Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Россия хавфсизлиги учун биринчи даражали душман ким эканлигини маълум қилди
“Биринчи даражали душмандан бошлайдиган бўлсак, бугунги кунда бу халқаро терроризм (Ислом)дир. Балки бу ибора эски, сийқаси чиққан ибора бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, Сурияда, Малида, Ливияда ким жанг олиб бормоқда”, деди Шойгу жиҳодий гуруҳларни назарда тутиб.
Мудофаа вазири “бу кенгайишнинг давом этиши бизга кўра умуман асоссиздир. Биз бир биримиз билан гаплашиб, бир биримизга жилмаяпмиз, аммо буларнинг бари давом этмоқда”, дея безовталигини изҳор қилди.
РИА Новости агентлигининг шарҳловчиси Вадим Дубнов ҳарбий генералнинг баёнотини изоҳлар экан, “10 йил муқаддам бу инсонларнинг муҳим бир қисми махфий эди, улар билан ҳеч бир нарсани муҳокама қилиш имкони йўқ эди. Бугунга келиб ўша махфий гуруҳлар янги-янги раҳбарлари ва бир қанча аъзолари билан бир “Ўрмон”га айланишди” дея билдирди.
Айни пайтда Россияда мусулмонларнинг сони ўсиб бораётгани ҳукумат расмийларини ташвишланишига сабаб бўлмоқда. Миллатчилиги билан танилган сиёсатдон Владимир Жриновский яқинда телевидения орқали қилган мурожаатида Россиянинг кавказ минтақасидаги оилаларга бола туғишни чеклаш таклифи билан чиқди.
“Улар ўртача оилада бўладиган миқдорда бола кўришга рухсат бериш керак. Битта ёки иккита бўлса кифоя, учинчи бола учун жаримага тортилиши керак. Агар бунга риоя қилишмаса ёпиб ташлаймиз, атрофларини сим тўр билан ўраб ташлаймиз”, деди Жириновский.
alloh kifoya qilsin sen din dushmanlariga senlar yelib yuguraverasan lekn haqiqiy ishlarni tasarruf qiladigon zot allohdur