Рус режими Ҳизбут Таҳрир аъзоларини жисмонан йўқ қилишга қарор қилмоқда

547
0

01

2013 йил 15 сентябр кеч соат 11 атрофида Доғистоннинг Кизляр шаҳрида Ҳизбут Таҳрир аъзоси Абалов Абдуллоҳ Аллоҳнинг изни ила, шаҳидлик даражасига етди. Бу қилмиш уни уйига келаётганида уйи яқинида жанговар ўқ отар қурол билан отиш оқибатида содир этилди. Унинг покиза танасида ўтказилган тиббий текширув хулосасидан ҳам маълум бўлишича, Абалов бир неча жанговар патронлардан жароҳатланган ва бу уни шаҳид бўлишига олиб борган.

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари ўз фаолларимиздан бирига нисбатан қилинган бундай ваҳшиёна қотилликка нисбатан қуйидаги муҳим нарсаларни ёритиб ўтмоқчимиз:

1 –  Абдуллоҳ Ҳизбнинг фаол аъзоси бўлиб, бу марҳум биродаримиз тўғри сўз ва исломий даъватни Роббиси рози бўладиган тарзда етказишда журъатли, холис инсон эди. У хоҳ рамазон ҳайити тадбирлари бўлсин, хоҳ рус режими томонидан Доғистондаги мусулмонларга қарши содир этилаётган ўғирлаб кетиш ва қатл қилиш амалиётларига нисбатан норозилик тадбирлари бўлсин, ҳаммасида фаол қатнашар эди. Шунингдек, бир неча имомлар ва жамият арбоблари билан учрашувлар ўтказиб, уларга исломий юртлардаги вазиятнинг асл воқеини, умуман, Ислом Уммати бошдан кечираётган муаммоларни ёритиб берган эди. У исломий сиёсий партия бўлган Ҳизбут Таҳрирнинг аъзоси бўлгани ва исломий сақофатга бой инсонлиги сабабли доимо одамларга Ислом ҳаёт учун кенг қамровли тузум эканини шарҳлаб берарди ҳамда уларни фақат Халифалик давлатигина Исломни ҳаёт ва жамият воқеида вужудга келтира олгани учун ушбу давлатни қайта барпо этиш йўлида жиддий фаолият олиб боришга даъват қиларди.

2 –  Россияда яшовчи мусулмонлар уйғона бошлаб, асл илдизларига қайтмоқдалар, динларини ҳамда Исломнинг буюк Уммати тарихини янада чуқурроқ ўрганишга киришмоқдалар. Албатта буларнинг бари мусулмонларни Ислом аҳкомларига риоя қилиш зарурлигини тушунишга ва ўзларини ягона Ислом Умматининг бир қисми эканликларини эътироф этишга етакламоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бундай уйғониш бутун дунё бўйлаб содир бўлмоқда ва бу ўз навбатида, Аллоҳ ва мусулмонлар душманларини Ислом Умматининг уйғониши олдига тўсиқ қўйиш учун қаттиқ ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. Дарҳақиқат, нафақат Кавказда, балки бутун Россияда мусулмонларга етказилаётган тазйиқларга ва Шомдаги мусулмонларнинг қирғин қилинишларига қарши Доғистоннинг турли шаҳарларида сўнгги пайтларда бир неча норозилик намойишлари ўтказилди. Буларнинг бари Умматнинг уйғонганига ва сиёсий Исломларига қайтаётганига далолат қилади.

3 –  Биз сўнгги пайтда шуни гувоҳи бўляпмизки, Россия Ислом ва мусулмонларга қарши ваҳшиёна уруш олиб бориб, жуда пасткашларча Асад режимига ёрдам беряпти, АҚШ билан очиқ зиддиятда бўлишига қарамай, Суриядаги илмоний режимни ҳимоя қилишда у билан иттифоқчилик қиляпти. Албатта, Россия ташқи ишлар вазирлигининг бундай сиёсий ҳаракатларининг Қўшма Штатлар билан бўлган сиёсий харитадаги рақиблигига алоқаси йўқ. Балки бу Шомда Ислом давлати барпо этилиши мумкинлигидан қўрқув билан бевосита боғлиқ. Россияда 20 миллиондан ортиқ мусулмон борлигини ҳисобга олганда, айниқса, Ислом олами бўйлаб туб ўзгариш оқими пайтида, рус ҳукумати уларнинг сиёсий фаолиятларидан хавфсирамоқда.

