Бишкек ва Ош мэрлигига сайловлар куни белгиланди

568
0

00,1

Сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссия 26 декабр куни қабул қилган қарорга мувофиқ, Бишкек ва Ош шаҳарлари мэрлиги учун сайловлар 2014 йилнинг 15 январ куни бўлиб ўтади.

Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, 4 декабр куни Бишкек шаҳар мэри Иса Ўмурқулов “ўз хоҳишига биноан” истефо берган, эртаси куни бош вазир Жонтўра Сатбалдиев буйруғига асосан вақтинчалик Ош шаҳар мэри вазифасини бажариб келаётган Мелис Мирзакматов лавозимидан озод қилинган эди. Мухолифат томонидан уни ишдан олинишига парламент депутати Ахматбек Келдибеков тарафдорлари уюштирган норозилик намойишида амалдаги ҳукуматни кескин танқид қилиши сабаб бўлгани айтилаётган бўлса, бош вазир Жонтўра Сатбалдиев мэрлик учун бўладиган сайловлар вақтида у ўз лавозимини бўшатиб туриши зарурлигини айтган эди.

Марказий сайлов комиссияси ўз қарорини қабул қилишидан бир кун олдин, 25 декабр куни Ош шаҳар кенгашидаги кучлар мувозанати ўзгариб, янги “Акыйкат жана ынтымак” (Ҳақиқат ва бирлик) коалицияси ташкил этилди. Кечаги кунга қадар Мелис Мирзакматов етакчилик қилган “Улуттар биримдиги” (Миллатлар бирдамлиги) коалицияни негизи ҳисобланар, коалицияга Мирзакматов бошчилигидаги партиядан 21 депутат ва Қирғизистон халқ демократик партияси ва “Замандаш” партияларидан биттадан депутатлар кирар эди.

Бироқ, “Замандаш” партияси вакили Нурадил Жолдошов партия томонидан чақириб олинди, 20 декабр куни эса Марказий сайлов комиссияси бу қарорни тасдиқлади. Уни ўрнига депутатлик мандатини олган Қамчибек Мамбетов, коалиция таркибидан чиқишини ҳамда шаҳар кенгашидаги мухолифат томонига ўтишини маълум қилди ва  шаҳар кенгашидаги мухолифат хал қилувчи кучга айланди. Уларда эндиликда кенгашдаги 45 овоздан 23таси бор.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 12 декабр куни имзолаган “Пойтахт мақоми тўғрисида” ва “Ош шаҳар мақоми тўғрисида”ги қонунга биноан Бишкек ва Ош шаҳар мэрлари шаҳар кенгашидаги депутатлар томонидан яширин сайлов йўли билан сайланади. Шунингдек мэр лавозимига номзодларни бош вазир ва шаҳар кенгашидаги фракциялар ҳам тақдим қилишлари мумкин. Агар шаҳар кенгашидаги депутатларнинг умумий сонидан камида учдан иккиси сайловда иштирок этса, сайловлар бўлиб ўтган ҳисобланади.

Туркистон:

Ваниҳоят Атамбаев Мельс Мирзакматовни Ош шаҳар ҳокимлигидан четлатишга қарор қилди. Бу унинг узоқ йиллар мобайнидаги амалга оширишдан ожиз бўлиб келаётган мақсади эди десак ҳам бўлади. Чунки у марказий ҳукуматга итоатсизлигини яширмади ва шунинг билан давлатнинг мустахкамлашишига жуда катта тўсиқ бўлди. Мирзакматов мухолиф кучларга очиқ қўшилмаган бўлсада улар учун катта имкониятлар яратиб бериши мумкин бўлган қувват бўлиб турди.

Нега шу кунга келиб Атамбаев Мухолифотдаги давлат арбобларига уруш очди?

Бу Россиянинг маслахатисиз эмас албатта. Қирғизистоннинг авторитар режимга қараб бориши кутилмоқда. Бу кетувнинг энг ашаддий душманлари эса, Ғарб айғоқчилари бўлмиш, инсон ҳуқуқ ҳимоясини баҳона қилувчи барча ташкилотлар бўлиб, улар давлатга қарши қувватларнинг кўпайтириш билан ўзларининг таъсир кўламини ошириб боришади. Маълумки Қирғизистон халқаро ташкилот ва нодавлат ташкилотлар билан тўлиб кетган. Улар бу ерни демократик орол дейишади. Аслида бу ташкилотлар Ғарбнинг мустамлака машинаси бўлиб, демократик система уларнинг ашаддий қуроли хисобланади. Атамбаев асли шулар билан кураш майдонини очди. Лекин жанглар ҳар хил бошлангани билан, уруш давом этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here