«Жиҳодий жамоалар ёки шахслар томонидан Аллоҳнинг ер юзидаги ҳадларини қўллаш шаръан жоизми?» деган саволга жавоб

500
0

images (18)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Noor Abulfilatнинг: «Жиҳодий жамоалар ёки шахслар томонидан Аллоҳнинг ер юзидаги ҳадларини қўллаш шаръан жоизми?» деган саволига жавоб

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Исломий Халифалик давлати йўқ бўлган пайтда бирор жиҳодий жамоа ё шахсларнинг ер юзида Аллоҳнинг жазо-ҳадларини қўллаши шаръан жоизми? Аллоҳ сизга барака ато этсин ва ёрдам берсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жазо-ҳадни қўллаш шаръий ҳужжат собит бўлгандан сўнг қозилик ҳукмидан келиб чиқади. Қозилик бирор ҳукмни мажбурлаш орқали хабар қилишдир. Мажбурлаш хусуматчини ҳукмга мажбурлайдиган бир қувватнинг бор бўлишини англатади. Бу қувват эса султон, яъни Аллоҳнинг шариатини барпо қиладиган ва мусулмонларни шу аҳкомларга мажбурлайдиган ҳокимдир. Демак жазо-ҳадлар Аллоҳнинг шариатини барпо қиладиган ҳокимсиз ҳаргиз ижро этилмайди. Бунинг далиллари қуйидагилар:

1) Мужмал (тафсилотсиз) далиллар. Жумладан:

Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

«Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирини юз даррадан уринглар»                       [Нур 2]

Аллоҳ Субҳанаҳу яна айтади:

 «Ўғри эркак ва ўғри аёлни Аллоҳдан жазо сифатида қўлларини кесинглар, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир»                                                                                                   [Моида 38]

Аллоҳ Субҳанаҳу яна айтади:

«Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларга саксон дарра уринглар»                                                                             [Нур 4]

Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилади, Набий A бундай дедилар:

«مَنْ بَدَّلَ دِينَهُ فَاقْتُلُوهُ»

«Ким динини алмаштирса, бас, уни ўлдиринглар».

Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«خُذُوا عَنِّي، خُذُوا عَنِّي، قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لَهُنَّ سَبِيلًا، الْبِكْرُ بِالْبِكْرِ جَلْدُ مِائَةٍ وَنَفْيُ سَنَةٍ، وَالثَّيِّبُ بِالثَّيِّبِ جَلْدُ مِائَةٍ، وَالرَّجْمُ»

«(Жазо-ҳадларни) мендан олинглар, мендан олинглар, албатта Аллоҳ (зино қилган) аёлларга бир йўл кўрсатди. Турмуш қурмаган эркак ва аёл (зино қилса) юз дарра урилади ва бир йилга сургун қилинади, турмуш қурган эркак ва аёл (зино қилса) юз дарра урилади ва тошбўрон қилинади».

Термизий «Сунан»ида Абу Солиҳдан, у Муовиядан ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ فَاجْلِدُوهُ…»

«Ким хамр ичса, уни дарраланглар…».

Булар мужмал далиллар ҳадлар ва жазоларни қўллашни вожиб қилди (дарра уринг, кесинг, қатл қилинг, юз дарра ва тошбўрон), аммо бу жазоларни ким қўллаши ва қандай қўллашини баён қилмади. Усул илми бўйича, мужмал далиллар баён (изоҳ)га муҳтож бўлиб, уларга шу изоҳга мувофиқ амал қилинади. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ A ўзининг ҳадиси шарифларида ушбу мужмалликни изоҳлаб бердилар. Шунингдек, хулафои рошидинлар давридаги саҳобалар y ижмоси ҳам – шаръий нусусларда баён қилингандек – жазоларни ҳоким қўллашини аниқ-равшан баён қилди. Мужмал нусусларни баён қилган далилларнинг айримлари қуйидагилардир:

а)   Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг, агар бош тортишса, шуни билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари туфайли мусибат етказишни истайди ва албатта, уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»                                                                                                         [Моида 49]

 

