Мисрда яна қон тўкилишлар

614
0

1376850250_3

 

Франция ахборот агентлиги Мисрда фаолият олиб бораётган “ёрдам ва нажот” ташкилотининг раиси Аҳмад Ансорийнинг сўзларига таяниб хабар қилишича,   Миср хавфсизлик кучлари билан “Мусулмон биродарлар” жамоасининг тарафдорлари ўртасида юз берган тўқнашувларда  51 киши ҳаок бўлиб, 268 киши жароҳат олган.

Аҳмад Ансорий Қоҳира ва Ажиззада юз бераган тўқнашувларда 46 киши, Миср марказидаги Бан Шарифда 4 киши ва Алманиё минтақасида 1 киши ҳаётдан кўз юмганлиниги маълум қилди.

Миср хавфсизлик кучлари юз берган тўқнашулардан кейин  ҳодисада қўли борлиги айби билан  423 кишини қўлга олди.

Хабарларда айтилишича, норозилик юриши уюштирган “Мусулмон биродарлар” жамоасининг тарафдорлари Таҳрир майдонига ўтишга ҳаракат қилганлар. Хавфсизлик кучлари эса уларни тарқатиш учун аввал кўздан ёш сиздирадиган газ қўллаган. Сўнг ҳақиқий ўқлар ишга солинган. Гувоҳларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари кўкраги ва бошидан отилган.

Тўқнашувлар Мисрнинг бошқа шаҳарларида ҳам рўй берди. Миср Соғликни сақлаш вазирлиги 7 октябр тонгида ҳалок бўлганлар сони 53 га етгани, 270 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.

Бундан аввал Миср ички ишлар вазирининг муовини  Сайид Шафиқ  “Мусулмон биродарлар” тарафдорларига  ҳеч бир маконда норозилик  намоишлари ва пикетлар ўтказишга ижозат  берилмаслигини эълон қилган эди. Шафиқга кўра,  “Мусулмон биродарлар” фаолияти Миср расмийлари тарафидан манъ этилган. Шунинг учун бу гуруҳ тарафдорлари намоишлар ўтказишга ҳаққи йўқ.

“Агар “Мусулмон биродарлар” тарафдорлари вазирлик қароарига қарши чиқадиган бўлса,  қонун асосида уларга нисбатан чора тадбирлар кўрилади”, деб эълон қилди Миср ички ишлар вазирининг муовини.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here