Ҳашаматли меҳмонхонада Аракан қирғинини “қаттиқ” танқид қилгандан сўнг ҳашаматли уйларига қайтиб кетишди

698
0

Ҳашаматли меҳмонхонада Аракан қирғинини “қаттиқ” танқид қилгандан сўнг ҳашаматли уйларига қайтиб кетишди

Аракан қирғинига нисбатан Ислом Умматининг кескин реакциясидан кейин халқаро ташкилотлар ва айрим давлатлар ҳаракатга келди. Лекин улар фақат бор овозлари билан “бақириб-бақириб” танқид қилиш, халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраш ва қўшни давлатларни қочоқларга жой беришга чақириш билан чекланишди.

БМТ ва Исломий ҳамкорлик ташкилоти етакчилигида бир қанча Ғарб ташкилотлари Аракан масаласида йиғилиш ўтказиш учун люкс автомобиллари билан ҳашаматли меҳмонхонада тўпланишди. Улар Аракан қирғинини “қаттиқ” танқид қилишларини айтишиб, бундан жуда қайғуга ботганлигини билдиришди. Сўнг яна ўша люкс автомобиллари билан ҳашаматли уйларига қайтиб кетишди.

Йиғилишда Исломий ҳамкорлик ташкилоти Аракан вилоятида мусулмонларга тегишли уйларнинг ёқиб юборилишини “қаттиқ” қоралади. Ташкилотнинг ёзма баёнотида ҳарбийларнинг тинч аҳолига қарши қурол ишлатиши “қаттиқ” танқид қилинди ҳамда “фуқароларни ҳимоя қилиш” борасида Бирма ҳукуматининг халқаро мажбуриятларни бузаётганлиги айтиб ўтилди.

“Минтақадаги қишлоқлар ва уйларнинг аксарияти полиция ва аскарлар қўллаб-қувватланган гуруҳлар томонидан систематик тарзда вайрон қилинди. Бунинг натижасида минглаб одамлар минтақани тарк этишга мажбур бўлди”, дейилади баёнотда.

Учрашувдан сўнг журналистларга баёнот берган Англиянинг БМТдаги доимий вакили Матто Рйcрофт ҳам – гарчи бу йиғилишда золим бутпарастларга қарши бирор чора кўрилмаган бўлса ҳам – жуда фойдали йиғилиш бўлиб ўтганлигини таъкидлади.

“Биз Бирмадаги вазият туфайли жуда қайғуга ботдик. Барча зўравонликни қаттиқ қоралаймиз, томонларни ўртадаги тарангликни юмшатишга чақирамиз”, деди Рйcрофт.

БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес эса ўзиниг баёнотида Араканда ўтказилган “Хавфсизлик амалиёти”да тинч аҳолининг ўлдирилишидан чуқур хавотирга тушганлигини билдирди.

Исроил ёнғинида дарҳол ўт ўчирувчи самолётларини ишга солган Туркия ҳукумати ҳам Аракандаги зулмни “қаттиқ” қоралади. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ҳодисада ирқчи гуруҳларни айблар экан, бутун дунё хусусан Ислом дунёсини сукут сақламай танқид қилиб туришга чақирди.

“Бу зулмни “қаттиқ” қоралаймиз. Бутун дунё билан алоқадамиз. Минтақадаги давлатлар зиммасига катта вазифалар юкланмоқда. Биз Туркия сифатида вазифамизни бажарамиз. У ердаги (Бирамдаги) ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси билан бизникилар алоқа ўрнатишди. Уларга бу муаммони тубдан ҳал қилиш кераклигини ва ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигимизни айтдик. Фақат у ерда ирқчи гуруҳлар орасида диний етакчилар бор. Бу борада бутун дунё хусусан Ислом дунёси эътиборли бўлиши лозим, асло сукут сақламайлик ва огоҳлантиришни тўхтатмайлик”, деди Чавушоғлу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here