Мана шу ҳақиқатларнинг барчаси ва азиз биродаримизнинг покиза танасига отилган ўқлар шуни исботлаб турибдики, бу биродар Россиядаги номард ҳокимларнинг қаттиқ адоватлари ва олдиндан уюштиришган кузатувлари натижасида ҳалок бўлди! Унинг шижоати, кучли шахсияти, ҳайбати ҳамда чуқур исломий сақофат соҳиби бўлгани учун одамлар ўртасида ҳурмат қозонгани, турмуш тарзини Ислом билан тартиблаштириб олгани, Ислом даъватини қатъият ва холислик билан етказиши, Уммат манфаатларини ҳимоя қилишда собит позицияни экаллагани, буларнинг ҳамма-ҳаммаси унга номардлик ўқлари отилишига сабаб бўлган, албатта. Биз бу хусусда биродаримиз Абдуллоҳни отиб ўлдириш амалиётига аралашган барча рус хизматчиларига қуйидагиларни айтиб қўймоқчимиз:

Биринчидан: сизлар барча инсу жинлардан иборат ёрдамчидарингизни тўпласангиз ҳам исломий даъватни ёювчиларини бундай фаолиятларидан ҳаргиз тўхтатолмайсиз, Ҳизбут Таҳрир даъватини тўхтатишга қаратилган барча уринишлар муваффақиятсизликка маҳкум, наҳотки, ҳамон буни тушунмадингиз?! Агар сиз Абдуллоҳ биродаримизни шундай номарларча ўлдиришингиз билан унинг холис ҳизбий биродарларини чўчитиб қўйишни истаётган бўлсангиз, унутманг, биз Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмаймиз, биз учун Аллоҳнинг йўлида ўлим топиш сизларга лаззатли саналган ҳаётда яшашдан кўра суюклидир.

Иккинчидан: сиз бугун мусулмонларни ўлдириш ва ҳуқуқларини поймол қилишга журъат қилдингиз-у, бироқ Ислом ва мусулмонларга қарши содир этган барча қилмишларингиз учун ҳисоб берадиганингиз Кунга ҳам яқин қолди, у кун сиз ўйлагандан ҳам яқинроқ! Сиз жазоингизни икки марта оласиз: бир марта, мусулмонлар халифаси ва унинг саноқсиз қўшинлари қўлида оласиз. Улар сиз бизни ҳимоя қилади, деб ҳисоблаётган қалъаларингизни майдалаб ташлаб, сизни тахтларингиздан суғуриб оладилар ва бадбўй каллаларингизни сапчадак кесиб ташлайдилар. Иккинчи марта эса сизни кутиб турган жаҳаннамда оласиз, у нақадар аянчли жой, териларингиз куйиб бўлгани сари, сиз азоб тотишингиз, балки у ерда абадий қолишингиз учун Аллоҳ танангиздан янги тери чиқариб туради!!

Учинчидан: ҳеч қачон кўппакни шер билан тенглаштириб бўлмайди, чунки шер ҳатто ўлса ҳам ортидан обрўлик, жасурлик ва пайхлавонлик сифатларини қолдириб кетади. Аммо кўппак ўлса, унинг ортидан номардлик ва шармандалик қолади, холос! Адуллоҳ биродаримиз буюк Ислом шерларидан эди!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Халифалик давлатини тезроқ ато этишини сўраймиз, зеро, бу давлат сизнинг биродаримизга нисбатан ҳам, Россияда яшовчи барча мусулмонларга нисбатан ҳам, тоғут Асад билан тил бириктириш орқали Суриядаги мусулмонларга нисбатан ҳам, балки бутун дунёдаги мусулмонларга нисбатан ҳам содир этган барча жиноятларингиз учун сиздан қасос олажак.

Ҳизбут Таҳрир                                                                                          11 зул-қаъда 1434ҳ

Россия        17 сентябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here