Чегара масалалари бўйича қирғизистонлик тахлилчи Бекназар Абдураимовнинг журналистларга айтишича, шу кунда икки давлат ўртасидаги чегаранинг 371,34 километри бўйича томонлар ўртасида келишув мавжуд эмас.
Тахлилчининг сўзларига кўра, Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара узунлиги 1378, 44 километрдир.
Бу масофанинг 1007 километри бўйича келишувга эришилган ва тасдиқланган, келишилмаган ҳудудлар сони 58 та ёки 371,34 километр эканлигини хабар қилган қирғизистонлик тахлилчи.
Туркистон: Дунёни ўзлари тузиб берган дастур асосида бошқараётган мустамлакачи давлатлар, “Бўлиб ташлаб ҳукумронлик қил” деган қоидага амал қилиб келишади. Шунинг учун ҳам ўзлари мустамлака қилмоқчи бўлган ҳудудларни майда давлатчаларга бўлиб ташлаб, уларнинг ўрталарига сунъий чегаралар тортиб ҳамда бу чегараларни мустахкамлаш учун ўзлари тарафидан қўйилган малай ҳокимларни моддий ва маънавий тарафдан қўллаб-қувватлаб туришади.
Бугунги кунда тили бошқа, урф-одатлари бир биридан фарқ қиладиган Европа давлатлари битта иттифоққа бирлашиб, ўрталаридаги шундоқ ҳам номигагина мавжуд бўлган чегараларни йўқ қилишга харакат қилишаётган бўлса, бизнинг Ўрта Осиёдаги ва умуман Ислом оламидаги давлат раҳбарлари ўз хожаларини рози қилиш ҳамда ўз хавфсизликларини таъминлаш мақсадида тили бир, дини бир, урф-одатлари бир бирига яқин бўлган бир Уммат вакиллари ўртасидаги сунъий чегараларни мустахкамлашга, уларнинг ораларига рахна солишликка жон-жаҳдлари билан харакат қилишмоқда.
Бу мақсадда “мустақил” давлатчалар ҳокимлари ўзларига ёзиб берилган дастур бўйича харакат қилиб, Халифалик давлатини йўқ қилиш ва Ислом Умматини бўлиб ташлашликда жуда қўл келган, мустамлакачи давлатлар томонидан мусулмонлар онгига сингдирилган миллатчилик ҳамда ватанпарварлик каби жирканч ва тубан фикрлардан кенг фойдаланиб, исломий Уммат ўртасида бирлик пайдо бўлишига йўл қўймасликка интилишмоқда. Чунки, бу мустамлакачи давлатлар мусулмонлар ўртасида бирликни пайдо бўлиши, ўзларини бир Уммат вакили эканликларини англаб етиши, уларнинг Ислом ерларидаги барча манфаатларига ва дунё сиёсатидаги ҳукумронлигига барҳам беришини жуда яхши билишади.