Бу ва шу мавзудаги бошқа кўплаб ояти карималар аҳкомларни ижро этишга Росулуллоҳ A мукаллаф (буюрилган) эканини баён қилмоқда. Росулуллоҳ Aга қилинган хитоб у кишидан кейин келадиган Ислом билан ҳукм юритадиган ҳар бир ҳокимга қилинган хитобдир. Бунга сабаб усул қоидасида Росулуллоҳ Aга қилинган хитоб у кишиинг Умматига худди ўша йўсинда қилинган хитоб экани айтилган. Шу боис хитоб ҳукм мавзусида бўлса ва у кишига хословчи далил келмаган бўлса, бу хитоб у кишидан кейинги халифаларга қилинган хитоб бўлади. Бу ерда хословчи далил келмаган, демак, аҳкомларни Ислом билан ҳукм юритувчи ҳоким жорий қилади.

б)   Шунингдек, ҳад лозим бўлган жиноятни содир этган кишини ҳадни қўллаш учун Росулуллоҳ Aнинг олдиларига олиб келинар эди, бу ҳақида бир қанча ҳадиси шарифлар бор:

Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилади: «Набий A олдиларига хамр ичган бир киши келтирилди, шунда уни иккита хурмо шоҳи билан қирқтага яқин дарраладилар». Анас ибн Молик айтади: Абу Бакр ҳам шундай қилган, Умар халифа бўлгач бу борада одамлардан маслаҳат сўради. Шунда Абдурраҳмон: жазо-ҳадларнинг энг енгили саксон дарра, деди, Умар шунга буюрди. Набий Aнинг саҳобалари ва бошқалардан иборат аҳли илмларнинг раъйи бўйича шунга амал қилинади.

Байҳақий Абу Ҳурайра ва Зайд ибн Холиддан ривоят қилади, бир киши ўғли бировнинг хотини билан зино қилиб қўйганини айтди, шунда Росулуллоҳ A:

«لَأَقْضِيَنَّ بَيْنَكُمَا بِكِتَابِ اللَّهِ»

«Икковингизнинг ўртангизда Аллоҳ Китоби билан ҳукм қиламан», деб, ўғилга юз дарра уришга ва бир йилга сургун қилишга буюрдилар. Сўнг Унайсни эртаси куни аёлнинг олдига бориб, агар (зино қилганини) тан олса тошбўрон қилишга буюрдилар. Аёл тан олди ва Унайс уни тошбўрон қилди.

Байҳақий «Сунани сағир»да Абу Зубайрдан, у Жобирдан ривоят қилади: «Бир киши бир аёл билан зино қилиб қўйди, аммо унинг турмуш қурганлиги аниқланмади ва у дарраланди, сўнгра турмуш қургани маълум бўлган эди, тошбўрон қилинди». Насоий ҳам шунга ўхшаш ривоят келтирган.

Абу Довуд «Сунан»ида Сафвон ибн Умайядан ривоят қилади, Сафвон айтади: «Мен масжидда ухлаб ётган эдим, устимда ўттиз дирҳам турадиган кийимим бор эди. Шунда бир киши келиб, уни мендан ўғирлаб олди, кейин у тутиб олинди ва Росулуллоҳ Aнинг олдиларига келтирилди, у киши унинг қўлини кесишга буюрдилар. Ровий айтади: Ўшанда мен келиб: Ўттиз дирҳамни деб қўлини кесасизми, мен кийимимни унга насияга сотсамчи? – деб сўрадим. У киши: «Уни менга олиб келмасингиздан олдин шундай қилмабсиз-да», дедилар. Дориқутнийнинг Амр ибн Шуайбдан, у отасидан қилган ривоятида Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«اشْفَعُوا مَا لَمْ يَتَّصِلْ إِلَى الْوَالِي، فَإِذَا أُوصِلَ إِلَى الْوَالِي فَعَفَا فَلَا عَفَا اللَّهُ عَنْهُ»

«Модомики иш волийга (ҳокимга) оширилмаган бўлса ўртага тушсангиз бўлади, энди агар иш волийга оширилган бўлса-ю, волий уни кечирса, Аллоҳ уни кечирмайди». Кейин унинг қўлини бўғинидан кесишга буюрдилар.

