Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистонда жазо ўташ муассаси вакиллари билан “диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” номли семинар ўтказди.
Семинарга Қирғизистондаги куч ишлатар органлари ва муфтият вакиллари ҳам қатнишиб, барчаси баробарига “диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” йўлида ҳамкорлик қилишни маъқуллашди.
Дин ишлари бўйича эксперт Кадыр Маликов Қирғизистонда фаолит олиб бораётган Ҳизб-ут таҳрирга эътибор қаратиб, бундай ҳаракатларга қарши курашиш учун пул керак бўлишини урғулади.
“Бу бутун ўлка хавфсизлигига тегишли масала. Сўнги Кумтор воқеасини олиб кўрайлик. Олтин конига оид масаладан бироз олдин “Ҳизбут- Таҳрир” номидан видеоролик пайдо бўлган эди. Иккинчидан, дўқ-пўписа қилиб, Кумтордан 3 миллион доллар сўраганликда гумон қилинаётганлардан бирининг ҳам диний фактор билан алоқаси бўлган. Бу жуда хавфли вазият. Шунинг учун зудлик билан чора кўриш керак, бироқ күч ишлатиш билан эмас, маърифий йўналишда тушунтирув ишларини олиб бориш зарур. Бу эса сарф-харажат талаб қилади”, деди эксперт Маликов.
Семинардан сўнг турмаларда бўлаётан даъватга қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапирган Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг етакчиси Рахматула Эгембердиев бундай деди:
– “Ҳизб-ут Таҳрир” деймизми, ё бўлмаса салафия, акрамия деймизми, қисқаси шу каби жамоат аъзоларидан баъзилари судланиб, турмаларда даъват ишларини юргизаётганлари йўқ эмас. Бугунги кунда учта турмага бориб имом тайинлаб бердик. Бу имомлар турмага кириб мўътадил дин асосида дарс ўтишига ва жума намозларини ўқиб беришига имконият яратиб беряпмиз. Бошқа турмаларнинг бошчилари ҳам имом сайлаб беринглар ва маҳкумлар томонидан қўйилган имомларни текширувдан ўтказиб беринглар деб илтимос қилишяпди”.
Жазо ўташ муассасининг тезкор бўлими бош бошқармасининг етакчиси Ороз Энтериев яқиндагина атайин хизмат вакилларидан иборат гуруҳ муфтий бошчилигида барча турмаларни зиёрат қилиб чиққанлигини тасдиқлади.
“Биз ташаббус қилиб комиссия туздик. Комиссия колонияларнинг барчасини айланиб чиқди. Умумий жазо ўташ жойларида жами бўлиб 400дан 900гача маҳбус намоз ўқийди. Улар муътадил Ислом йўлида юришга ҳаракат қилишмоқда” деди у.
Энтериев динга қарши кураш халқаро миқёсда олиб борилиб, бу борада тажриба алмашув бўлиб туришини қуйидагича изоҳлади:
– Ўтган йили Россиядан, Қозоқистондан экспертларни чақирганмиз. Улар билан бирга семинарлар ўтказдик. Уларнинг маслаҳатларига қулоқ солиб, диний экстремизм бўйича судланганларни бўлак бир ерда қамаш фикридан воз кечдик. Ундан кўра қамоқларнинг ичида ихчам жойларни қуриб, уша ерда қамайлик деяпмиз. Ҳаммасини тўплаб, бир колонияга қамай олмаймиз, чунки уларнинг режимлари бўлак. Қозоқистон билан Россия ҳаммасини бир жойга қўйган экан, кейин бошқадан аввалги ҳолатига қайтаришипти.
Туркистон:
Дунё мусулмонларининг Исломга бўлган талпиниши ва ўз динига даъват қилиши кундан кунга кучайиб бормоқда. Дунё бўйлаб даъват юкини бўйнига олган Ҳизб-ут Таҳрир Қирғизистонда ҳам иш олиб бориб, золимнинг зулмидан қўрқмасдан, Умматни исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилмоқда. Малай ҳокимларнинг зиндонлари Ҳизб йигитларига тўлиб тошди. Бироқ, бундай оғир чоралар қаҳрамон йигитларнинг ғайратини синдира олмади. Бу йигитлар турмаларда ҳам даъват ишларини тўхтатишмади. Бундай мартлик кофирларнинг қалбига қўрқув солди ва уларни қамоқхонадаги даъватга қарши кураш ҳақида бош қотиришга мажбур қилди.
Бу ишлардан ЕҲҲТнинг мақсади ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўлса, малайларнинг мақсади хўжайинларининг топшириқларини ошириб бажариб, уларнинг пулларини олиб ейишдир. Кадыр Маликов “пул беринглар, биз динга қарши курашиб берамиз” деб очиқ айтмаган бўлса-да, бироқ унинг “бу ишлар албатта сарф-харажат талаб қилади” деган гапидан шу маъно чиқиб турипти.
Европа ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун, минтақалардаги малайларини ишга солади ва буни “ҳамкорлик” деб атаб қўяди. Малайларига топшириқлар юклатиладиган йиғинлар эса конференция ёки семинар каби усти ялтироқ терминлар билан аталади. Бу йиғинларга қатнашган манқурт малайлар эса ўзларича хурсанд. Семинардан чиқиб “турма бошлиқларини ўзлари илтимос қиляпти”, деб хўжайинларидан олган топшириқларни бажаришга киришади.
Кофирлар ва уларнинг малайлари қанчалик ҳийла найранг қилишмасин, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло улардан ҳийлакорроқ ва Ўз ишида ғолибдир. Ҳизб ўз даъватида мустаҳкам туради ва бу иш охирига етади, инша Аллоҳ.