Туркия Ғарбга садоқатини кўрсатиши лозим

510
0

22.10.2013_hbr_1382433794

Фаранциянинг Financial Times газетасида Туркияга алоқадор “Туркия Ғарбга садоқатини кўрсатиши лозим”, деган мавзуда таҳлилий мақола чоп этилди.

Мақола муаллифи журналист Даниел Домбей айни мақолада Туркия иттифоқдошларининг “61 йилдан буён НАТОга аъзо бўлган Туркия Ғарб билан алоқаларини уздими?”, деган саволга юзма-юз келиб қолганлигига диққатни тортади.

Даниел Домбейга кўра, бу шубҳанинг илдизи қуйидаги уч масалага бориб тақалади: биринчиси, Анқаранинг Хитойдан ракета ҳимоя тизимини сотиб олиш қарори, иккинчиси, Суриядаги ал-Қоидага алоқадор мужоҳидларга қарата ноаниқ муносабат билдириш даъвоси ва охирги учинчиси Туркиянинг Исроил номидан Теҳронда жосуслик қилган эронликларга хиёнат қилганлиги ҳақидаги даъволари.

Журналист халқаро алоқалар кенгаши аъзоларидан Стивен Кукнинг “Туркиянинг номзодлигини кўз ўнгимизга келтирсак, Обама идораси қандай қилиб Туркияни намунали шерик сифатида таърифласин”, деган гапларини келтиради.

Аммо Financial Times ёзувчисига кўра, қатъий бир ечимга келиш учун хали эрта.

Даниел Домбей мақоласини ушбу сўзлар билан якунлайди: “Туркиянинг бу уч мубоҳасали масалага билдирган муносабатига қарайдиган бўлсак, ракета сотиб олишнинг қатъий бир келишим бўлмаганлигига доир қарори, мужоҳидларни қоралаб чиқиши ва Эрон билан махфий келишув даъволарни ғазаб билан қарши олиши бу давлатнинг Ғарбдаги иттифоқдошларини юқори баҳолашига ишорадир”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here