Саволга жавоб, Эрон ядровий программасига оид келишув

534
0

images

Савол: 2013 йил 24 ноябрда Эрон билан «5+1» гуруҳи ўртасида ядровий программага оид келишув имзоланганидан бошлаб бу келишув хусусида бирин-кетин халқаро ва регионал позициялар билдирилди, сиёсий баёнотлар берилди. Бу позициялар ва баёнотларда аралаш ва бир-бирига зид қарашлар кўриниб турибди… Масалан Эрон бу ҳодисани ўзи учун бир ғалаба ва уранни бойитиш бўйича ўз ҳуқуқини халқаро майдонда тан олинишига эришиши деб ҳисоблаётган бўлса, Америка бу келишувда Эроннинг бойитиш ҳуқуқини тан олинганини рад этмоқда ва бу келишув яҳуд вужуди хавфсизлигини янада кўпроқ таъминлашини ҳамда Эроннинг ядровий давлатга айланишига йўл қўймасликка олиб келишини айтмоқда. Яҳуд вужуди эса бу келишувни ёмон ва бир тарихий хато деб ҳисобламоқда… Бу нарса менда – бошқаларда ҳам бўлса керак – бу келишув воқесини билишда чалкашликни пайдо қилди… Шунинг учун савол қуйидагича: бу келишув воқеси нимадан иборат ва у билан бир вақтда билдирилган позициялар нимани англатади? Бу келишувнинг Эроннинг минтақадаги ролига, масалан Сурияда бўлаётган ҳодисалар каби жараёнларга алоқаси борми? Обаманинг бу келишувни маъқуллаш ва уни ҳимоя қилишда бунчалик қизғин ҳаракат сарфлаганига ва сарфлаётганига сабаб нима? Мен ҳатто сиёсатчилардан бирининг «Обама бу келишувга Эрондан ҳам кўра кўпроқ аҳамият бераётганга ўхшайди» деб айтганини эшитдим. Шуларни ёритиб берсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

 

Жавоб: Аввало бу келишувдаги нарсалар воқесини турли ахборот воситаларида нашр қилингани бўйича кўриб чиқайлик:

1 –  Эроннинг бу келишув бўйича олган мажбуриятлари:

а)   Эрон уранни 5 % нисбатдан ошадиган даражада бойитишни тўхтатиш ва бу нисбатдан ошадиган даражада бойитиш учун лозим бўлган техник қурилмаларни бузиб ташлаш мажбуриятини олди. Эрон ўзининг 20 % бойитилган урандан иборат бутун захирасини 5 %дан паст даражагача камайтириш ёки уни бошқа ҳеч қандай бойитиш процессларига муносиб келмайдиган суратга ўзгартириш мажбуриятини олди… Эрон ўзининг уран захирасини оширишга оид ҳар қандай олдинга силжишни 3,5 % нисбатда тўхтатиш мажбуриятини ҳам олди. Бунда шу келишувда айтилган олти ой даврнинг охирида бу миқдор бошланишида бўлган даражадан ошмайдиган бўлади ва уранни 3,5 % нисбатда бойитишдан ошиқча бўладиган ҳар қандай миқдор оксидга айлантирилади.

б)   Эрон бойитиш қудратида бўладиган ҳар қандай олдинга силжишни ҳар қандай турдаги ҳар қандай қўшимча центрофугани ўрнатмаслик орқали тўхтатиш мажбуриятини, уранни бойитиш учун центрофугаларнинг кейинги ҳар қандай авлодидан фойдаланмаслик ва ўрнатмаслик, Натанзда ўрнатилган центрофугаларнинг ярмини ва Фордода ўрнатилган центрофугаларнинг тўртдан учини ишдан чиқариш мажбуриятини олди. Ўшанда уранни бойитишда бу центрофугалардан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Эрон центрофугалар ишлаб чиқишни қисқартириб зарурий техник жиҳозларга чекланиш мажбуриятини ҳам олди, ўзи бой бериб зарар кўрадиган техник асбоблар ўрнини тўлғазиш учун зарурий техник жиҳозларгагина чекланадиган бўлди. Натижада Эрон олти ой орасида қўшимча центрофугаларни тўплаб захира қилиш имконига эга бўлмай қолади.

в)   Эрон Арак реакторини ишга туширмаслик, плутонийни ажратиб олиш йўналишида олдинга силжишни тўхтатиш, унинг учун ҳар қандай қўшимча қурилмаларни тузмаслик, унга ҳеч қандай ёнилғи ёки оғир сувни ўтказмаслик мажбуриятларини олди. Келишувда ишлатилиб бўлинган ёнилғидан плутонийни ажратиб олишни ман қилиш, Арак реактори ҳақида анча вақтдан бери талаб қилиб келинаётган лойиҳалаштиришга оид маълумотларни тақдим қилиш ҳам кўрсатилган. Бу эса шу реактор ҳақида илгари қўлга киритиш имкони бўлмаган нозик батафсил маълумотларни қўлга киритиш имконини беради.

г)   Инспекторларнинг Арак реакторига кириши учун янада кўпроқ имкониятларни бериш, Эроннинг Халқаро атом агентлиги билан тузган кафолатлар бериш келишувининг қўшимча протоколи бўйича талаб қилиб келинган муайян асосий баённомалар ва маълумотларни тақдим қилиш. Эрон Атом агентлиги инспекторларининг «Натанз» ва «Фордо» реакторига деярли ҳар куни киришига рухсат бериш мажбуриятини ҳам олди, бу инспекторларнинг бу икки реакторда бойитишга тааллуқли нарсалар хусусида тўлиқ назоратни кафолатлаш учун камералар билан қайта-қайта суратга олишига рухсат берилади… Эрон Халқаро атом агентлигининг центрофугаларни тўплаш иншоотлари билан танишиб чиқишига, центрофугалар тузилмаларини ишлаб чиқиш ва сақлаш иншоотларига киришига, уран конларига ва уни тайёрлаш станцияларига киришига кенг йўл очиб қўйиш мажбуриятини ҳам олди.

д)   Эрон келишув ижроси назорат қилиниши учун ва келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун 5+1 давлатлари билан бирга қўшма комиссия тузиш мажбуриятини ҳам олди. Бу қўшма комиссия Эроннинг ядровий программасига тааллуқли олдинги ва ҳозирги хавотирларни, жумладан Эрон программасининг эҳтимол тутилган ҳарбий кўламига ва Эроннинг Баршин активларига тааллуқли хавотирларни бартараф қилишни енгиллаштиришга ҳам ҳаракат қилади.

