Мисрда талабалар Ас-Сисининг бошини оғритяпти

436
0

misir-da-ogrencilere-polis-mudahalesi_m-300x181

Миср пойтахти Қоҳирада Айнуш-Шамс университетининг талабалари ҳарбий тўнтаришга қарши намойиш ўтказишди. Ҳар галгидек полиция кучлари намойишни тарқатишга ҳаракат қилишга уринди. Ҳодиса гувоҳларига кўра, Айнуш-Шамс университетининг талабалари уюштирган намойиш Ал-Азҳар университетининг талаба қизлари уюштирган намойиш билан бирлашиб кетган.

Ҳибсга олинган талабаларнинг озод қилиниши ва талабаларнинг ўлимига сабаб бўлган полициячиларнинг жазога тортилишини талаб қилиб чиққан намойишчи талабалар “Ҳарбий бошқарув йўқолсин”, “Ички ишлар вазирлиги ноқонунийдир”, каби шиорларни айтиб чиқишди.

Мудофаа вазирлиги атрофини ўраб турган хавсизлик кучлари вазирлик биноси ёнида тўпланган намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагич ва кўздан ёш оқизадиган газларни ишга солди.

Полиция Айнуш-Шамс университетидан вазирликка кетган йўлни бекитиб қўйди. Вазирлик атрофида тезкор кучлар ва зирҳли уловлар жойлаштирилгани айтилмоқда. Шунингдек, Қоҳира шаҳридаги бир неча кўчаларга симтиконлар тортилган.

Айни пайтда Миср ички ишлар вазирлиги қонун доирасидан ташқарига чиққан намойишларга қарши қаттиқ чоралар кўриш билан таҳдид қилмоқда.

9 декабрда Ал-Азҳар университетида ўтган намойиш чоғи полиция икки талабани ўлдириб икки юзга яқин талабани ҳибсга олган эди. Бу намойишда ҳам бир қанча талабалар ҳибсга олингани айтилмоқда.

 Туркистон: Ҳар қандай жазосиз қолган жиноят, янги жиноятлар туғдиради. Муборакнинг қилган жиноятлари, унинг куфр системаси олдида кўрсатган хизматлари эвазига катта давлатлар томонидан сақлаб уни ва оиласининг хаёти сақлаб турилибди. Унинг режимининг сақланиб туриши ва илгариги зўровонлигини яна қайтаришга бўлган харакатлари, Муборакнинг оиласи билан бирга хозирдаги фаровон хаётини давом эттираётганига боғлиқ.

Мисрда призидент ағдарилди лекин режим ўз ўрнида турибди. призидент ҳар қанча диктатор бўлмасин албатта режим яъни етакчи гуруҳ қуввати билан иш олиб боради. Унинг ўзи эса, уларни бошқариб туришда хизмат кўрсатиб турган бир символ сингари. Символ олиб ташланса ўрнига яна бир символ ясаб олинади. Демак зулмга қарши харакат, шахсларни олиб ташлашга эмас, балки бошқарув системасига, режимга қаратилиши лозим. Бу холатлар, Каримов сингари диктаторларни ағдариш вақтида халқ қўзғалончиларига сабоқ бўлиши лозим. Хозирдан бошланган, фақат Каримов ва унинг оиласини барча ишларда айбдор қилиб кўрсатиш компанияси бошланган. Лекин ўша компаниянинг ўзи Каримовнинг оиласидан кам жиноятчилар эмас. Биз Қирғизистон қўзғалончилари сингари чалғимаслигимиз керак. Уларда хам Миср сингари бир неча маротаба призидент алмаштиришмасин вазият ўзгармади.

Тоғутларни жазолаш эса, кейингиларига ўрнак бўлиши ва уларни Сиси сингари беъмалол қўрқитишда давом этишидан тийилишига сабаб бўлар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here