Бизга қуллик қиласан дейишди, мен эса ундан кўра осиб ўлдиринг, дедим

749
3

images (2)

 

Ҳоким Росулуллоҳ с.а.в.дан шундай ривоят қилади: “Шаҳидлар саййиди Ҳамза ҳамда золим имомга насиҳат қилиб, у тарафидан қатл қилинган кишидир”.

Бангладеш ҳукумати айни сабабга кўра, яъни золимнинг зулмидан қўрқмай ҳақни айтган “Жамоати Исломия” раҳбари Абдулқодир Муллани қатл қилди.

Бангладеш давлат телевиденияси “Жамоати Исломия” раҳбари Абдулқодир Мулланинг Дакка шаҳридаги марказий қамоқхонада осиб ўлдирилганлигини маълум қилди.

Бенгал олий маҳкамаси Абдулқодир Муллани 1971 йилдаги давлат мустақиллиги учун қилинган жангда Покистонга ёрдам берганликда ва 3 миллион Бенгал аскарининг ўлимида айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилган эди. Абдулқодир Мулла Бангладешнинг Покистондан ажралиб, улар ўртасига чегара симлари тортилишига, яъни мусулмонларнинг бўлинишига қаттиқ қаршилиги билан танилган раҳбардир.

Мусулмонлар орасида чегара тортилиб бўлиб ташланишига қарши чиққанлиги учун ўлимга маҳкум этилган Абдулқодир Мулла ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун куфр билан савдолашмаганлиги эътиборга моликдир. Хабарларда айтилишича Бангладеш ҳукумати авф сўраш учун Муллага икки ҳафта муҳлат берган, аммо Мулла куфр ҳукуматидан авф тилашдан бош торган ва ундан кўра ўлимни афзал кўришини билдирган. “Бизга қуллик қиласан дейишди, мен эса ундан кўра осиб ўлдиринг, дедим” дейди у.

Оила аъзоларининг билдиришича, охирги учрашувида Абдулқодир Мулла ўлимидан аввал уларга шундай деган: “Гуноҳим Аллоҳдан бошқасига қуллик қилмаганимдир. Бизга қуллик қиласан дейишди, мен эса уларга, ундан кўра осиб ўлдиринг, дедим. Мен ҳеч қандай жиноятга қўл урмадим. Шаҳидлик ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Аллоҳ менга шаҳидликни насиб қилса ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Шаҳидлик ҳаётимнинг энг буюк ютуғи бўлажак. Менинг қоним Исломий ҳаракатларни аёққа турғизади”, “Менинг шаҳидлигимдан Бангладеш Ислом давлати учун фойдаланинг”.

Дунёнинг ҳар ерида, жумладан Покистон ва Туркиянинг бир қанча шаҳарларида Абдулқодир Мулла учун ғоибона жаноза намози ўқилди.

Истамбулнинг Фотиҳ минтақасида Абдулқодир Мулланинг қатл қилиниши қоралаб холис мусулмонлар тарафидан намойиш уюштирилди.

“Қотил Ҳасина жавоб беради! Бангладешда Ислом ғалаба қозонади!”, “Мусулмон зулмга бўйин эгмас!” каби шиорлар ёзилган лозунгларни ва “Бизга қуллик қиласан дейишди, мен эса ундан кўра осиб ўлдиринг, дедим”, “Кофирларннинг авфини рад этиб, Шаҳидликни танлаганлар ифтихоримиздир!”, деб ёзилган плакатларни кўтариб олган оломон Бенгал ҳукуматини қаттиқ қоралади. Шунингдек Сурияда шаҳид бўлган “Ливоут Тавҳид”жамоасининг раҳбари Абдулқодир Солиҳ билан Абдулқодир Мулланинг ёнма-ён суратлари остига “бу уммат Абдулқодирлари билан тирикдир”, деган ёзув диққатни тортди.

Намойиш чоғида сўзга чиққан Ҳизбут Таҳрир аъзоси Маҳмуд Кар ўз нутқида Абдулқодир Мулланинг “менинг шаҳидлигимдан Бангладеш Ислом давлати учун фойдаланинг”, деган сўзига урғу берди. Мулланинг 40 йил аввал Бангладешнинг Покистондан ажралиб чиқишига қаршилик қилганлигини қайд этган Маҳмуд Кар, Мулла бу ҳаракати билан уммат бирлиги истагида бўлганлигини таъкидлади. Маҳмуд Кар Ислом ўлкаларининг етакчилари ва Ғарб давлатлари бу ҳодисага жим қараб турганлигига эътиборни тортар экан, “бу ҳолат Мусулмонларнинг Исломий Халифалик давлатига мухтож эканлигини кўрсатиб турипти. Суриядаги Исломий қаршиликнинг Халифалик давлати тикланиши билан ниҳоясига етиши учун ҳар биримиз мусулмон сифатида фаолият қилишимиз лозим”, дея таъкидлади.

3 COMMENTS

  1. assalomu alaykum …alloh taolo bu olim insondi shahidligini qabul qilsin va payg’ambarimiz bilan yonma yon turishlik nasib qilsin ya alloh shunday bandalaring borligidan senga hamdlar bo’lsin allohu akbar va bizlarni bu yani kofirning zulmidan qo’rquv illati paydo bo’lishidan alloh saqlasin amin

  2. Allohu akbar! Mana shunday shahidliklar evaziga Muslimonlar uy`gonmoqda va Xalifalikni barpo qilish uchun faoliyatlar ortmoqda. Allohim bizlarga ham mana shunday o`limni nasib et.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here