Франс 24 тарқатган хабарнинг ёлғонлиги

504
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

Ҳизбут Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, у фақат Исломга асосланган, у миллатчилик ва ватанпарварликни рад этади, Ислом Умматини тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатида бирлашишга чақиради, Ҳизбут Таҳрир 1953 йил Шом юртининг юраги бўлган Байтул Мақдисда ташкил қилинган

Франс 24 канали 2013 йил 11 сентябрда интернетдаги расмий саҳифасида «Ажнабийларнинг Сурияга аралашувига қарши жиҳодчиларнинг намойиши. Адашиб қолишдан эҳтиёт бўлинг» номли бир видеолавҳани намойиш қилди, уни тарқатилишида Ҳизбут Таҳрирни айблаб, бу лавҳани қалбаки деб исботлашга уринди. Шунингдек Франс 24 бир-бирига тўғри келмайдиган сўзларни ҳам келтирди. Жумладан у шундай деди: «Ҳизбут Таҳрир Малайзияда ташкил қилинган миллий исломий партия». Бунга қўшимча қилиб яна айтади: «У Ислом оламида Халифаликни тиклаш учун кураш олиб боради». Франс 24нинг қайси гапи тўғри: Ҳизбут Таҳрир – Франс 24 мунофиқларча даъво қилганидек – тор доирадаги миллий исломий партиями ёки оламшумул халқаро партиями?! Албатта иккинчиси ҳақиқат. Улар буни жуда яхши билишади, лекин хабарни бошқача тарқатишади.

Биз Ҳизбут Таҳрир – Сурия бу хабарнинг уйдирма эканини эълон қиламиз. Бунинг ортида мустамлакачи Франция давлатининг расмий ахборот воситаси турибди. Уларни Ғутада Ҳизбут Таҳрирнинг вужуди кучайиб бораётгани хавотирга солиб қўйди. Шунинг учун улар уни мана шундай жирканч сўзлар билан четлатишни истамоқдалар. Биз сизларга шуни маълум қилиб қўймоқчимизки, сизлар ўз манфаатингиз ва Умматнинг душмани «Исроил» манфаатларини кўзлаб Суриядаги ишларга аралашмоқдасиз. Шунинг учун режимнинг кимёвий қурол тўсқинлик қилиб, бошқа қуролларни ишлатишига жим қараб турибсиз. Сизлар Сурия халқи «Роббим Аллоҳ» дегани учунгина улардан ўч олмоқдасиз. Биз сизларга Ҳизбут Таҳрир Сурияда ва бошқа мусулмон юртларида одамлар қалбини эгаллади. У яқин келажакда Аллоҳнинг ёрдами ила тўғри йўлни тутувчи Халифаликни тиклайди. Халифалик Ислом ва унинг аҳлини азиз қилиб, куфр ва унинг аҳлини хор қилади. Сизлар эса куфр аҳлидансиз. Сизларга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг берган сифати етарлидир:

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»                                                                                     [Оли Имрон 118]

Муҳандис Ҳишом Бобо

Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here