2 –  Эроннинг шу иттифоқ бўйича эришган нарсалари:

а)   Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг мамлакати уранни бойитишни олти ой муддатга 20 % даражагача тўхтатиб туришини, шу билан бирга бойитиш программасининг бошқа қисмларида иш давом эттирилишини билдирди. Вазир йирик кучлар олти ой орасида қўшимча жазо чоралари жорий қилмаслик мажбуриятини олганини, Эроннинг нефт-кимё ва автомашиналар ишлаб чиқариш саноатларига, таъминот ва қимматбаҳо металлар савдоси соҳаларига қарши жорий қилинган жазо чораларидан ташқари, нефтни сотишни тақиқлаш соҳасидаги мавжуд айрим жазо чораларини ҳам тўхтатилишини кўрсатиб ўтди.

б)   Рейтер агентлиги 2013 йил 24 ноябрда тарқатган хабарга кўра Оқ уй бу муваққат келишув ҳақида тарқатган ҳужжатда кўрсатилишича, Эронга қарши жорий қилинган жазо чоралари ядровий программанинг айрим томонлари тўхтатилиши эвазига енгиллаштирилади. Ҳужжатда Эрон олтин ва қимматбаҳо металлар савдосидан, Эрон автомашиналари секторига қарши жорий қилинган айрим жазо чоралари тўхтатилишидан ва нефт-кимё экспортидан 1,5 миллиард долларга етадиган даромадларга эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Шунингдек Эрон нефтини сотиб олишларнинг ҳозирги жуда паст даражаларида қолишига ҳам рухсат берилади ва агар Эрон ўз мажбуриятларини бажарадиган бўлса бу сотувлардан келган 4,2 миллиард долларни облигацияларга айлантирилишига рухсат берилади. Оқ уйнинг таъкидлашича, бу келишув Эронга қарши жорий қилинган жазо чораларини савдо айирбошлаш (савдо обороти) шаклида 7 миллиард доллар қийматида енгиллаштиради.

в)   Женевадаги сўзлашувларда иштирок этган делегациялар аъзоларидан бир нечасининг айтишича, бу келишув Теҳронга қарши жорий қилинган жазо чораларини савдо обороти шаклида 7 миллиард доллар қийматида чекли тарзда енгиллатиш эвазига Эрон ядровий программасининг қисқартирилишини тақозо қилади.

3 –  Эрон буни бир муваффақият деб ҳисоблади. Масалан Эрон олий муршиди Али Ҳоманаий бу келишувни мақтаб бундай деди: «Ядровий музокараларда қатнашган гуруҳга бу ютуқ учун ташаккур билдириш лозим, бу муваффақиятнинг сабаби илоҳий иноятга, намозлар ва халқнинг қўллаб-қувватловига ҳам бориб тақалади». (Эрон Форс агентлиги – 2013 йил 25 ноябр). Руҳоний 2013 йил 26 ноябр оқшомида Эрон телевидениеси билан бўлган мулоқотда Эрон ҳуқуқларидан бир қисми бўлган бойитиш ҳуқуқи сақланиб қолаверишини айтди. У қўшимча қилиб: «Бойитиш бугун давом этмоқда ва у эртага ҳам давом этади, у ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, зеро бу қизил чизиқдир» деди. Ўша мулоқотда Эрон президенти ўз мамлакатининг ядровий программаси хусусида бир мукаммал келишувга эришишдан умидвор эканини билдирди. У бу тўғрида узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келишини, бу йўлда бориш халқнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлови билангина мумкин бўлишини айтди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод 2013 йил 25 ноябр оқшомида бўлган телемулоқотда ўзининг мамлакати уранни бойитишни давом эттиражагини айтиб, Теҳрон бу тўғрида америкаликлар билан сўзлашувлар олиб боришини қўшимча қилди.

4 –  Бу ҳақиқатдан ҳам муваффақиятми? Бу келишув бандларини диққат билан кузатган одам Эрон ўзининг ядровий программаси борасида катта ён беришларни берганини ва бойитишни тўхтатиб, 20 % бойитилган уранни 5 %дан ҳам паст даражага туширишга ёки уни илгариги ҳолича қолдирмайдиган суратга айлантиришга оид Ғарб истагини қабул қилганини кўради. Эрон 5 %дан ортиқ бойитмаслик ва оғир сув ишлаб чиқарадиган реакторларда ишларини давом эттирмаслик мажбуриятини, ядровий қурол-аслаҳалар саноати учун зарур бўлган плутонийни ишлаб чиқармаслик мажбуриятини, янги центрофугаларни ўрнатмаслик мажбуриятини, ядровий иншоотлар доим халқаро назорат остида бўлиши учун инспекторларга ҳар куни эшикларни ланг очиб қўйиш ва қилинадиган барча ишлар тасвирларини етказиб туриш мажбуриятини олди… Шундай экан, буни қандай қилиб муваффақият деб ҳисоблаш мумкин?! Эрон масъулларининг бу келишувни муваффақият ва катта ғалаба деб ҳисоблаши ўзларининг ён беришларини ва Америкага қарам эканликларини яширишдан бошқа нарса эмас. Бундан мақсадлари ўзларига халқлари томонидан қарши чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай овозни бўғиб ташлаш ва Америка билан очиқ-ошкор алоқалар ўрнатишга муҳитни тайёрлашдир.

