Юзлаб аёллар Суриядаги аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаб, британиялик аёллар юришида қатнашадилар

464
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

2013 йил 22 сентябр якшанба куни Ҳизбут Таҳрир аёллари Лондонда «Суриядаги аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш учун аёллар намойиши»ни ўтказадилар. Унда Британиянинг турли шаҳарларидан юзлаб аёллар ва болаларнинг иштирок этишлари кутилмоқда. Намойиш манзили: Бадингтон Грин, соат 15:30да бошланади. Сўнг юриш Эдвард Руд кўчаси бўйлаб юриб, Сурия элчихонаси олдига етиб боради ва ўша ерда бир неча маърузалар қилинади.

Ҳизбут Таҳрир – Британиянинг аёллар матбуот бўлими вакиласи Шаҳона Хон буни қуйидагича изоҳлайди:

«Расмий рақамларга кўра, ўтган икки ярим йил ичида Сурияда 100.000дан кўпроқ эркаклар, аёллар ва болалар қирғин қилиндилар, 2 миллиондан кўпроқ инсон қочқинга айланди, уларнинг миллион нафари болаларни ташкил қилади. Бу вақт мобайнида аёллар ва болалар илмоний тоғут Башар Асад тарафидан содир этилган қирғин қилиш, хорлаш ва қашшоқик аламларини тотдилар, бунга халқаро ҳамжамият ҳам, исломий юртлар ҳокимлари ҳам қўл қовуштириб қараб туришди, бундай сурункали оммавий қирғинга кўк чироқ ёқиб беришди. Биз суриялик мусулмонларнинг бундай қирғинга нишон қилиб берилаётганининг сабаби уларнинг курашларининг бирдан-бир табиати, деб ишонамиз. Зеро, бу курашлари фақат мустабидни ағдаришнигина эмас, балки аввало илмоний мустабид режим ўрнига, Халифалик давлати соясидаги Ислом бошқарувини барпо этишни нишонга олган. Шунинг учун Ғарбнинг турли ҳукуматлари ва сиёсатчилари у ердаги қаршилик ҳаракатини террористлар ва экстремистлар дея тамғалаш билан бу курашни ёмонотлиқ қилишга уринишди. Аслида бу оддий эркак ва аёлларнинг ўз эътиқодларига мувофиқ яшаш ва қалбларида чуқур ўрнашган динлари аҳкомлари билан бошқарилиш истагида бошланган қўзғолондир.

Шу боисдан биз Ғарбнинг Сурияга ҳарбий аралашувини қоралаймиз, чунки бу аралашув суриялик мусулмонларни ҳимоя қилишга қаратилган эмас, деб ишонамиз. Чунки эътиборга оладиган бўлсак, Ғарб ҳукуматларининг ўзи икки йилдан бери Асадга ўз халқини қирғин қилиши учун кўк чироқ ёқиб бериб келмоқда, унинг ўзи Ироқни босиб олиш пайтида у ердаги мусулмонларга қарши бойитилган уран қўллади, у ерда, жумладан Фаллужада қирғинлар содир этди, ҳамон Покистон ва Афғонистонда учувчисиз самолётлар ёрдамида бир неча секунд ичида юзлаб бегуноҳ аёллар ва болаларни қириб ткшламоқда. Ғарбликлар буларнинг барчасини минтақадаги ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадидагина содир этишмоқда ва буларнинг бари мустамлакачи ҳукуматлар оддий инсонларга ёрдам беришмаслигига, балки фақат ўзларига ёрдам беришларига қайта-қайта яққол далолат қилиб турибди. Шунинг учун Ғарбнинг Сурияга бўлажак ҳар қандай аралашувини рад этамиз. Зотан, бу аралашув юртда яна бир малай режимни ўрнатишга олиб боради, бу режим эса Сурия миллий коалицияси бўлиб, у инсонлар манфаатига эмас, Ғарб манфааларига хизмат қилади. Бунинг устига, инсонларни интилишларидан маҳрум қилиш ва қўзғолонларини ўғирлаш учун ҳар қандай исломий қўзғалишни йўқ қилади, шу боис яхшиси, Сурия халқини ўзининг сиёсий келажагини ўзи белгилашига қўйиб бермоқ лозим.

Ушбу юришдан мақсад, Сурияда қонлар дарё қилиб оқизилаётгани, бунинг асосий қурбонлари аёллар ва болалар бўлаётгани сабабли Британиядаги муслима аёллар ғазабларини ифодалашдир. Шунингдек, улар бу юришларидан Суриядаги ака-укаларига ўз бирдамликларини изҳор қилиш ҳамда уларнинг жинояткор баасчи режимни ағдариш ва унинг харобалари узра Исломий Халифалик тузумини ўрнатишдек курашларини қўллаб-қувватлашни ҳам мақсад қилганлар. Ушбу Халифалик тузуми инсонларни ғамхўрлик билан бошқаради, қонларини ҳимоя қилади, аёллар ва эркаклар дохил мусулмон ва ғайримусулмонларнинг эҳтиёжларини Ислом вожиб қилганидек ростгўйлик билан қондиради. Бу юришдан яна аксар қисми дунё армиялари орасида энг катта армия ҳисобланган исломий армияларимизга, жумладан, Туркия ва Миср армиясига нидо йўллаш ҳам кўзда тутилган. Токи, улар Суриядаги ўз биродарлари ва опа-сингиллари жонларини мудофаа қилиш ва инсонлар интилишларини рўёбга чиқариш йўлида уларга нусрат-ёрдам бериш сари ҳаракатга келсинлар.

Биз Суриядаги аёлар ва болалар қирғинининг ниҳоя топишини, одамларнинг диктаторлик остида яшашган узоқ йиллик зулмлари бошларидан кўтарилишини ҳамда юртларида адолат ва ҳурмат-иззатга бой келажак бино этилишини кўриш илинжида бўлган барча аёлларни ушбу аҳамиятга молик юришимизда қатнашишга даъват қиламиз.

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here