в)   Шунингдек, хулафои рошидинлар замонида ҳам ҳад лозим бўлган жиноятни содир этган кишини ҳадни қўллаш учун халифанинг ёки ноибларининг олдига олиб келинар эди. Бу борада бир қанча ҳодисалар бўлган бўлиб, улардан айримлари:

Абу Довуд Тиёлисий «Муснад»ида Ҳузайн Абу Сосон Рақошийдан ривоят қилади: «Мен Усмон ибн Аффон Gнинг олдига борган эдим, Валид ибн Уқбани келтирилди. У хамр ичган эди, бунга Ҳумрон ибн Абон ва яна бир киши гувоҳлик берди. Шунда Усмон Алига: унга ҳадни қўлланг, деди».

Имом Аҳмад «Муснад»ида Абдуллоҳ ибн Қайс (Абу Мусо Ашъарий)дан ривоят қилади, «Росулуллоҳ A уни Яманга волий қилиб жўнатдилар, сўнг унинг ортидан Муоз ибн Жабални жўнатдилар. Муоз етиб боргач, Абдуллоҳ унга: ўтиринг, деди ва унга ёстиқ қўйди. Муоз Абдуллоҳнинг олдида бир боғлаб қўйилган кишини кўриб қолди ва: бу ким? – деб сўради. Абдуллоҳ: У яҳудий эди,  Исломга кирди, сўнгра яна ўзининг эски манфур динига қайтиб яҳудий бўлди, деб жавоб берди. Шунда Муоз уч марта: мен Аллоҳ ва Росулининг ҳукми ижро этилиб, у ўлдирилмагунча ўтирмайман, деди».

Абу Бакр G муртадлар закотни инкор қилганларида уларга қарши жанг қилди. Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида Абу Ҳуайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ A вафот этиб, ўринларига Абу Бакр халифа бўлиб, айрим араблар кофир бўлгач, Абу Бакр уларга қарши жанг қилди ва бундай деди: «Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг ўртасини ажратган ҳҳар бир кимсага қарши албатта жанг қиламан, чунки закот мол ҳаққи, Аллоҳга қасамки, агар улар Росулуллоҳ Aга тўлашган бузоқни тўлашдан бош тортишса ҳам, бунинг учун уларга қарши жанг қиламан».

Хулоса шуки, усул қоидаларига кўра, хос умумдан устун, муқайяд мутлақдан устун бўлгани каби, очиқ баён мужмал баёндан устундир. Шунинг учун жазо-ҳадларни қўлловчи шахс Ислом билан ҳукм юритувчи ҳоким, яъни имомдир. Бу эса – юқорида айтиб ўтганимиздек – Росулуллоҳ G ва хулафои рошидинларнинг амалларига мувофиқ ўз исботини топган. Шунингдек, бу узоқ Исломий Халифалик замони мобайнида қўлланган машҳур иш ҳамдир. Бу борада эътиборли уламоларнинг сўзлари ҳам келган:

–     Ибн Таймиянинг ушбу сўзи: «Аллоҳ мўминларга жазо-ҳадлар ва ҳуқуқлар тўғрисида мутлақ хитоб қилди. Масалан:

«Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам (қўлларини) кесинглар!»                                  [Моида 38]

 

Бироқ маълумки, хитоб қилинаётган шахс (тингловчи) хитобдаги буйруқни ижро этишга қодир бўлиши шарт, ижро этишдан ожизларга ижро этиш вожиб бўлмайди. Қодирлик эса султонда бор ва шу боис жазо-ҳадлар султон ва унинг ўринбосарига вожиб бўлади».

–     Имом Алоуддин Косоний бундай деди: «Унинг, яъни жазо-ҳадларнинг адо этиш шартлари… амирликдир».

–     Қуртубий бундай дейди: «Бу масала, жазо-ҳадлар масаласида тингловчи имом ва ўринбосаридир».

–     Имом Шофеий бундай деди: «Жазо-ҳадларни озод шахсларга фақат имом ва имом буюрган шахсларгина қўллайди».