Эроннинг бу ён беришлари унинг мустақил суверенитетга эгалиги ва ўзининг мустақиллиги ҳурмат қилинаётгани ҳақида жар солиб даъво қилишларига зиддир. Бўлмаса қандай қилиб бунга йўл қўйиши мумкин? Қандай қилиб ўзини доимий назорат ва кундалик тафтиш остига қўйиб қўйиши мумкин? Худди шундай ҳол Саддам даврида Ироқда ҳам кузатилган эди. Ўшанда босқинчи Америка зўравонлиги билан Ироқ ўзининг иншоотларини кундалик назорат ва тафтиш остига қўйиб берган эди! Оммавий қирғин қуролларини қидириш учун шундай қилинган эди! Ҳозир эса Эрон билан ҳам худди шу ҳол юз беряпти. Эрон бу билан ўзининг ядровий қудрати ривожига тўсиқ қўйган бўлади. Айниқса Эрон яҳуд давлатининг ўз қудратини, анъанавийсини ҳам, ноанъанавийсини ҳам тинимсиз ривожлантираётганини кўра-била туриб шундай қадам ташлаган экан, у ўзининг қудрати ривожига тўсиқ қўйган бўлади… Кўзи ва онги бор ҳар бир одам бунинг муваффақият эмаслигини, бирон давлатнинг бойитиш 20 %га етганидан кейин 3,5 % – 5 % бойитишга қайтиши ва 20 % бойитилган уран активлигини тўхтатиш учун муайян тадбир-чораларни кўришга ҳаракат қилиши асло муваффақият эмаслигини яхши тушунади. Бу асло муваффақият эмас. Аксинча у Америка Эрон билан биргаликда сиёсат кулуарларида режалаштирган бир ишдир. Ундан мақсад Америка-Эрон алоқаларини яширинликдан ошкорликка чиқаришдир. Чунки ана шунда Эрон ўзига чизиб берилган ролни бу минтақада ҳеч қандай жазо чоралари чекловларисиз бемалол адо этадиган бўлади… Кўпгина одамлар Эроннинг Америкага малайлик қилаётганини тушуниб қолди. Бу уларга айниқса Сурия ҳодисаларидан кейин аниқ аён бўлиб қолди. Аслида бу малайлик жумҳурият эълон қилинган кундан бошланган эди. Лекин Эрон билан Америка ўртасидаги ҳамкорлик барча масалаларда, айниқса Ироқ ва Афғонистон мавзусида яширин борди. Буни Эроннинг собиқ масъуллари ҳам тан олган.

Ҳозирги ташқи ишлар вазири Жавод Зариф 2001 йилда Эроннинг Америкадаги дипломатик вакили эди. Ўша даврда у ўз ҳукуматидан Американинг Афғонистонни босиб олишида Америка билан ҳамкорлик қилишни талаб қилган эди. Шунинг учун ўшанда уни айрим эронликлар Америка малайи деб айблашган эди. Ҳозир эса Эрон Америка билан муомалада бўлишда очиқ-ошкор йўлни тутиб, Америка режаларини очиқ-ошкор бажаришда иштирок этмоқчи бўляпти, ўзи учун Америка қўллаб-қувватлайдиган бир регионал рол бўлишини истаяпти. Шунинг учун Америка Эроннинг Суриядаги ролини қўллаб-қувватлади. Америка ўзига қарам Сурия режими таркибини сақлаб қоладиган яна бир малайини топгунга қадар Башар Асад режимини қўллаш учун Эроннинг мана шу ролини қўллаб-қувватлади.

5 –  Имзоланган бу келишув ортида Америка турди. Америка 2013 йил 24 ноябрда бу келишув эълон қилинишидан бир неча ой олдин Эрондаги ҳукумат билан яширин учрашув ўтказган эди. Чунки Америка Европанинг Америка-Эрон келишувига тўсиқ қўйишни истаётганини яхши тушунар эди. Шунинг учун бу келишув европаликларни ундан хабардор қилишдан олдин «пишириб» тайёрлаб олинди. Масалан Франциянинг Le Monde газетаси 2013 йил 24 ноябрда: «Йирик Америка ва Эрон масъуллари бир неча ой давомида икки ёқлама яширин сўзлашувларни олиб боришди, бу сўзлашувлар Эроннинг ядровий программаси бўйича 2013 йил 24 ноябр шанбадан якшанбага ўтар кечаси эришилган принципиал келишувда муҳим рол ўйнади», деган хабарни тарқатди. Газета бу хабарни «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги Америка масъулларига таяниб ёзган нарсага мувофиқ тарқатди. «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги АҚШ ўзининг иттифоқчиларини, 5+1 гуруҳидаги бошқа аъзоларни ва «Исроил»ни ўзининг бу яширин учрашувларидан уларни ўтказганига саккиз ой бўлганидан кейин, яъни 2013 йил сентябр охирида Обама Руҳоний билан боғланганидан кейин хабардор қилди… Француз газетасининг ёзишича, бу учрашувлар Уммонда ўтказилган… Америка идорасидаги уч масъулнинг «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига таъкидлашича, Эроннинг ядровий программаси хусусида Женевада шанба кечасида эришилган бу келишув асосларини қўйган мана шу яширин музокаралардир.

6 –  Шунинг учун ҳам Обама бу келишув тузилишига эътиборни тортадиган тарзда аҳамият берди. Ҳатто у конгрессдаги ҳар қандай қаршиликка қарши турадиган, яҳуд вужудини бу келишув уларнинг хавфсизлигини муҳофаза қилади деб тинчлантирадиган ва унинг тузилишини тезлаштирадиган бўлди. Буларнинг бари унинг гап-сўзларида очиқ кўриниб турибди:

Обама Эрон билан очиқ-ошкор яқинлашиш сиёсатини оқлаб бундай деди: «Дипломатия қаршисида эшикни ёпиб қўя олмаймиз, олам муаммоларини тинч йўл билан ҳал этишни эҳтимолдан узоқ санай олмаймиз». У яна бундай деди: «Эрон бу фурсатдан фойдаланиб халқаро ҳамжамиятга қўшилишга қарор қилса узоқ йиллардан бери мамлакатларимиз ўртасида мавжуд бўлиб келаётган шубҳа-гумонларга чек қўйишни бошлашимиз мумкин». (Ал-Жазира – 2013 йил 26 ноябр). Обама бу келишув ҳақида сўзлар экан бундай деди: «Эрон билан биргаликда қилган бу ишимиз олдинга сезиларли силжиш ва  мансабимни эгаллаганимдан бери энг аҳамиятли иш ҳисобланади… Бугунги эълон эса катта муваффақиятга эришиш сари ташланган биринчи қадамдир, холос». (Эн-би-си ньюс, Олам хабарлари – 2013 йил 23 ноябр). Обама 2013 йил 25 ноябрда Сан-Францискодаги бир акцияда иштирок этиши чоғида қуйидагиларни айтди «Катта хавфлар сақланиб қоляпти, лекин дипломатик вариантга қарши туролмаймиз, олам дуч келаётган муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал қилишни эҳтимолдан узоқ санай олмаймиз». У бундай деб қўшимча қилди: «Дипломатия қаршисида эшикни ёпиб қўя олмаймиз, олам муаммоларини тинч йўл билан ҳал этишни эҳтимолдан узоқ санай олмаймиз». У «келгуси ойларда Эрон ядровий программаси таҳдидини узил-кесил муолажа қилиб ҳал қилишга эришиш мақсадида дипломатик ҳаракатларни давом эттириш»га ишора қилди… Обама 2013 йил 24 ноябрда бу келишув мана шу программа масаласини тўлиқ ҳал этиш сари бир муҳим қадам ҳисобланишини айтиб, бу келишув Теҳрон қаршисида ядровий бомбани ишлаб чиқиш йўлини ёпиб қўяди, деди. Обама ўзининг мамлакати агар Эрон олти ой орасида келишув бандларига амал қилмайдиган бўлса Эронга қарши жазо чораларини енгиллатишни тўхтатиб қўйишини ҳам айтди.

