Мисрнинг расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Полиция биноси ёнида бомба ҳужуми уюштирилгандан сўнг бир неча соат ўтиб муваққат бош вазир Ҳазем Беблавий тарафидан “мусулмон биродарлар”, жамоаси “террорчи” ташкилот, деб эълон қилинди.
Бош Вазир ўринбосари Хосам Иса ҳукумат йиғилишидан сўнг ўтказган матбуот анжуманида “Миср Вазирлар Кенгаши “Ихвонул Муслимин ташкилотини мамлакат ичкариси ва ташқарисида ҳам “террорчи” ташкилот” дея эълон қилди” дея хабар берди. “Миср, шимолдан то жанубга қадар, “Мусулмон биродарлар” содир этган даҳшатли жиноятдан ларзага келди”, деб айтди у.
Ҳозирги пайтда бу қарорга қарши мамлакат бўйлаб бир неча вилоят марказларида оммавий намойишлар бошланганига қарамай, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатига босим кучайгани айтилмоқда. Унинг камида 16 аъзоси қўлга олинган.
Президент Ҳусни муборак даврида таъқиқлаб қўйилган “Мусулмон биродарлар” ҳаракати Миср инқилобидан сўнг мамлакатда эркин нафас ола бошлаган эди. У Миср ҳукуматини қўлга олишга ҳаракат қилар экан, Миср халқида умид уйғонди. Чунки айни жамоадан Миср президентлигига ўз номзодини қўйган Муҳаммад Мурсий «Қуръон бизнинг дастуримиздир. Биз шариатдан бошқасига рози бўлмаймиз», деб қайноқ маърузалар қилган эди. Сафват Ҳижозий Муҳаммад оммага қарата «Мурсийнинг шарофати билан биз Халифалик орзуси амалга ошишини гувоҳи бўляпмиз ва халқ Аллоҳнинг шариати татбиқ этилишини истайди», деди.
Шу тариқа “Мусулмон биродарлар” ҳаракати аксар халқнинг қўлловини қўлга киритиб, парламентда салмоқли ўринни эгаллади. Ҳатто “Мусулмон биродарлар”, ҳаракатининг сиёсий «қўли» бўлган Ҳуррият ва Адолат партияси раиси Муҳаммад Мурсий президентлик сайловида ғалаба қозонди.
Аммо Мурсий шариатни тилга олган билан, “Мусулмон биродарлар”, ҳаракати Халифаликни эмас, демократияни олға сурган ҳаракат бўлганлиги сабабли АҚШ ва Ғарб давлатлари унга кенг йўл очиб берди. “Мусулмон биродарлар”, ҳаракатининг етакчилари фуқаролик давлати ва демократияга чақиришни ҳокимиятга келишдан олдин бошлаб юборган эди.
“Мусулмон биродарлар” ҳаракатига мансуб бўлган Муҳаммад Мурсий очиқчасига бундай деди: «Жамоа Мисрда Исломий шариатни мажбуран киргизишга ҳаракат қилмайди. Ватанпарварлик фикри шариатдан устундир, у барча мисрликларни жамлайди».
Мурсийдан барчага маълум шаръий ҳукм, яъни маст қилувчи ичимликнинг ҳаромлиги ҳақида сўрашганда, у «бу нарсани парламент белгилайди», деб жавоб берди. Бу баёнотларни Америка ўша заҳоти мукофотлади. Американинг Қоҳирадаги элчиси Маргарет Скоби очиқчасига: «АҚШ Миср халқи танлаган демократик ҳукуматни – модомики у эркинликларни қўллаб-қувватлар, эркак ва аёл ҳуқуқларини бир хилда ҳурмат қилар экан – қўллаб-қувватлайди», деб айтди.
Аслини олганда, Мурсийнинг нима қилаётганини кўриб турган “Мусулмон биродарлар” жамоаси ҳам, мисрлик мусулмонлар ҳам уни бундан қайтаришлари ва Исломни татбиқ қилмагани учун уни муҳосаба қилишлари вожиб эди. Аллоҳ, Росули ва мўминларни дўст тутиш ўрнига, Америка билан дўст тутаётгани сабабли Мурсийдан юз ўгиришлари ва мусулмонларнинг қудрат ва улуғликларини қайта олиб берадиган, битта халифа сайлаш учун ҳаракатга келишлари шарт эди. Лекин улар бундай қилишмади.
Шундай бўлсада улар бу борада бирор ютуқни қўлга кирита олишмади. Шу йилнинг 3 июлида Президент Мурсий президентлигидан қулатилди. Бунга норози бўлганлар аёвсиз қирғин қилинди. Мана бугунга келиб уни “террорчи” ташкилот деб эълон қилинди.
АҚШ давлат котиби Жон Керри Мисрлик ҳамкасби билан телефон учрашувида 16 кишинининг ўлими ва 100дан кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашни танқид қилар экан, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини “террорчи” ташкилот деб эълон қилинишидан тшвишда эканлигини билдирди.
Шу ерда бир савол туғилади: Ҳусни Муборак қулагандан сўнг “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини очиқча қўллаб келган АҚШ ҳукумати нима учун генерал Ас-Сисий бошчилигидаги ҳарбий тўнтаришга изн берди. Нима учун у ҳозирда “террорчи” ташкилот деб эълон қилиниб, аъзолари қўлга олинаётган бир патда фақат ташвиш билдириш билангина чекланмоқда?
Бу саволнинг жавоби ўзингизга ҳавола. Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Қиёмуддин