–     Ибн Қудома бундай деди: «Имом ва ўринбосаридан бошқа ҳеч бир киши жазо-ҳадларни адо этиши жоиз эмас».

Энди, Аллоҳнинг шариатини барпо этувчи султон йўқ бўлган ҳолатга келсак, Ислом билан бошқарадиган ушбу султонни пайдо қилиш учун жиддий ҳаракат олиб бориш барча мусулмонларга вожиб бўлади, чунки бу Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмоида бу ҳақда келган кўпгина далиллар сабабли фарздир.

Китобдаги далиллардан:

Аллоҳ Таоло Росули Aга хитоб қилиб бундай деди:

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, ўзингизга келган ҳақни қўйиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг»                                                               [Моида 48]

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»                                                                     [Моида 49]

 

Аллоҳнинг Ўз Росули Aга Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқариш тўғрисидаги хитоби Росулуллоҳ Aнинг Умматига қилинган хитоб бўлиб, ундан ул зотдан сўнг Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқарадиган ҳокимни барпо қилишлари лозимлиги тушунилади. Хитобдаги бу буйруқ қатъийликни ифодалайди, чунки хитоб мавзуси фарз, бу эса усул илми бўйича қатъийликка қаринадир, Росулуллоҳ Aдан кейин Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқарадиган шахс эса халифадир. Шу жиҳатдан бошқарув низоми Халифалик низомидир. Бундан ташқари, жазо-ҳадларни ижро этиш вожиб, бу вожибни эса ҳокимсиз бажариб бўлмайди, вожибни адо этиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир, яъни,  шариатни адо этувчи ҳокимни вужудга келтириш ҳам вожиб. Шу жиҳатдан ҳоким халифа, бошқарув низоми Халифалик низомидир.

Суннатдаги далиллардан:

Нофеъдан ривоят қилинади: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لا حُجَّةَ لَهُ وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Имом Муслим ривояти). Набий A ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар ва бўйнида байъат йўқ ҳолда вафот этган кимсани жоҳилият ўлимида ўлибди, деб сифатладилар. Байъат Росулуллоҳ Aдан сўнг фақат халифага берилади, ундан бошқага берилмайди. Бу ҳадис ҳар бир мусулмон бўйнида байъат бўлишини вожиб қиляпти, яъни ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишига ҳақли бўладиган битта халифанинг вужудга келишини вожиб қиляпти. Муслим Аъраждан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Набий A бундай дедилар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ ويُتَّقَى بِهِ»

«Албатта имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Муслим Абу Ҳозимдан ривоят қилади: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим ва ундан Набий Aнинг ушбу сўзларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلُ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءِ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ، قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فَإِنَّ اللَّهَ سَاِئلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Ушбу ҳадисларда халифа қалқон, яъни ҳимоя деб сифатланди. Росулуллоҳнинг имомни қалқон деб сифатлашлари, унинг мавжудлигига бўлган мақтовдан иборат хабар бўлиб, бу талабни англатади. Чунки Аллоҳдан ва Росулидан бўлган хабар қоралаш мазмунида бўлса, у тарк қилишни талаб қилиш, яъни наҳий бўлади. Агар мақтов мазмунида бўлса бажаришни талаб қилиш бўлади. Агар талаб қилинган ишни бажариш шаръий ҳукмнинг барпо қилинишига олиб келса ёки талаб қилинган ишни тарк этиш шаръий ҳукмнинг зое бўлишига олиб келса бу талаб қатъий талаб бўлади. Яна бу ҳадисларда мусулмонларга фақат халифалар сиёсат юргизиши ҳам айтилмоқда. Бу эса халифани тиклаш талаб қилинади демакдир. Қолаверса Росулуллоҳ A халифаларга итоат этишни ва халифалик талашиб улар билан низолашадиган кимсани ўлдиришни буюрдилар. Бу эса битта халифани тиклашни ва ундан халифаликни талашадиган ҳар қандай кимсани ўлдириб унинг халифалигини сақлаб қолишни буюришдир. Муслимнинг ривоят қилишича, Набий A шундай дедилар:

«وَمَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ. فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ، فَاضْرِبُوا عُنْقَ الآخَرِ»

«Кимки битта имомга байъат бериб, унга қўлини ва қалб қўрини берса қўлидан келганича унга итоат қилсин. Энди агар бошқа биров келиб у билан имомликни талашса, унинг бўйнига уринглар». Имомга итоат қилишни буюриш уни тиклашни буюришдир. У билан низолашадиган кимсани ўлдиришни буюриш эса доим фақат битта халифа бўлиши қатъий буюрилганига қаринадир.