Керри ҳам бу келишув Эроннинг ядровий қурол-аслаҳа сари интилишини қийин қилиб қўйишини айтди. У ўн йилдан бери давом этиб келаётган ядровий муаммо борасида тортишувни келтириб чиқарган кўпгина масалалардан бири ҳақида гапирар экан, бу келишув Эроннинг уранни бойитиш борасидаги «ҳуқуқи»ни асло кафолатламаслигини айтди. У яҳуд вужудини тинчлантириш учун бундай деб қўшимча қилди: «Бу келишув оламни янада тинчроқ, Исроил ва минтақадаги шерикларимиз хавфсизлигини янада кўпроқ таъминлайди». (АФП – 2013 йил 24 ноябр).

Оқ уй конгресснинг яҳуд лоббисига хайрихоҳ аъзолари таъсирига қарши туриш учун тезлик билан ҳаракатга киришди. Масалан Оқ уй «оғир вазн»ли Скаукрофт ва Бзежинскийдан бундай тадбирларни тўхтатиш учун конгрессга босим ўтказишни талаб қилди. Натижада бу иккови ўзлари йўллаган мактубда сенатдаги кўпчилик фракцияси лидери Гарри Риддан Эрон билан олиб борилаётган музокарани – унда Америка миллий манфаатлари борлиги учун – қўллаб-қувватлашни талаб қилишди. Ўша мактубда жумладан қуйидагилар келган: «… Бу музокара Қўшма Штатлар, Исроил ва минтақадаги бошқа шерикларимизнинг миллий хавфсизлигини кучайтиради». Мактубда Эронга қарши янги жазо чораларини қўллаш оқибатидан огоҳлантирилиб бундай дейилди: «Ҳозир, мана шу мисли кўрилмаган музокаралар шароитида қўшимча жазо чораларини қўллаш эронликларга Қўшма Штатлар Эрондаги ҳозирги ҳукумат билан ҳеч қандай келишув тузишга тайёр эмас, деб таъкидлашни англатади». Мактубда яна бундай дейилган: «Биз барча америкаликларни ва конгрессни Эрон билан олиб борилаётган қийин музокараларда қатъият билан президент билан бирга туришга чақирамиз». (Скаукрофт, Бзежинский… Стратегик сақофат онлайн фонди – 2013 йил 20 ноябр). Буларнинг барчасидан Америка бу масала худди ўзининг тақдирий масаласидек иш юритгани аниқ кўриниб турибди!

7 –  Европанинг бу келишувга тўсиқ қўйишга уринишлари, сўнгра унга розилик бериши: Америка Европанинг Америка-Эрон келишуви бўлишини истамаслигини яхши тушунар эди. Чунки Европа Эроннинг Америкага малайлигини яхши билади. Жазо чораларини енгиллатиш эса Америка Эронга яна бир ролни чизиб бераётганини англатади. Эрон Американинг минтақадаги манфаатларига хизмат қилиш учун ана шу ролни бажаради. Бу эса Эрондан чекловларни олиб ташлашни талаб қилади, чунки Эрон ана шунда бемалол, осон ҳаракат қиладиган бўлади. Шунинг учун ҳам Франция 2013 йил 15 октябрда ўтказилган биринчи раундда келишувни чигаллаштиришга уринди, Британия эса одатдагидек парда ортидан уринди. Лекин Америка бу келишувни тузишга жиддий ҳаракат қилди, натижада Европа розилик беришга мажбур бўлди.

Шундай қилиб европаликлар бу келишувга тўсиқ қўйиша олмади. Чунки улар Америка бу келишув асосларини аллақачон қўйиб бўлганини, «устунлари»ни тиклаб, «ғишт»ларини тайёрлаб улгурганини тушуниб етишди… Шунинг учун унга розилик беришди. Уларнинг бу келишувдан халқаро майдонда фойдаланиб қолишмоқчи эканлиги кўриниб турибди, айниқса бу келишув Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш сари интилишига ҳақиқатдан ҳам чек қўяр экан, улар бу келишувдан фойдаланиб қолишмоқчи. Чунки бу келишув Эронни уранни 3,5 % – 5 %дан ошиқ бойитишдан ман қилади. Эроннинг ҳаракат қилиб 20 % бойитгани йўқ қилинади. Ядровий реакторлар эса ҳар куни назорат ва тафтиш остида бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам Британия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг 2013 йил 24 ноябрда ўзининг твиттердаги саҳифасида бу келишувни мақтаб бундай деди: «Бу келишув бир муҳим иш бўлди, у Эрон билан бўладиган биринчи муҳим ва рағбатлантирувчи босқични акс эттиради ва Эроннинг ядровий программаси бўйича ишларни олти ойгача музлатиб қўяди, унинг айрим қисмларини олдинги босқичларига қайтаради». Франция президенти Франсуа Олланд бу келишувга бундай баҳо берди: «У Ғарбнинг Эрон билан нормал алоқалар ўрнатиши сари тўғри йўл тутишдаги бир муҳим қадамдир ва у Франция уран захиралари, уни бойитиш, янги иншоотларни ишга туширишни тўхтатиб қўйиш ва халқаро назорат соҳасида қўйган талабларни ҳурмат қилади». (АФП – 2013 йил 24 ноябр).

