Доктор Аҳмад Солиҳ Тўъма Хазрнинг хориждаги муваққат ҳукумат раиси этиб тайинланиши

415
0

01
Бу ҳукуматнинг вазифаси (агар нур-ёруғликни кўриб қолгудек бўлса)
«исломчилар»дан одамлар етакчилигини тортиб олиш ва уларга зарба беришга тайёргарлик кўриш

2013 йил 14 сентябр шанба куни Истанбулда Сурия миллий коалицияси ўзининг асли 115 нафар аъзолардан 97 нафари иштирок этган йиғинида доктор Аҳмад Солиҳ Тўъма Хазрни хориждаги муваққат ҳукумат раиси лавозимига сайлади. Унинг асосий вазифаси қўзғолон жангчилари ҳукмронлиги остидаги минтақаларни бошқарувини қўлга олиш. У бу лавозимга бирдан-бир номзод эди. Бу Тўъма деган кимса мустақил исломий шахс ва собиқ имом-хатиб бўлиб, 2005 йилдаги «Дамашқ эълони»нинг асосчиларидан бири. «Дамашқ эълони» ҳаракати «Сурияда тинч йўл билан даражама-даража ўзгариш ясаш ва мустабидликдан демократияга ўтиш»га даъват қилади. Уни сайлашда Салим Идрис ҳам, Аҳмад Жарба ҳам қаттиқ ҳаракат қилишди ва Тўъма 75 овозга эга бўлди. Энди у Суриядаги қуролли жамоалар ҳукмронлиги остидаги минтақаларни бошқариш учун 13 вазирдан иборат муваққат ҳукумат тузиши кутилмоқда. У раис этиб сайланиши ортидан «унинг ҳукуматининг бирламчи иши озод қилинган минтақаларда қайта барқарорлик ўрнатиш, одамлар турмуш тарзини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлашдан иборат» эканини айтди. Сўнг «Сурия барча сурияликлар учунлигини, унда қотил ва жиноятчиларга ўрин йўқ экани»ни таъкидлади. Унинг ёрдамчиси бундай деди: «Мухолафат ўз рейтингини кўтариш учун халқаро босимларга учрамоқда, мақсад, миллий коалиция парламенга ўхшаб иш юритиши, ҳукумат эса ижроий ҳокимият вазифасини бажаришидир».

Тўъма ҳукумати вақтдан ютиш учун қилинган бир тадбир, албатта. Мақсад, шу вақт орасида Америка Женева ва бошқа конференцияларда коалиция билан қонхўр режим думлари ўртасидаги музокара натижасида ўтиш даври ҳукуматини олиб чиқиш, кейин эса собиқ малайи ўрнига бошқа малай ҳокимни олиб келиш учун шароит яратиш! Сурияга зарба бериш, кимёвий қуроллар ва уларнинг туркумлари ҳақидаги гаплардан сўнг Америка шуни истамоқда. Шу сабабдан Тўъма ҳукумати – агар Америка унга Сурияда Ислом учун ҳаракат қилаётган ҳар бир шахсга тазйиқ ўтказиш ролини белгилаб бермаса – ҳал қилувчи позицияларни эгаллаши кутилмайди. Чамаси, ишлар ҳам айнан шу йўналишда кетмоқда. Масалан, Сурия миллий коалицияси аъзоси Холид Хўжа ушбу муваққат ҳукумат зудлик билан ўзини кўрсата олиши кераклигини, акс ҳолда, экстремистлиги кўпроқ бўлган исломчилар фойдасига бутун коалиция йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини айтди.

Шундай қилиб, бу янги ҳукумат Америка истамас экан, ўзи айтган нурни ҳаргиз кўролмайди. Америка, бунга ўхшаш муваққат ҳукумат ўзининг ўтиш даври ҳукумати тузишдан ва «Женева-2» орқали ечим босқичига ўтишдан олдин исломчиларга зарба бериш режасига хизмат қилади, деб билса, шу йўлдан кетишда давом этади. Бу йўлда унга хусусан америкапараст, қолаверса ғарбпараст регионал ва халқаро режимлар ёрдам беради. Уларнинг барчаси бугун Сурияда кўзга яққол ташланаётган исломий ҳолатга зарба бериш бўйича қадам ташлашмоқда. Чунки бу режимлар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олинаётган қўзғолончи мусулмонларга қарши тил бириктиришган. Шунинг учун ҳам улар Женева конференциясини ўтказиш ва ўтиш даври ҳукуматини олиб келиш учун шароит яратиб олгунга қадар исломий кўринишга эга бўлган Тўъмани муваққат ҳукумат раиси этиб сайлашди.

