Шом тоғути кимёвий қуролларини топширмоқда, Обама мақтанмоқда, бунинг бадалини эса Суриядаги мусулмонлар тўламоқдалар

529
0

01

2013 йил 10 сентябр куни Обама телемурожаат қилиб, унда Сурияга ҳарбий зарбани кечиктиргани ва Башар Асадга кимёвий қуролларни топшириши орқали яна бир бор фурсат бергани ҳақида баёнот берди. У бу баёнотини Сурияга ҳарбий зарба бериш ҳақида таҳдид қилиши орқали бутун дунё қулоғини қоматга келтириши ортидан айтмоқда. У айтган зарба аниқ ёвузлик бўлгани сабабли мусулмон одам уни қўллаб-қувватлаши ёки унга чақириши жоиз эмас. Шунинг учун мусулмонлар муаммоларини ҳал қилиш учун ажнабий мустамлакачи давлатлардан ёрдам сўраш мумкин эмаслигидан ташқари, бу сиёсий худкушлик ва ёмғирдан қочиб дўлга тутилиш ҳамдир. Ахир, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло:

«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутманг, Аллоҳ учун ўз зарарингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми»                                                                    [Нисо 144]

демоқда. Росулуллоҳ A эса шундай дедилар:

«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِ»

«Мушрик олови ёруғидан фойдаланманглар». Имом Аҳмад Анасдан ривоят қилган. Байҳақий ривоятида:

«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

«Мушриклар олови ёруғидан фойдаланманглар» деган лафз билан келган, Бухорий ҳам «Тарихи кабир»да шу лафз билан келтирган. Бундан мушриклар оловини ўзингизга ёруғлик қилиб олманг, дегани тушунилади. Оловдан мақсад урушдир. Ҳадис мушриклар тарафида туриб уруш қилиш ва уларнинг фикрини олишдан киноя қилиб, ундан улардан ёрдам сўрашдан қайтариш тушунилади. Шунингдек, Росулуллоҳ A:

«فَإِنَّا لاَ نَسْتَعِينُ بِمُشْرِكٍ»

«Биз мушрикдан ёрдам сўрамаймиз», деганлар. Аҳмад ва Абу Довуд ривояти. Шу боис кофирларнинг ҳарбий аралашув орқали ёрдам беришини сўраш, ҳатто улар билан ўз муаммоларимиз борасида маслаҳатлашиш ҳам гуноҳи кабиралардан бўлиб, асло дуруст эмас.

Обаманинг бу баёноти Асад режими кимёвий қурол қўллаб 1400 мусулмонни шаҳид қилганидан кейин Обама унга таҳдид қилганига уч ҳафтадан кўпроқ вақт ўтгандан сўнг янграмоқда. Америка ўз одатига кўра, икки ярим йилдан бери Суриядаги исломий қўзғолонни йўқ қилиш мақсадида Асадга муҳлат кетидан муҳлат бериб келаётгани каби, Обаманинг бу баёноти янгиликдан дарак ҳам бермайди, улар айтишга одатлангандек, қизил чизиқни ҳам англатмайди. Зеро, бугун барча қизил чизиқлар кўк чизиқларга айланиб бўлган. Обама бу телемурожаатида кимёвий қуролларга Америка миллий хавфсизлиги учун хавф, дея баҳо берди. Унга кўра, «бу қуроллар америкалик аскарларни хавф остига қўйиши ва террорчи ташкилотларнинг бу қуролларга эга бўлиб, унинг фуқароларига ҳужум қилишларини осонлаштириши мумкин эмиш». Яҳуд давлати хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъкидлар экан: «Бу қуроллар Сурия ташқарисига чиқиб кетгудек бўлса, бизнинг Туркия, Иордания ва Исроил каби иттифоқчиларимизга таҳдид туғдириши муқаррар», деди. Сурияга ҳарбий зарба бериш ортидаги мақсадини очиқлаб, «Биз ҳар қандай ҳарбий амалиётни олиб борарканмиз, мухолафатчиларнинг золим кучларга ва экстремистик ташкилотларга қарши кучайтиражак сиёсий ечимга эришиш йўлида ҳаракатимизни икки баробар кучайтирамиз», деди.

