Керри Асадга тасаннолар айтмоқда

480
0

John Kerry

 

АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия президенти Башар Асаднинг кимёвий қуролларга алоқадор битимга рози бўлганлиги учун мақтовга сазоворлигини билдирди.

Керрига кўра, АҚШ Суриянинг  кимёвий қуролларни йўқ қилиш амалиётини жуда қисқа бир вақт ичида бошлаганлигидан жуда ҳам мамнун.

“Менимча, БМТ қарори қабул қилингандан фақатгина бир ҳафта ўтиб Сурия режимининг баъзи кимёвий қуролларнинг йўқ қилишни бошлашлиги жуда аҳамиятга молик. Очиқча айтадиган бўлсам, Сурия режими бунинг учун мақтовга сазовордир. Бу яхши бир қадам ва биз бу яхши қадамни мамнуят ила қаршилаймиз”, деди Керри Асадга тасаннолар айтиб.

Керри бу борада Россияга ҳам миннатдорчилик билдирди. Индонезияда “Осиё ва Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги” йиғилиши чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказган учрашуви ортидан журналистларга баёнот бериб “амалиёт рекорд даражада қисқа бир вақт ичида бошлади. Бу борада ҳамкорлик қилганлиги учун Россиядан ҳам миннатдормиз”, деди.

Россиялик ҳамкасби Лавровнинг Сурияда тинчлик битими мунозара қилинадиган Жнева 2 конференцияси учун маълум бир вақтини белгилаш чақириғига қўшилишини билдирган Керри ноябр ойининг иккинчи ҳафтаси атрофида тўпланиши мумкинлигини маълум қилди.

 

Туркистон:  Буларнинг инсон хуқуқларини химоя қилиш қадриятлари қаёқда қолди? Юз мингдан зиёд бегунох инсонларни ўлдирилишининг асосий қотили бўлган инсонга нисбатан янги позицияга эътибор беринг. Яқин кунларда хам уни Абаманинг ўзи қоралаётган эди. Нима ўзгарди?

Сурияни вайрон қилиб бутган асаднинг режими ва бир қатор хамтавоқлари билан бирга олиб бораётган қатлиоммга қарши харакат олиб боришаётган бирлашган исломий харакатлар, АҚШнинг Асад режимига қарши хамкорлик қилиш таклифини бир овоздан четга суришди. Улар хатто куфр харбий қуввати билан уюштирилиши кутилаётган хаво хужуми орқали ёрдам бериш таклифини хам инкор қилишди.

АҚШ ва куфр системаси илгари бунақанги холатга дуч келишмаган эди. Улар бирор юртни ўзлари бош бўлиб вайрон қилдиришар, кегин вайронага учраган томон вакиллари булардан ёрдам талаб қилишар, сўнг мазлумларга халқаро нормаларга мувофиқ ёрдам кўрсатилар эди. Кейинчалик ўша мазлумлар ичидан сиёсатчилар чиқарилиб, давлат тўнкарилиши уюштирилар ва ўзларига мувофиқ келадиганларини тахтга олиб келишар эди. Бу асосан катта давлатлар бир бирларидан мустамлака талашишаётганларида амалга оширилар эди.

Сурияда хам худди шу услубни қўллашди. Лекин илгари бўлмаган даражада катта масштабда. Сабаби бу ерда мафкуравий кураш авж олиб, хатто жангари харакатлар хам Ислом мафкураси асосида харакатланишга ўта бошлашди. Уларнинг бошига солинаётган вахшийликлар илгари хеч қайси харакатлар бошига тушган эмас. Лекин булар кўрсатаётган сабрни хам бошқалар кўрсата олган эмас. Куфрни Ислом мафкурасининг бу қуввати дахшатга солди. Хозирда Ислом мафкураси вайронага айланган Сурия халқининг хар бир харакатларни бошқара бошлагани уларни бирлашишга мажбурлаб бормоқда.

АҚШ бу ишда Россиядан фойдаланишда давом этмоқда. Юқоридаги арзимас харакатлари билан Асадни қахрамонга айлантиришга қараб кетишди. Яқинда уни мазлум, бутун дунёни Исломдан сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган фигурага айлантиришади. Халқаро сиёсатга таъсир кучига эга давлатларнинг бирортаси бунга қарши чиқишмайди. Чунки бу улар билан Ислом ўртасидаги Мабдаий кураш бўлиб, хозирда куфр олами ва биз мусулмонлар учун хаётий масалага айланди. Бу ишлар Оллохнинг нусрати келгунча хал бўлмайди. Оллохнинг нусрати инша Оллох яқин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here