АҚШ ва Ғарб ўзларига мойил мўътадил Сурия Озод армисини мунтазам дастаклаб келишига қарамай, жиҳожий гуруҳлар қаршисида қақшатгич зарбаларга дуч келмоқда. Хабарларда айтилишича, “Жабҳатул Исломийя” гуруҳи бир ҳафта давомида Сурия Озод армиси билан олиб борган қақшатқич уруш натижасида Сурия Озод армисини тор-мор этиб, унга тегишли 10 та қурол-яроғ омборини қўлга киритган.
Россия ҳам бу ҳолатдан ташвишга тушганлигини яширмади. ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотида “Жабҳатул Исломийя” гуруҳи Асад режими билан ҳар қандай музокаралар олиб боришни, шунингдек Женева-2 конференсиясида қатнашишни қатъиян рад этганлигини тилга олар экан, унинг кучи кундан кунга ортиб бораётганлигидан хавотир билдирди.
“Жабҳатул Исломийя гуруҳи Сурияда Асадга қарши курашаётган бошқа қаршилик ҳаракатларини ҳам шариат асосидаги давлат тиклаш учун кураш олиб боришга даъват қилмоқда”, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.
13та жиҳодий гуруҳларнинг бирлашувидан ташкил топган “Жабҳатул Исломийя” гуруҳи 26 сентябр куни Сурия миллий коалициясини тан олмаслигини эълон қилган эди. 22 ноябр куни эса бу гуруҳ “Сурия Озод армияси олий ҳарбий кенгаши”ни ҳам тан олмаслигини ва у билан муносабатларини узил-кесил тўхтатганлигини эълон қилди.
“Жабҳатул Исломийя” гуруҳи Сурия Озод армияси олий ҳарбий кенгаши билан алоқани узганлигини эълон қилар экан, унинг Асад қулагандан сўнг қандай давлат тиклаши ҳақида очиқ аймаётганлиги ва тикланажак давлат борасида бирор мажбуриятни бўйнига олмаганлигини бунга сабаб қилиб кўрсатмоқда.
“Жабҳатул Исломийя”, гуруҳи эса Асад режимини қулатиб, унинг ўрнига Шариат билан ҳукм юритадиган Исломий давлат тиклашни мақсад қилиб олганлигини очиқ эълон қилиб келади.
Сурия мўътадил қаршилик ҳаракатини дастаклаб келаётган АҚШ ҳукумати охирги пайтларда унга кўрсатилаётган ёрдам тўхтатилганлигини эълон қилган эди. Бу ҳолат Сурияда Исломий гуруҳлар Туркия чегара ҳудудлари ва Сурия озод армиясининг Қароргоҳи ҳамда қурол яроқ омборини эгаллаб олгандан сўнг юзага келди.
Бироқ АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгел икки кун аввал мўътадил қаршилик ҳаракатига кўрсатилаётган ёрдам давом этишини маълум қилди.
“Вошингтон Сурия Озод армиси қўмондони Салим Идрисни дастаклашини давом эттиради”, деди Ҳейгел АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот анжуманида.