8 –  Энди яҳуд вужудининг позицияси қоляпти… Яҳуд вужудининг бу келишувни ёмон деб ҳисоблаган позицияси бир янгилик ҳам, ҳайрон бўладиган нарса ҳам эмас. Чунки Фаластинни босиб олган бу босқинчи давлат пайдо бўлганидан бошлаб ўзи учун бир сиёсатни чизиб режалаштириб қўйган. У бу минтақада нафақат бир ядровий қувватнинг, балки ҳар қандай таъсирли моддий қувватнинг пайдо бўлишига, балки ҳатто такомиллашган анъанавий қувватнинг пайдо бўлишига ҳам қарши туриш сиёсатидир. Яҳуд вужуди бундай қувватнинг нафақат Эрон каби бир йирик давлатда, балки ҳатто бир кичик давлатда пайдо бўлишига ҳам тиш-тирноғи билан қарши туради. Масалан яҳуд вужуди Иорданияни қуроллантиришга қаршилик қилади. Ваҳоланки у Иорданияни ўзининг стратегик шериги деб ҳисоблайди. Лекин шунга қарамай уни қуроллантиришга қарши туради! Ливаннинг Ахбор агентлиги 2006 йил 13 мартда араб викиликсидаги бир ҳужжат ҳақида хабар тарқатди. Ўша ҳужжатда элчи Ричард Жонс яҳуд давлатининг Америкадан 2006 йил февралда минтақадаги давлатлар қурол-аслаҳаларини чеклаб қўйишга нисбатан қилган талаблари ҳақида сўз юритади. Унда Иордания ҳақида қуйидагилар келган: «… Иброний (яҳудий) давлат Иорданияни «стратегик шерик» деб билади… Шунга қарамай ўзаро географик яқинликни ва эҳтимол тутилаётган стратегик ўзгаришларни эътиборга олиб Исроил ўзининг мудофаа армияси билан Иордания армияси ўртасида сифатда фарқнинг камайишини кўтаролмайди, Исроил Иорданияни Сам ракеталари ёки ўзининг ҳаво бўшлиғини бутунлай қамраб оладиган бошқа ҳар қандай системалар билан қуроллантирилиши хатарига ҳам чидаб туролмайди…». Яҳуд давлатининг минтақадаги кичик ва катта давлатларга нисбатан юргизадиган сиёсати мана шу. Бугина эмас, балки «Исроил» Фаластин маъмурияти билан бу маъмурият учун бир давлатча бўлиши хусусида олиб бораётган сўзлашувларида агар бу давлатча дунёга келадиган бўлса унинг қуролсиз бўлишини ҳам шарт қилиб қўймоқда… Шунинг учун, демак яҳуд давлати Эроннинг тинч ядровий давлат бўлишига ҳам, ҳарбий ядровий давлат даражасига етишига ҳам чидолмайди, балки Эрондаги минтақадаги ҳар қандай давлатдаги хоҳ тинч мақсадлардаги бўлсин, хоҳ бошқа мақсадлардаги бўлсин, ҳар қандай ядровий қудратни йўқ қилишни ва бу қудрат борасида пешқадамлик ўзиники бўлишини истайди. Шунинг учун ҳам яҳуд давлати Саддам даврида Ироқнинг ядровий иншоотларига Американинг «яшил чироқ» ёқиб бериши билан ҳужум қилди. Яҳуд давлати Эрондаги ядровий иншоотларга ҳам ҳужум қилишга кўп марта тайёрланди ва Америка уни бундан ман қилиб келди… Шунинг учун биз яҳуд давлатининг Шом тоғути кимёвий қуролларни йўқ қилинишга розилик берганида хурсандликдан қандай рақсга тушганини кўрдик…

Яҳуд давлати ўзининг ҳеч қандай қувватга эга эмаслигини, балки унинг қуввати

ž«Фақат Аллоҳнинг ва одамларнинг арқони билангина бўлишини»                [Оли Имрон 112]

яхши билади. Улар Аллоҳнинг арқонини аллақачон узиб бўлишган… Одамлар арқони эса яҳуд вужудига у пайдо бўлганидан бошлаб Британия томонидан чўзилди, Франция уни озиқлантирди ва Америка унга энагалик қилди. Бу билан яҳуд вужуди ўзининг сиёсатида Америкага ёпишиб қолди. Шунга кўра, демак яҳуд вужудининг келгуси олти ой орасида Эронга ҳозирги вақтинчалик ечимда қўйилган чекловлардан ҳам кўпроқ чекловлар қўйилишини кафолатлайдиган узил-кесил ечимни йўлга қўйиш мақсадида Америкадаги яҳудий лоббисига таъсир ўтказиш учун бор кучини сарфлаши кутилади… Лекин барча ҳолатларда ҳам Америка ўзининг манфаатларини яҳуд вужудидан устун қўяди. Балки Америка яҳуд вужуди хавфсизлигини белгилайди ва бу вужуд ўз хавфсизлигини Америкага юклай олмайди. Айниқса Обама ҳозир ўзининг охирги сайланиш даврида экан, демак яҳудий лоббисининг унга таъсири нисбатан камроқ бўлади.

