буни 100 сўмга олдим, устига 20 сўм қўшиб бер дейиши) муробаҳа дейилади. У омонат (ишонч) савдоси жумласига киради, чунки бунда сотувчининг молни ўзи сотиб олган нархини айтишида унинг ростгўйлигига таянилади.

Муробаҳа шаръан жоиздир. Чунки у молни сотиб олинган нархнинг фойдасига сотишдир. Агар сотувчи мен сизга бу молни ўзим сотиб олган нархдан фалон фойда эвазига сотаман деб харидорга нархни маълум қилса ва харидор буни қабул қилса бу жоиздир. Чунки бу маълум байъдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта