Россиянинг Сурияда олиб бораётган босқинчилик урушига КХШТга аъзо давлатлар ҳам жалб қилиниши мумкин

567
0
Conscripts watch the wrestling match.

 Россия оммавий ахборот воситалари (ОАВ) хабар қилишича, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби ўринбосари Валерий Семериков КХШТ тинчликпарвар кучлари “тинчликни сақлаш бўйича” олиб борилаётган ҳарбий амалиётларга қўшилишлари мумкинлигини айган.

  “Joinfo.ua” сайтининг Россия ОАВларига таянган ҳолда хабар қилишича, КХШТ бош котиби ўринбосари Валерий Семериков, КХШТ тинчликпарвар кучлари нафақат ташкилотга аъзо давлатларда, балки БМТ қарори асосида бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам “тинчликни сақлаш бўйича” олиб борилаётган амалиётларга қўшилишлари мумкинлигини маълум қилган.

 “Қарор қабул қилинган тақдирда тинчликпарвар кучларимиз КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мандати бўйича ҳарбий топшириқларни бажаришга тайёр бўлгани каби, БМТ мандати бўйича ҳам топшириқларни бажаришга тайёр”, – деди Семериков КХШТ ва Халқаро қизил хоч қўмитасининг мувофиқлаштириш  кенгаши йиғилишидан сўнг журналистлар билан бўлган учрашув чоғида.

 Унинг қайд этишича, КХШТ тинчликпарвар кучлари тайёргарлиги жанговар ўқув машғулотлари вақтида бир неча бор синовдан ўтган.

 Семериковнинг сўзларига кўра, Хақларо қизил хоч қўмитаси вакиллари тинчликпарвар кучларнинг ҳуқуқий соҳада тайёрлашда иштирок этишмоқда.

 “Аммо тинчликпарвар кучларимизни тайёрлашдаги асосий ишларни БМТ тинчликни сақлаш департаменти билан яқин ҳамкорликда олиб бормоқдамиз”, – деди Семериков.

 Туркистон:

Путин, Россия учун ички урушларни олдини олиш учун, душманни ташқарида тор мор қилиш манфаатлидир, деган маънодаги фикрий йўналишни илгари сурмоқда. У Қозоғистондаги МДҲнинг навбатдаги йиғинида, Сурияда Россия олиб бораётган террористларни йўқ қилиш амалиётлари, МДҲ ташкилотига аъзо давлатлар манфаатини ҳам ҳимоя қилаётганига ишора қилди. У Россия ва қолган МДҲ давлатларидан тақрибан беш мингдан етти минг атрофида фуқоролари Сурияда ИД ташкилотида уруш олиб боришаётганини айтиб ўтди.

Юқоридаги шаъмаларнинг барчаси, Россия Сурияда ботқоққа ботаётиб, ҚХШТ ташкилотини ўзи билан тортиб кетиши мумкинлигига шаъма эди. Чунки ҚХШТ келишимига мувофиқ, бирор мамлакат ички хавфсизлигига ташқи кучлар тажовуз қилса, ҚХШТ ташкилотининг ҳарбий аралашиш мажбурияти бор. Россия Суриядаги урушни ўзининг ички миллий хавфсизлиги даражасидаги муҳим уруш қилиб кўрсатишга ҳаракат олиб бораяпти. У бу урушни нафақат ўзининг балки бутун ҚХШТ ёки МДҲ ташкилотларига аъзо давлатларнинг ички муаммолари қилиб кўрсатиш учун жон бериб ҳаракат олиб бораяпти.

Шундан келиб чиқиб Россия бу ташкилотларни ИДга қарши олиб бораётган урушига, ўзларининг ички хавфсизликлари деб баҳо беришга чақираяпти. Ўз навбатида уларни, бу урушда иштирок этиб, ўз душманларини ташқи мамлакатда йўқ қилиш учун отланишга чақираяпти.

Атамбаев аввалгилардан бўлиб, Путинни қўллаб баёнот бериб юборди. Бу шошма шошарлик билан белгиланган позиция Қирғизистон учун яхши эмас. Бу позицияни мустаҳкамлаш ва асосли эканини тасдиқлаш учун 12 октябр воқеъаси уюштирилди. Бир хатолик, уни беркитиш учун ортидан кўплаган бошқа хатолик ва ёлғончиликларни олиб келади. Энди бу ёлғон устига қурилиб бораётган хатолар инсонлар ўлими билан давом этаётган бўлсачи?! Бу хато позиция энди Сурияда ҳам ўз фарзандларимизни қурбон бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин бўлиб турипти!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here