Шу билан бирга яҳуд давлати ўзининг сақланиб қолиши Американинг унга берадиган ёрдамида деб билади. Чунки Америка минтақа давлатларини ядровий қуролланишдан ман қилиб, яҳуд давлатининг эса ҳарбий ядровий саноатга эга бўлишига йўл қўйиб келмоқда. Ҳозирги келишув ҳам яҳуд давлатини тинчлантирувчи айрим ишларни ўз ичига олган. Масалан «Исроил» разведка вазири Ювал Штейниц иккинчи иброний радиоси у билан ўтказган мулоқотда бундай деди: «Йирик давлатлар охирги соатларда бу келишувни унинг қораламасига Исроил истагига биноан тузатишлар киритиш шарти билан эълон қилиш тўғрисида қаттиқ туриб олди». Яҳуд давлати охирги узил-кесил ечимга қўшимча шартлар ва чекловлар кирита олиши илинжида Америка билан биргаликда уринмоқда. «Исроил» молия вазири «Исроил» армияси радиоси у билан 2013 йил 24 ноябр эрталаб ўтказган мулоқотда бундай деди: «Исроил олти ойдан кейин яхшироқ узил-кесил ечимга эришиш учун Қўшма Штатлар ва оламдаги бошқа кучлар билан ҳамкорлик қилиши лозим». У бундай деб қўшимча қилди: «Бу келишув ёмон бўлса-да, лекин биз америкаликлар ва бошқалар билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз керак, ўшанда узил-кесил келишувга Эрон ядровий лойиҳасини буткул йўқ қилиш киритилади». Буларнинг барчасидан аён бўладики, яҳуд давлати Америка қўллаб-қувватлови билан минтақада ядровий қуролга якка ўзи эгалик қилишини, минтақадаги бошқа ҳар қандай давлатни ҳар қандай такомиллашган қувватга эга бўлишдангина эмас, балки бу давлатларни ядровий энергия ишлаб чиқариш борасидаги ҳар қандай назарий ёки амалий қудратга эга бўлишдан ҳам ман қилишни истамоқда… Аламлиси мусулмонлар юртларидаги мавжуд давлатларнинг мўртлиги, балки хоинлигидир. Бу давлатлар ядровий қуролларга эга бўлиш ҳақида баҳс қилиш у ёқда турсин, тинч мақсадларда ядровий энергия ишлаб чиқариш ҳақида илмий баҳс қилишдан ҳам қўрқади, яҳуд давлати ядровий қурол-аслаҳаларни яширин эмас, очиқ-ошкор ишлаб чиқараётган, чиқарибгина қолмай, балки минтақада бунга уринадиган давлатга қарши чиқаётган бир вақтда бу давлатлар бундан қўрқмоқда.

Шунинг учун, яҳуд вужуди бош вазири Нетаньяхунинг: «Бу келишув бир тарихий хатодир ва Эронга истаб келган нарсасини: жазо чораларидан бир қисмини олиб ташлаш ва ўзининг ядровий программасидан асосий қисмини сақлаб қолиш имконини берадиган ёмон келишувдир» (АФП – 2013 йил 24 ноябр) деган гапини биз ҳозиргина «яҳуд вужуди бу минтақада ўзидан бошқа бирон салмоқли қувват бўлишини истамайди ва у Эроннинг ядровий қувватини бутунлай йўқ қилишни истайди» дея айтиб ўтган мазмун оқимида тушуниб олса бўлади.

9 –  Маълумки Эроннинг ядровий программаси мавзуси бир неча йиллардан бери тилга олиниб-олинмай келаётган эди. Нега энди Америка ҳозир бу келишувнинг тузилишига бунчалик куч сарфлаб қолди? Нега энди Обама ҳозирга келиб Эроннинг ядровий программаси бўйича келишув тузишга бунчалик қизғин ҳаракат сарфламоқда? У ҳатто: «Биз Эрон билан биргаликда қилган иш мен мансабимни эгаллаганимдан бери эришилган сезиларли ва энг аҳамиятли олдинга силжиш ҳисобланади», дейиш даражасигача борди. Бунга жавоб шуки, ана шу уч йил орасида минтақада янги шарт-шароитлар вужудга келди. Бу янги шарт-шароит Сурияда Халифалик номи билан кенг тарқалган умумий муҳитдир. У араб баҳори қўзғолонларида кузатилмаган бир янги ҳодисадир. Чунки араб баҳори қўзғолонлари, гарчи ўз-ўзидан бошланган бўлса-да, лекин улардаги шиорлар илмонийликка яқинроқ бўлди ёки илмонийлик билан америкача васатий ислом деган нарсанинг аралашмаси бўлди! Бунинг оқибатида Америка ва Ғарб бу қўзғолонларга кириб олишга ва уларда ўйин қилишга муваффақ бўлди… Аммо Сурияда бўлган ҳаракатланишларда исломий туйғулар ғолиб бўлди. Бу туйғулардан кўпи «Уммат яна Халифалик бўлишини истайди» деб нидо қилаётган тўғри исломий фикрлар ва тушунчалар билан уйғун келди… Суриядаги тобора кучайиб бораётган бу исломий муҳит Ғарбни, хусусан Американи янада қийин аҳволга солиб қўйди. Чунки бу мустамлакачилар Халифаликнинг нақадар буюклиги ва қудратини жуда яхши билишади, Халифалик вужудга келадиган бўлса бошқа кучлар – агар йўқ бўлиб кетишмаса – арзимас бўлиб қолишини бу мустамлакачилар жуда яхши билишади… Қолаверса бу ерда мустамлакачиларни янада қийин аҳволга солиб қўяётган яна бир омил бор. У ҳам бўлса Американинг ўз кризисларига ғарқ бўлаётганидир. Бу ҳол Американинг Суриядаги мана шу тобора ўсиб бораётган исломий муҳитни йўқ қилишга бўлган бевосита таъсир кучини заифлаштиради. Шунинг учун ҳам Америка бу минтақада ўзига ёрдам берадиган яна бир хоинни изламоқда, бу хоинлар мана шу буюк исломий муҳитга қарши туришда Американинг олд чизиғи бўлишади.

Америка ичкарисидаги кризисга келсак, Америка ҳамон қийналаётган иқтисодий кризисга қўшимча ўлароқ, демократлар ва республикачилар барча асосий масалаларда бир-бири билан келиша олишмаяпти. Натижада маҳаллий партиявий сиёсат Америка миллий манфаати ўрнини эгаллаб олди ва одамлар ишларини бошқаришдан ҳам кўра муҳимроқ нарсага айланиб қолди. Бир қанча кузатувчилар бу икки асосий партия ўртасидаги қарз потологини кўтариш ва Обаманинг соғликни сақлашга оид лойиҳаси тўғрисидаги келишмовчиликлар Америка сиёсий системасининг ёмонлашганига далилдир, деган мулоҳазани билдиришди. Масалан Франк Фогел «Хаффингтон Пост»да бундай деб ёзди: «Америка сиёсий системаси қулаб бормоқда, конгресс эса омма ишончини йўқотиб бормоқда, чунки унга ишонч билдирадиганлар сони Гэллап маркази ўтказган энг янги фикр сўровларига кўра ва савдогарлар оммасининг фикрини билиш учун ўтказилган сўровларга кўра 10 %га пасайган. Чунки америкалик йирик бизнесменларнинг 85 %и Америка бошидан кечираётган асосий муаммоларга сабаб сайлов кампанияларини пул билан таъминлаш системасидир, деб билишади, 42 % америкаликлар эса бу система батамом барбод бўлган деб ҳисоблашади». (Хаффингтон Пост – 2013 йил 26 июл).

Хорижда эса Американинг сиёсий вазияти – унинг оламнинг барча минтақалари устидан пешқадам ҳукмронлигига қарамай – ичкаригидан ҳам кўра ёмонроқ ва хатарлироқдир. Эммануэл Воллерштейн Америка нуфузининг оламнинг барча томонларида ортга кетганини шарҳлаб бундай деди: «Одамларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам, кўпчилиги Қўшма Штатлар қудрати, мавқеси ва нуфузининг нисбатан ортга кетганини сезишмоқда, Қўшма Штатлар ичкарисидаги одамлар эса бу туйғуни юракдаги бир нохушлик билан қабул қилишмоқда». (Қўшма Штатлар ортга кетишларининг оқибатлари, ал-Жазира канали – 2013 йил 2 ноябр). Бзежинский 2010 йил Монреалда ташқи алоқалар комиссиясида сўзлаган нутқида бундай деган эди: «Оламдаги йирик кучлар, эскилари ҳам, янгилари ҳам янги воқе билан юзма-юз келмоқда, уларнинг ҳарбий кучлари ўтган ҳар қандай вақтдагидан кўра кучайиб улканлашди, бироқ шунга қарамай уларнинг олам устидан ўз назоратини ўрнатиш қудрати энг паст тарихий даражада бўлиб қолди…». Бундан ташқари Америка Афғонистонда ва оламнинг бошқа минтақаларида ҳам қийин аҳволга тушиб қолди…

Бу муаммолар Американинг бўйнини қайриб ташлаб, унинг бевосита таъсир кучига тўсиқ бўлиб тушмоқда… Чунки унинг малайлари – улардан ўзи хорижда етиштириб тайёрлаган қўғирчоқлар ҳам, ичкаридаги Башар ва унинг югурдаклари кабилар ҳам – мана шу уч йил давомида Сурияда мустаҳкам ўрнаша олишмади. Аксинча Халифалик чақириқлари бу малайлар қулоқлари, кўзлари ва қалбларига яшиндек урилмоқда… Шуларнинг барчаси сабабли Америка минтақа давлатларидан Сурия хусусида Халифаликни давлат, ҳаёт ва жамият низоми сифатида қабул қиладиган ҳар қандай янги бошқарув пайдо бўлишига қарши туришда ўзининг олд чизиғи бўлишларини талаб қилмоқда. Амерканинг кўзи икки давлатга тушиб иккаласига вазифаларни буюрмоқда. Улар унинг тобеларидан бўлган Туркия ва Эрондир. Туркия ҳақида айтадиган бўлсак, унинг хатти-ҳаракатларига ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. Эрон эса, унга қўйилган жазо чоралари ва қўшимча чоралар унинг халқаро ва регионал майдондаги таъсирли фаолият юритишини чеклаб қўймоқда. Натижада у деярли изоляция ҳолатига тушиб қолган. Эрон Халифаликка қарши Туркиядан кўра кучлироқ ҳаракат олиб боради, чунки Халифалик Эрон ҳокимлари сақофати бўйича уларнинг наздида рад қилинадиган бир иш ҳисобланади. Шу нарса уларни Халифаликка қарши фаол кураш олиб боришга ундамоқда. Туркларда эса Халифалик узоқ даврлик мерос ҳисобланади. Бу эса Туркиядаги режимни Халифаликка қарши курашда алдаб-авраш йўлини тутишга мажбур қилади… Шундай қилиб янги режа бу икки давлат ролини мазкур тарзда кучайтиришни тақозо қилади. Шундан келиб чиқиб Америка бу масалани ўзининг тақдирий масаласи қилиб олди. Бу тақдирий масала эса Эроннинг хатти-ҳаракатларини осонлаштириш учун ундан чекловларни олиб ташлашни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам Обама худди шу мақсадда чекловларни олиб ташлаш учун ўзининг қизғин ҳаракатларини сарфлади. Яъни Суриядаги Халифаликни тиклаш учун бўлаётган исломий ҳаракатланишларга қарши туриш шундай ҳаракатларни сарфлади. Мақсад Эроннинг ядровий қурол-аслаҳаларга эга бўлиш ишларидан чекловларни олиб ташлаш эмас. Аксинча тинч мақсадларда ядровий энергияга эга бўлиш ишларига аллақачон қайта-қайта чекловлар қўйиб бўлинган, бу чекловлар Эронни ўзи эришган 20 % бойитишдан 3,5 %га қайтаради. Бундан ташқари унинг реакторлари тафтиш остига тушди ва унга қатор шартлар юкланди… Шунга кўра, демак жазо чораларини енгиллатиш фақат Эроннинг хатти-ҳаракатларини осонлаштириш учун бўлди ва унинг ядровий соҳада фаолиятини кучайтириш учун эмас, балки Халифаликка қарши фаолиятини кучайтириш учун бўлди, холос!

Шундай қилиб Обама бу ядровий келишувни ўзининг президентлик давридаги энг катта ишларидан бири деб ҳисоблади. Чунки шунда Обама Суриядаги Халифалик учун бўлаётган ҳаракатга қарши туришда Туркия ва Эронни бемалол ишга сола олади. Бу Сурия ичкарисида жинояткорона моддий актлар билан амалга ошириладими ёки Женева ва бошқа жойдаги хиёнаткорона сиёсий ишлар билан амалга ошириладими, бунинг фарқи йўқ… Мақсад собиқ малай ўрнига яна бир малай бошқарувни пайдо қилиш ва Халифалик учун бўлаётган ҳаракатни барбод қилишга эришишдир… Обама бунга эриша олса бу унинг президентлик даврида қилган энг кучли ишларидан бири бўлади. Шунинг учун унинг: «Биз Эрон билан биргаликда қилган иш мен мансабимни эгаллаганимдан бери эришилган сезиларли ва энг аҳамиятли олдинга силжиш ҳисобланади…» деб айтганига ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ. Бу агар Обама бунга эриша олса шундай бўлади… Эҳтимол у ўзини икки давлатнинг ўзи чизиб берган режа бўйича ҳаракатланишида бунга эриша олади деб ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу икки давлат ўз етакчилари Обама бу келишувни қандай шошилинч тузишга ҳаракат қилган бўлса, улар ҳам худди шундай шоша-пиша ўзаро учрашувлар ва сафарлар уюштира бошлади! Чунки 2013 йил 24 ноябрда келишув тузилганига атиги уч кун ўтибоқ Туркия билан Эрон ўртасидаги олдинги кескинлик барҳам топди ва Туркия ташқи ишлар вазири Теҳронга сафар қилди. Сўзлашувлар асосан Сурия иши борасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва Женева конференцияси ҳақида бўлди. Махфий томони эса янада каттароқдир… Кошки бу икки давлат яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилишаётган бўлса. У ҳолда биз уларга яхшилик тилаб албатта дуо қилган бўлардик. Лекин улар Сурияда Халифалик тикланишига қарши туришда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Улар тўкилган шунча покиза қонлардан ва берилган шунча улкан қурбонлардан кейин ҳам яна золим, адолатсиз илмоний бошқарувни қайта тиклашга ҳаракат қилишяпти. Бунинг учун уларга дунёда расволик, охиратда эса дўзах азоби бўлади. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу гуноҳ ва адоват устида эмас, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишни буюрган.

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»              [Моида 2]

 

Кошки бу малайлар буни тушуниб етиб, нажот топишса. Зеро оқил одам насиҳатланиб нажот топган кишидир.

10 –                Сўзимиз охирида огоҳ қалб эгаси бўлган ёки ўзи гувоҳ бўлган ҳолда қулоқ тутган ҳар бир кишига қуйидагиларни эслатамиз:

а)   Биз Туркия ва Эрон ҳокимларига шуни эслатамизки, уларнинг Америкага малай бўлиб, Суриядаги Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилаётганларга қарши туришлари сабабли оладиган «ҳосил»лари дунё расволиги ва охират азоби бўлади, холос. Улар Ғарбни, хусусан Американи рози қилишга қанчалик уринишмасин Америка улардан ҳеч қачон рози бўлмайди.

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлишмайди. Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир, деб айтинг. Қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди»                                                                                    [Бақара 120]

 

Ибн Жаъд ўзининг муснадида Оиша Iдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَنْ أَرْضَى النَّاسَ بِسَخَطِ اللَّهِ، وَكَلَهُ اللَّهُ إِلَى النَّاسِ، وَمَنْ أَسْخَطَ النَّاسَ بِرَضَا اللَّهِ كَفَاهُ اللَّهُ النَّاسَ»

«Кимки Аллоҳни ғазаблантириб одамларни рози қиладиган бўлса Аллоҳ уни ўша одамларга топшириб қўяди. Кимки Аллоҳни рози қилиб одамларни ғазаблантирса Аллоҳ уни одамлардан ҳимоя қилишга кифоя қилади». Сизлар – ҳеч шубҳасиз – Аллоҳни ғазаблантириб одамларни рози қилган кимсаларнинг қисмати нима бўлганини кўриб турибсиз. Оқил киши бошқанинг ҳолидан ибратланган кишидир.

б)   Биз Туркия ҳокимларига Халифалик Роббиларининг фарзи эканини ва бутун Туркияни бир неча асрлар давомида қамраб олган нурафшон Халифалик даврларини эслатмоқчимиз. Ўшанда улар Халифалик аскарлари, Фотиҳ, Салим, Қонуний, Абдулҳамид… аскарлари бўлишган эди. Бугун ана шу нурафшон даврлар Туркия ҳокимларини Халифаликни ёрдамсиз ташлаб қўймаслик сари тортиши лозим. Шунинг учун Туркия ҳокимлари Шомда ёки бошқа ҳар қандай жойда Халифаликка қарши турмасликлари лозим. Халифалик учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришга қатъиятлари етишмаётган бўлса, лоақал унга қарши турмасликлари лозим… Зеро гўзал оқибат тақводорлар учундир.

в)   Биз Эрон ҳокимларига – ҳатто улар Халифаликни Роббиларининг фарзи деб билишмаса ҳам, Халифалик зикр қилинган пайтда уларни хаёли у ер-бу ерда зулм қилган бирон халифага кетиб қолса ҳам – шуни эслатамизки, Уммат ўғлонлари ҳаракат қилаётган Халифалик Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али – улардан Аллоҳ рози бўлсин ва уларни рози қилсин – раҳбар ва аскарлари бўлган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир, рошид Халифаликдир… Шунинг учун агар Эрон ҳокимлари Халифаликка қарши турадиган бўлишса, юқорида номлари зикр қилинган уч халифага байъат берган ва уларга содиқ ёрдамчи бўлган Али G сийратига қарши туришган бўлади. Шундай экан, Али G сийрати бўйича юринглар, Шомда ёки бошқа ҳар қандай жойда Халифаликка қарши туриб Халифаликни ёрдамсиз ташлаб қўйманглар. Халифалик учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришга қатъиятингиз етмаса, лоақал унга қарши турманглар… Зеро гўзал оқибат тақводорлар учундир.

г)   Эслатмамизни Туркия ва Эрон ҳокимларига бараварига эслатиш билан бошлаганиздек, уларга Халифалик Аллоҳ Субҳанаҳу ваъдаси эканлигини бараварига эслатиш билан хотималаймиз.

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                         [Нур 55]

 

Халифалик Росулуллоҳ Aнинг мана бу зўравон бошқарувдан кейин бўлиши ҳақида берган башорати эканини эслатиш билан хотималаймиз. Аҳмад ва Тиёлисий Ҳузайфа ибн Ямондан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ A дедилар:

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». Шунинг учун Халифалик эртами, кечми албатта тикланади. Ким унга кўмаклашса ва ёрдам берса Аллоҳ неъмат берган кишилар жумласидан бўлади, кимки унга қарши турса, бундай кимса Аллоҳга ҳеч қандай зарар беролмайди, аксинча ўзига бу дунёда хорлик, охиратда эса аламли азоб етади. Буларнинг ҳеч бири Халифаликнинг тикланишини асло орқага суролмайди ва унинг тикланиши бир соатлик ёки ярим соатлик масаладир…

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир»                                                 [Талоқ 3]

27 муҳаррам 1435ҳ

30 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here