Қоракўл-Балиқчи автойўлининг Саруу қишлоғидаги қисми яна тўсиб қўйилди. Саруудаги норозилик акцияси иштирокчилари сафидаги оқсоқоллар ва Қоракўлдаги ҳукумати вакиллари ўртасидаги музокара тугади. Музокарада ҳукумат тарафидан ҳукуматнинг мухтор вакили ўринбосари ва вилоят ИИБ бошлиғи иштирок этишди.
Хабар қилинишича, кеча кечқурун Қоракўлда қўлга олинган 23 кишини хозирча қўйиб юбормасликка қарор қилинган. Қўлга олинганларни митингни ўтказишдаги иштироки текшириб кўрилади, тартибсизликлар вақтида Қоракўлда тасодифан бўлиб қолганлар эса қўйиб юборилади.
Намойишчилар йўлни очиб қўйишди, аммо тарқаб кетишмади, эртага улар норозилик акциясини яна давом эттиришни режалаштирмоқдалар.
Намойишчилар учта шарт қўйишди. Биринчиси – кечаги ходисада қўлга олинган барчани, шу жумладан давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) ҳибсхонасида ушлаб турилган Бахтиёр Курманов ва Эрмек Жунушбаевни озод қилишлик. Иккинчиси – Қумтор бўйича меморандумни бекор қилишлик. Учинчиси – Қумтор ва Қирғизистон ўртасида даромад 30/70 қилиб бўлиниши. Бош вазир муовини Токон Мамитов барча талаблар бўйича уларга рад жавоби берилганини ва ҳукумат тарафидан йўлни бўшатиб қўйишлик ҳамда транспорт воситаларини эркин қатновини қайта тиклашлик шартлари қўйилганини хабар қилди.
Душанба куни эрталаб Иссиқ-Кўл вилояти Жети-Огуз тумани Сарру қишлоғида “Қумтор” бўйича меморандумга қарши норозилик намойиши бошланган эди. Кейинчалик намойишчилар Қоракўл вилоят маъмурияти биноси сари йўл олишди. Акция иштирокчилари “Қумтор” бўйича меморадумни қайта кўриб чиқишни талаб қилишди. Қоракўлда намойишчилар билан музокара ўтказиш учун Иссиқ-Кўл вилояти бўйича ҳукуматни мухтор вакили Эмилбек Каптагаев келган эди. Намойишчилар эса уни гаровга олишди. Душанба оқшомида милиция ходимлари норозилик намойишини тарқатиш ва Эмилбек Каптагаевни озод қилиш учун махсус воситалардан фойдаланиб амалиёт ўтказишди. 23 нафар намойиш иштирокчилари қўлга олинди ва бу иш бўйича жиноий иш қўзғатилди.