Эй Ислом диёрининг маркази бўлган Шомдаги мусулмонлар!

Ғарб ва унинг исломий юртлардаги ҳоким думлари сизга қарши тил бириктиришган, чунки улар Сурияда Аллоҳ нозил қилган бошқарув барпо этилишидан қўрқишмоқда ҳамда, ҳокимиятда ўша жинояткор режим сақланиб қолишини афзал деб билишмоқда. Бу ерда Суриядаги исломий ҳолатга зарба бериш ва унинг вакилларини йўқ қилишга уриниш кетмоқда. Бу масала минтақадаги мустамлакачилигига таҳдид туғилаётган Ғарб учун ҳам, чирик тахтлари бутунлай йўқ бўла бошлаган исломий юртлардаги тоғут режимлар учун ҳам ташвишланарли масаладир. Суриядаги мусулмонлар бу тил бириктирувчилардан, уларнинг бирлашгани-ю бўлинганидан, улар фойдаланаётган жамоалар ва шахслардан, зоҳири раҳмату, ботини азоб бўлган инсонпарварлик ёрдамлари тақдим қилаётган кимсалардан, буларнинг ҳамма-ҳаммасидан эҳтиёт бўлмоқлари лозим. Бу ҳокимлар ҳатто зоҳирда ўз ёрдамларини тақдим қилаётганларида ҳам уларнинг хатти-ҳаракатларига Ғарбга малайлик, Уммат ва унинг динига хиёнат ҳукмрон. Улар, айниқса, Уммат малаласини хорларча ташлаб қўйган Кўрфаз давлатлари ҳокимлари мансаб курсиларини пулга сотиб олиш, фуқаролик давлатига рози бўлиш, мусулмонларни қурол билан таъминлаш эвазига Ислом давлати қуришни талаб қилмаслик билан шуғулланишмоқда, бу қилмишлари нақадар ёмон-а!!

Эй Ислом диёрининг маркази бўлган Шомдаги мусулмонлар!

Ғарбнинг бизга қарши фитналари шу даражага етдики, бундан огоҳ бўлмаслик ва унга қарши турмаслик учун ҳеч бир мусулмонга узр йўқ. Бизни бошқараётган бу зараркунанда ҳокимлар биз учун энг кўп зарар етказишяпти. Чунки агар улар бизга маблағ ва қурол билан ёрдам беришни истаганларида эди, бу ишни қилиб, бизни кулфатдан озод этган бўлишарди. Аммо улар бундай қилишмади. Мабодо қилишган бўлса ҳам, буни элчихоналар буйруғи асосида қилишди, холос… Огоҳ бўлинг, то ҳаммамиз Аллоҳ бизга фарз қилган Халифалик давлати барпо этиш атрофида бирлашмагунимизча, биз учун на ечим бор, на нажот. Зотан, Халифалик давлатигина Ғарб устимизга ёғдирган барча мусибатлардан халос этади. Ҳизбут Таҳрир барча исломий юртлардаги қатори, Суриядаги мусулмонларни шаръий фарз эканидан ташқари, бугун барча мусулмонлар учун ҳаётий заруратга айланган тўғри йўлни тутувчи Халифлик давлати барпо этиш учун биргаликда фаолият қилишга даъват этади. Аллоҳ Таоло айтади:

«Эй мўминлар, ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа шундай бир қавмни келтирадики, Аллоҳ уларни яхши кўради, улар ҳам Аллоҳни яхши кўрадирлар, улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида жиҳод қиладилар. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга беради, Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир. Сизнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Росули ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни барпо этадиган, закотни ато этадиган мўминлардир. Кимки Аллоҳни, Росулини ва мўминларни дўст тутса, албатта, Аллоҳнинг (бундай) ҳизби ғолиб бўлувчидир. Эй мўминлар, сизлардан илгариги аҳли китоблар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст тутманг, агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинг!»                                                                          [Моида 54-57]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                                                       11 зул-қаъда 1434ҳ

Сурия вилояти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here