Саҳобалар ижмосидаги далиллардан:

Саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Росулуллоҳ A вафотидан кейин у кишининг халифасини тиклаш лозимлигига ижмо қилдилар. Улар Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмоннинг ўрнига – уларнинг ҳар бири вафот этганларидан кейин – халифа тиклаш вожиблигига ижмо қилдилар. Саҳобаларнинг халифани тиклаш вожиблигига қатъий ижмо қилганликлари Росулуллоҳ A вафот этганларидан кейин у кишини дафн қилишни кечиктириб, у кишининг халифасини тиклаш билан машғул бўлишларида яққол кўринди. Ҳолбуки маййитни вафот этганидан кейиноқ дафн қилиш фарз. Росулуллоҳ Aни тайёрлаш ва дафн қилиш билан машғул бўлишлари лозим бўлган саҳобалардан бир қисми дафн билан машғул бўлмай, халифани тиклаш билан машғул бўлдилар. Саҳобаларнинг қолган қисми эса бунга сукут қилдилар ва улар ҳам дафнни икки кеча кечиктиришда шерик бўлдилар. Ваҳоланки бунга қарши чиқишлари ва дафн билан машғул бўлишлари мумкин эди, бунга қудратлари етарди. Росулуллоҳ A душанба куни чошгоҳда вафот этдилар, сешанбага ўтар кечаси ҳам, Абу Бакрга байъат берилган сешанба кундузи ҳам дафн қилинмадилар. Шундан кейин чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар. Яъни, дафн икки кеча кечикди. Росулуллоҳ A дафн қилинишларидан аввал Абу Бакрга байъат берилди. Натижада бу – маййитни дафн қилишдан олдин халифани тиклаш билан шуғулланишга ижмо бўлиб қолди. Бу халифани тиклаш маййитни дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади, холос. Шунингдек, саҳобалар y ҳаётлари давомида халифани тиклаш вожиблигига ижмо қилганлар. Гарчи улар халифа қилиб сайланадиган шахс ҳақида ихтилоф қилган бўлсалар-да, Росулуллоҳ A вафот этган пайтларида ҳам, хулафои рошидинлар вафотидан кейин ҳам халифани тиклаш ҳақида мутлақо ихтилоф қилганлари йўқ. Демак, саҳобаларнинг ижмоси халифани тиклаш вожиблигига кучли ва очиқ далилдир.

Шундай қилиб Ислом билан бошқарадиган ҳоким йўқ пайтда уни пайдо қилишга қаттиқ ҳаракат қилиш барча мусулмонлар учун вожиб. Халифанинг мавжуд бўлиши эса энг улуғ фарздир, чунки Роббул оламин буюрган жазо-ҳадларни ижро этувчи фақат шу халифа. Вожибни адо этиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожиб. Хоссатан, жазо-ҳадларни қўллаш катта фарз бўлиб, Умматнинг эзгулиги ва ишларининг барқарорлиги шу билан бўлади. Ибн Можа «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Росулуллоҳ A дедилар:

«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحًا»

«Ер юзида амал қилинган битта жазо-ҳад ер аҳли учун қирқ кун ёмғир ёғишидан ҳам афзалдир».

