Ҳайден: Энг яхши ечим Асаднинг ғалаба қозонишидир

671
0

CIA’in eski şefi

 АҚШ Марказий разведка бюроси (МРБ)нинг собиқ раҳбари Майкл Ҳайден Суриядаги охирги вазиятга баҳо берар экан, мавжуд вариантлар ичида энг афзали Башар Асаднинг ўз ўрнида қолиши эканлигини таъкидлади.

2009 йилга қадар МРБни бошқарган ва АҚШ ҳаво кучларида генерал даражасига кўтарилган Майкл Ҳайден “Жеймстон” муассасаси тарафидан ташкил қилинган “Террор мутахассислари”, номли конференцияда нутқ сўзлади. У ўз нутқида Сурия можароси минтақа ҳавфсизлигига таҳдид туғдираётгани ва ҳар бир иш ўз маромида кетиши учун энг афзал ечим Асаднинг ғалаба қозониши эканлигини қайд этди.

Ҳейден Сурияда уч вариант борлиги ҳақида сўз юритар экан, учинчи вариантга урғу берди.

“Учинчи вариант Асаднинг ғалаба қозонишидир. Шуни айтиб ўтишим лозимки, менимча, жуда даҳшатли вариантларнинг ўртага чиқишидан кўра учинчи вариантнинг амалга ошиши афзалдир”, деди Ҳайден.

Ҳайденга кўра, биринчи вариант шия ва сунний тоифалар ўртасида қонли жангнинг авж олишидир. Иккинчи вариант эса чегаралари 1916 йилда Англия ва Франция тарафидан тузилган Сайкс-Пико битимига кўра белгиланган Сурия давлатининг ўратадан тамоман йўқ бўлишидир.

МРБ собиқ раҳбарининг таъкидлашича, бу ҳолат “биринчи дунё урушидан сўнг чизилган барча сунъий чегараларнинг йўқ бўлиши ва маданиятлар кесишма нуқтасидан идора қилинмайдиган бир минтақанинг юзага келишини англатади.

“Сурияда давом этаётган жараённинг моҳияти ўрта шарқ географиясининг муҳим бир қисми “Ислом фундаментализми” тарафидан қўлга олиниши ҳамда Сурия ва биз билган бутун Шарқнинг портлашини англатади”, деди МРБ собиқ раҳбари.

Бир неча кун аввал Исроил бош штаб бошлиғи Дан Халуц ҳам айни фикрни билдирган эди.

Туркистон: Куфр олами Ислом билан очиқ кураш олиб боришнинг аввалги этапларига ўта бошлади. Мафкуравий қадриятлари, инсон хуқуқ ва эркинликлари мухофаза қилиш асосидаги ақидаларини хам бир четга суриб, Исломга қарши эканликларини очиқ эълон қила бошлашди. Шу кетишда яқин кунларда Ислом билан куфр ўртасида бораётган уруш, очиқ ойдин бўлади. Шунда уларга хизмат қилаётган илмоний мусулмонлар ва пинхона хизмат қилишаётган диний арбобларнинг холи қандай бўлар экан. Уларга эсингларни борида этагингларни ёпинглар деб маслахат берардик.

19/12/2013

 Қиёмуддин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here