Америка Сурия қўзғолони мобайнида мусулмонлар қони дарё бўлиб оқизилишига нисбатан миқ этгани йўқ. Аксинча, бундан кўзини юмиб олди, гўё юз мингдан зиёд мусулмон қирғин қилинганини эшитмагандай ёки отиб ташлаш, бомба ёғдириш, портовчи бочкалар орқали қирғин қилиш бўғиб ё заҳарлаб қирғин қилишдан бошқачадай. Америка ҳам, бутун Ғарб ҳам тоғут Асаднинг бундан олдин кимёвий қуролларни ишлатганини яхши билишади. Аммо унинг бу таҳдидлари ортида Суриядаги мусулмонлар ва қўзғолончиларни тазйиқ остига олиш мақсади ётибди. Токи, Женевага бориш билан сиёсий ечимни зўрлаб тиқиштиришга, Асад билан музокара столига ўтириб, ўзининг Суриядаги режимидаги айрим башараларни ўзгартишга, бинобарин, емирилаётган эски режимини сақлаб қолиб, унга янгидан жон беришга муваффақ бўлсин. Чунки Америка Суриядаги мусулмонларнинг «қўзғолонимиз Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», дея қаттиқ туришлари ортидан уларга босим ўтказишга муваффақ бўла олишига аниқ ишонган эмас. Шунинг учун ўзига ҳам, жинояткорига ҳам ҳаракатга киришиш учун вақт берди. Кейин Америка маъмурияти бу зарба учун таътилдаги конгресснинг рухсатини олиши кераклигини айтди. Ҳолбуки, Америка конституциясида президент бундай масалада конгресс рухсатига муҳтож эмаслиги айтилган. Америка одамлар режимнинг қолишини рад этаётганларини аниқ билгач, Жон Керрининг 2013 йил 9 сентябрдаги Асад кимёвий қуролларни топширадиган бўлса, зарбадан омон қолиши мумкинлиги ҳақидаги таклифи орқали ўзига ечим яратди. Бунинг ортидан Россия ташқи ишлар вазири Сурия режимини бунга кўндириш имконияти борлигини эълон қилди. Бундан бир неча лаҳза вақт ўтиши билан Асад ташқи ишлар вазири режим кимёвий қуролларни топширишга рози бўлганини айтди. Америка Сурия қўзғолони билан тил топишиш учун шу тарзда вақтни чўзяпти, Суриядаги мусулмонлар ўз қонлари ва моллари бадалини тўлаётган кимёвий қуролларни йўқ қилиш фикрини кўтариб чиқяпти, Асадлар оиласи 40 йил давомида қил ҳам текказмаган яҳудлар хавфсизлигини ҳимоя қиляпти.

Америка ва бутун Ғарб инсонларнинг қирилишига – модомики бу уларнинг манфаатига хизмат қилар экан – бир кун ҳам қайғурган эмас. Улар иккита жаҳон урушида миллионлаб инсоннинг ёстиғини қуритишди. Юз минглаб руандаликларнинг ўлими Ғарб инсонийлигига заррача таъсир қилмади, юз минглаб ироқликликларнинг ўлими Ғарб тинмай сайрайдиган ва Обама ҳам ўз мурожаатида тилга олган қадрият ва принципларни ҳимоя қилиш туйғусини қўзғамади. Фаластин, Кашмир, Афғонистон, Мьянма ва Сомалида минглаб мусулмонларнинг қирилиши тараққиёт ва маданият ҳақида оғиз кўпиртираётган Америка ва Ғарб туйғусини қирмирлатиб ҳам қўймади. Америка агар бирор иш унга манфаат ё фойда келтирмайдиган бўлса, уни қилишга қадамини босмайди. Акс ҳолда, у қандай қилиб ўзининг манфаатини рўёбга чиқармаган ҳолда Сурияга зарба беришга маблағ сарфлайди?! Америка ҳарбий штаби бошлиғи генерал Мартин Демпси бундай дейди: «Фикримча, биз танлаётган томон кучлар мувозанати уларнинг фойдасига оғган вақтда ўзларининг ҳам, бизнинг ҳам манфаатларимизни мустаҳкамлашга тайёр томон бўлиши керак, аммо бундай томон йўқ».

Ҳар бир мусулмон Асад режимини рад этмоғи ва уни қўллаб-қувватламаслиги лозим. Ҳеч бир мусулмон ўз муаммоларини ҳал этишда Ғарбнинг аралашувига рози бўлмаслиги, аксинча, мусулмонлар ўз муаммоларини ўзлари Ислом аҳкомларига мувофиқ ҳал этишлари лозим. Мусулмонлар кўрган мусибатларига то Аллоҳнинг ёруғ кунлари келгунга қадар сабр қилмоқлари керак. Барча мусулмонлар Ислом оламидаги малай режимлардан, аввало, Асад режимидан қутулишга ҳаракат қилмоқлари ва исломий бошқарув низоми бўлмиш Халифаликни барпо этмоқлари лозим. Ана шунда Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосига, кейин эса икки дунё бахт-саодатига ноил бўладилар, бутун оламни хавфсизлик ва тинчлик ўз оғушига олиши учун бутун дунёга татигулик адолатли тузум яратадилар, инсонни ғамхўрлик билан бошқариб, унинг ҳурматини ҳимоя қиладиган халқаро ҳақиқий низом пайдо қиладилар. Аллоҳ Таоло айтади:

$Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни (абадий) ҳаёт берадиган нарсага  даъват қилган пайтда уни қабул қилинг ва билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини ажратиб қўяди ва Унинг ҳузурига тўпланажаксиз»                                                                            [Анфол 24]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                                                         7 зул-қаъда 1434ҳ

Америка

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here