Сўзимни хотималашдан олдин барқарор бошқарув ва давлат йўқ бўлган низоли минтақалардаги мусулмонлар диққатини уларнинг ўрталаридаги муаммоларни сулҳ орқали ҳал қилишлари лозимлигига қаратмоқчиман. Бу муаммоларнинг одамлар ўртасида янада мураккаблашиб кетишига ташлаб қўймай, аксинча, сулҳ орқали ечсинлар. Юртдаги уламолар, ақл эгалари, аҳли ҳал вал ақд одамлар ўртасини – уларнинг муаммоларини ечиш учун – ислоҳ қилиш, камбағалларнинг зарурий эҳтиёжларини қондириш, мазлумга золимдан ҳаққини олиб бериш учун у билан бирга бўлиш билан шуғуллансинлар. Чунки ушбу ишлар ва одамлар ўртасини ислоҳ қилиш тўғрисида кўплаб нусуслар келган. Бу нусуслар ҳокимнинг мавжуд бўлиши билан хосланмаган. Шунингдек ислоҳ қилишда ҳокимнинг мавжуд бўлиши билан қайдланмаган мутлақ нусуслар ҳам келган. Жумладан:

«Уларнинг кўплаб яширин суҳбатларидан ҳеч қандай фойда йўқ, аммо ким садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлса, майли, кимда-ким шундай ишларни Аллоҳ ризосини истаб қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз» [Нисо 114]

«Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан қўрқса, иккови ўзаро ярашиб олсалар бўлади, ушбу ярашув яхшироқ, нафслар эса қизғанишга ҳозиру нозир бўлиб туради, агар аёлларингизга чиройли муомала қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, Аллоҳ қилаётган (ушбу) амалларингиздан хабардор бўлган зотдир»                      [Нисо 128]

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз ака-укалардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар, шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар»

                                                                                                                           [Ҳужурот 10]

«Ёмонликнинг жазоси худди ўшандай ёмонлик, аммо, ким афв қилиб, ислоҳ қилса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасида, албатта У зулм қилгувчиларни севмайди»                 [Шуро 40]

Имом Аҳмад «Муснад»ида Умму Дардодан, у Абу Дардодан ривоят қилади: Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصَّلَاةِ، وَالصِّيَامِ، وَالصَّدَقَةِ؟» قَالُوا: بَلَى قَالَ: إِصْلَاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ قَالَ: وَفَسَادُ ذَاتِ الْبَيْنِ هِيَ الْحَالِقَةُ«

«Сизларга намоз, рўза ва закот даражасидан ҳам яхши амал ҳақида хабар берайми?». Ҳа, хабар беринг, ё Росулуллоҳ, дейишди. Ул зот бундай дедилар: «Одамлар орасини ислоҳ қилиш, зеро одамлар орасини бузиш динни йўқ қилади». Абу Довуд «Сунан»ида буни қуйидаги лафз билан ривоят қилган:

«أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصِّيَامِ وَالْقِيَامِ؟» قَالُوا: بَلَى يا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: إِصْلَاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ وَفَسَادُ ذَاتِ الْبَيْنِ هِيَ الْحَالِقَةُ«

«Сизларга рўза ва қиёмул лайлдан даражасидан ҳам яхши амал ҳақида хабар берайми?». Ҳа, ё Росулуллоҳ, дейишди. Ул зот дедилар: «Одамлар орасини ислоҳ қилиш, одамлар орасини бузиш эса динни йўқ қилади».

Демак, давлат йўқ бўлган низоли минтақалардаги муаммоларнинг ечими сулҳ бўлади. Бироқ бунинг шарти, бу ечим қуйидаги шаръий нусусларга биноан, ҳаромни ҳалол ва ҳалолни ҳаром қиладиган ечим бўлмаслиги керак:

Абу Довуд «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ»

«Сулҳ мусулмонлар ўртасида жоиздир». Имом Аҳмад қуйидагиларни зиёда қилди:

«إِلَّا صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا، أَوْ حَرَّمَ حَلَالاً»

«Аммо ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қиладиган ярашув жоиз эмас». Сулаймон ибн Довуд унга  қуйидагиларни зиёда қилди:

«الْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ»

«Мусулмонлар ўз шартларида турадилар».

