Ҳаром йўл билан топилган бойликнинг тавба қилингандан кейинги ҳукмига доир саволга жавоб

651
0

images (5)

 

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Томир Ҳаж Муҳаммаднинг ҳаром йўл билан топилган бойликнинг тавба қилингандан кейинги ҳукмига доир саволига жавоб

Савол:

Улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта жаноблари, сизни Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин, ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, аммо баъд:

Судхўрлик, ўғирлик, беҳаё қўшиқларни куйлаш ёки булардан бошқа ҳаром йўллар билан топилган бойликнинг эгаси агар тавба қилса бу бойликнинг ҳукми қандай бўлади?

Бу тўғрида хослаш борми ёки бу тўғридаги ҳукм биттами?

Агар ҳатто бойликнинг эгаси тавба қилса ҳам бойлик ҳаром бўлиб қолаверадиган бўлса, гоҳида тавба қилишни истайдию бироқ бойлиги зое бўлишидан қўрқадиган одамлар ҳам топилади… Шунинг учун баъзи шайхлар айтганидек унинг тавба қилишига умид қилиб истисно қилинадими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар»                                                    [Таҳрим 8]

 

«Магар тавба килиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўладилар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!»                                                                                         [Нисо 146]

 

Термизий Анасдан ривоят қилган ҳадисда Набий A дедилар:

«كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ»

«Одам фарзандларининг барчаси хато қилувчидир. Хато қилувчиларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир».

Тавба тўғри бўлиши ва Аллоҳ тавба қилувчининг гуноҳини кечириши учун тавба қилувчи гуноҳдан тийилиши, ўтмишда қилган ишларидан пушаймон бўлиши ва бундай ишларга қайта қўл урмасликка қатъий қасд қилиши лозим. Агар гуноҳи бирор одамнинг ҳаққига тегишли бўлса мазолимни ўз эгасига қайтариши ва уларнинг кечиришига эришиши шарт қилинади. Агар унда ўғрилик ёки босқинчилик билан улардан тортиб олган бойлик бўлса бойликни эгасига қайтариши ва шаръий жиҳатдан ифлос йўл билан топилган нарсадан халос бўлиши вожиб. Чунки ҳаром йўл билан бойликни қўлга киритишнинг оқибати хатарлидир. Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: Росулуллоҳ A дедилар:

«…وَلاَ يَكْسِبُ عَبْدٌ مَالاً مِنْ حَرَامٍ… إِلاَّ كَانَ زَادَهُ إِلَى النَّارِ»

«Агар банда ҳаромдан бойлик топган бўлса, бу бойлиги жаҳаннамга ҳозирлаган унинг озуқаси бўлади» Термизий Каъб ибн Ужрадан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A Каъбга шундай дедилар:

«يَا كَعْبَ بْنَ عُجْرَةَ، إِنَّهُ لاَ يَرْبُو لَحْمٌ نَبَتَ مِنْ سُحْتٍ إِلاَّ كَانَتِ النَّارُ أَوْلَى بِهِ»

«Эй Каъб ибн Ужра ҳаромдан озуқаланиб ўсган бирон гўшт йўқки дўзах унга ҳақлироқ бўлмаса».

Бу одам қўлида ҳаром бойлик қола туриб қандай қилиб тавба қилиши мумкин?! Бу тавба эмас, балки ёмонликда давом этишдир. Шунинг учун унга тавба қилишини, шаръий жиҳатдан ҳаром йўл билан эга бўлган бойлигидан халос бўлишини, ўғирлаган ёки тортиб олган бойликни эгасига қайтаришини, улардан кечиришларини сўрашини ва Аллоҳ Таолодан мағфират сўрашини насиҳат қилинг. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ризқ берувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир. Агар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло истаса дунёю охиратда уни азиз қиладиган баракотли яхши бойликни эваз қилиб беради. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бандасининг тўғри, холис тавбасини яхши кўради ва уни энг муносиб мукофот билан мукофотлайди.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бу одамни энг тўғри йўлга ҳидоятлашини ва унинг холис тавба қилишини сўраб қоламан. Аллоҳ мағфирати кенг Зотдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here