Халқ Ислом давлатини интизорлик билан кутмоқда

541
0

01

Суриянинг энг йирик гуруҳларидан бири бўлган “Аҳроруш Шом” гуруҳининг қўмондони Ҳассан Аббоуд Ал-жазира телеканалига интервью берди.

“Аҳроруш Шом” қўмондонига кўра, Сурияда жанг олиб боришдан мақсад фақат Асад режимини қулатиш эмас, балки Асад режимини қулатиб, унинг ўрнига Ислом давлатини тиклашдир.

“Илк мақсадимиз Асад режимини қулатишдир. Ундан сўнг чегараларни йўқ қилиш. Биз зулм дафтарини ёпиб инсонларга хотиржамлик бахш этадиган Ислом давлатини тиклашни истаймиз. Халқнинг истаги ҳам айнан мана шу. Халқ буни сабр бардош ва интизорлик билан кутмоқда”, деди қўмондон интервьюсида.

“Ғарб Исломни фақатгина жазолар қонунидан иборат деб талқин қилади. Аслида Ислом ҳаёт низомидир. Исломда ташқи сиёсат ва тижорат каби инсонлар орасидаги ўзаро алоқаларга оид масалаларнинг ҳам ҳукми мавжуд. Ислом инсонларни “амри маъруф ва наҳи мункар” қилишга буюради”, “Инсон ҳуқуқларини назорат қилувчи ташкилотлар биз ҳақимизда тарқатаётган ёлғон хабарларга келсак, улар манба сифатида режимга таянади. Улар бетараф эмаслар”, дея қўшимча қилди Ҳассан Аббоуд.

Ал-жазира журналисти тикланажак Ислом давлати камсонли миллатларга қандай муносабатда бўлиши ва бу давлатда  аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи бор-йўқлиги билан қизиқди. Унга жавобан қўмондон “Ислом низоми Ғарб қонунларидан кескин фарқ қилади. Ғарбнинг тенглик тушунчаси билан Исломники бир бирига зиддир. Ҳатто Сурия мухолифатидан бири бўлган хиристиан Мишель Кило ҳам Ислом низоми остида яшашни бир муаммо деб қарамайди. Ислом инсонларнинг ҳақларига риоя қилади”. “аёлларнинг эса шариат белгилаб берган чегараларга кўра таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқлари бор”, дея урғулади.

Суриядаги бошқа исломий гуруҳлар билан муносабатлари ҳақида Аббоуд шундай деди: “Биз қўзғолон бошлангандан буён барча гуруҳлар билан биргаликда ҳаракат қилдик. Сурия озод армиясига келадиган бўлсак, уларнинг бу қўзғолонга ҳеч бир таъсири йўқ. “Жабҳатун нусра” жамоаси Асад режимига қарши жуда кучли ва давомли курашган бир жамоадир. Уларнинг бошқа жамоалар билан урушганлигини кўрмадик. Шундай давом этар экан, биз улар билан ҳамкорликда режимга қарши жанг олиб боришга тайёрмиз. “Ироқ ва Шом Ислом давлати” билан ҳам ҳамқорликда кураш олиб борган вақтларимиз бўлди. Улар ҳам, биз ҳам, “Жабҳатун нусра” ҳам, Ислом давлатини тиклаш учун кураш олиб бормоқдамиз. Фақат “Ироқ ва Шом Ислом давлати”нинг баъзи тактика ва стротегиясини қабул қилмаймиз холос.

Суҳбат асносида қўмондон Женева-2 конференциясига қатнашишни қатъиян рад қилар экан, АҚШ ва Ғарбнинг Ислом давлати тикланишидан қўрққанлиги учун бу конференциясини ўтказишга қаттиқ уринаётганини таъкидлади.

“Женева-2 конференциясига биз асло қатнашмаймиз. У ерга борадиган жамоаларнинг майдонда ҳеч бир таъсири йўқ. Ҳатто унга қатнашмоқчи бўлаётган Сурия миллий коалициясининг ўз ораларида ҳам бирлик йўқ. Улар биз ўртага ташлаётган алтернатив, яъни Асад режимининг ўрнига келадиган тузумдан қаттиқ қўрқишади. Бу алтернатив ҳақиқатда барчанинг орзуларини амалга оширади. Биз Женева-2 конференциясини инқилобдан кўзланган мақсаддан буриб қўядиган ҳамла деб биламиз. Бизнинг мақсадимиз аниқ. Мақсадимизга эришмагунимизча тўхтамаймиз. Женева-2 конференциясида қабул қилинган қарорларнинг биз учун заррача қадри йўқ, у фақат Сурия миллий коалициясига тегишли. Биз эса курашимизни давом эттираверамиз”, деди қўмондон Аббоуд.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here