Термизий «Сунан»ида Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф Музанийдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ المُسْلِمِينَ، إِلاَّ صُلْحًا حَرَّمَ حَلاَلاً، أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا، وَالْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ، إِلاَّ شَرْطًا حَرَّمَ حَلاَلاً، أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا»

«Сулҳ мусулмонлар орасида жоиз, фақат ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром қиладиган сулҳ жоиз эмас, мусулмонлар ўз шартларида турадилар, фақат ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шарт бундан мустасно» (Термизий бу ҳадисни ҳасан саҳиҳ, деган).

Шунингдек, Ибн Ҳиббон ҳам «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан шундай лафз билан ривоят қилган:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ إِلاَّ صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلاَلاً»

«Сулҳ мусулмонлар орасида жоиз, фақат ҳаромни ҳалол қиладиган ёки ҳалолни ҳаром қиладиган сулҳ жоиз эмас».

Демак, ҳоким мавжуд бўладими ё мавжуд бўлмайдими, бундан қатъий назар, одамлар ўртасини ислоҳ қилиш шаръан талаб қилинган ишдир. Бу масаладаги шаръий ҳукм менинг раъйим бўйича шундай. Аллоҳ Субҳанаҳу билувчироқ ва ҳакимроқ зот.

Хулоса:

1 –  Жазо-ҳадларни Ислом билан бошқарадиган ҳоким қўллайди ва у ҳадни вожиб қилган гуноҳ учун каффорат бўлади. Яъни бу дунёда жазо-ҳадини олгина шахс охиратда ўша гуноҳи учун жазоланмайди. Бухорий «Саҳиҳ»ида Убода бн Сомит Gдан ривоят қилади, (Убода Бадр жангини кўрган ва Ақаба кечасида нақиблардан бири бўлган эди) Росулуллоҳ A бир гуруҳ асҳоблари қуршовида турган ҳолда бундай дедилар:

«بَايِعُونِي عَلَى أَنْ لاَ تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا، وَلاَ تَسْرِقُوا، وَلاَ تَزْنُوا، وَلاَ تَقْتُلُوا أَوْلاَدَكُمْ، وَلاَ تَأْتُوا بِبُهْتَانٍ تَفْتَرُونَهُ بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَأَرْجُلِكُمْ، وَلاَ تَعْصُوا فِي مَعْرُوفٍ، فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَعُوقِبَ فِي الدُّنْيَا فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا ثُمَّ سَتَرَهُ اللَّهُ فَهُوَ إِلَى اللَّهِ، إِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ وَإِنْ شَاءَ عَاقَبَهُ»

«Сизлар Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслигингизга, ўғрилик, зино қилмаслигингизга, фарзандларингизни ўлдирмаслигингизга, қўлларингиз ва оёқларингиз ўртасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмаслигингизга, бирор маъруф ишда итоатсиз бўлмаслигингизга менга байъат беринг. Бас, сизлардан ким бунга вафо қилса унинг ажри Аллоҳнинг зиммасида, ким бундан бирортасини бузиб қўйиб, бу дунёда жазосини олса, бу унинг учун каффорат бўлади, аммо ким бундан бирортасини бузиб қўйса-ю, Аллоҳ уни яширган бўлса, унинг ҳукми Аллоҳга ҳавола, хоҳласа афв қилади, хоҳласа жазолайди». Биз ул зотга шуларга биноан байъат бердик.

2 –  Бирор давлат ҳам, барқарор бошқарув ҳам йўқ бўлган низоли минтақаларда муаммолар мураккаблашиб кетишига йўл қўмаслик керак. Балки аҳли ҳал вал ақд, уламолар ва сўзи ўтадиган нуфузли шахслар бунга аралашиб, муаммони сулҳ билан ҳал этмоқлари, бу ишда чинакам амал қилиб, холис бўлишлари керак. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўзи бунга ёрдам беради.

Сизнинг жазо-ҳадлар ҳақидаги саволингизга берган бу жавобим ўзимнинг тўғри деб топган фикрим бўйича шундай. Бу борада шаръий далилларни, далил келтириш жиҳатини, кейин эса ҳукм истинбот қилиш жиҳатларини баён қилдим. Аллоҳ Субҳанаҳу билувчироқ ва ҳакимроқ зотдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                 30 муҳаррам 1435ҳ

                                                                                                                        3 декабр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here