Ўзбекистон ва Хитой 15 миллиард долларлик шартнома имзолашди

478
0

000

 Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун умумий миқдори 15 миллиард долларлик шартномани имзолашди. Келишув газ, нефт ва уран заҳираларини излаб топиш ва қазиб олишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари бундан бир неча йил олдин имзоланган Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди бўйича ўтадиган  Ўзбекистон-Хитой газ қувурини тўртинчи бўлими тўғрисидаги келишувни ўзгартиришга келишиб олишди.

2002- йилдан бошлаб Хитой Ўзбекистон иқтисодига 6 миллард доллардан зиёд сармоя ётқизган, Икки томонлама савдо ҳажми 3,4 миллиард долларга етган. Си Цзиньпинни сўзларига кўра, 2017 йилга бориб бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Сўнги йилларда Хитой Ўрта Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. Шундай йўллар билан ХХР бу давлатларни табиий бойликларига, биринчи навбатда металл ва ёқилғи заҳираларини қўлга киритишга уринмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here