Эрон АҚШни Сурияда ҳарбий амалиётлар қилишдан огоҳлантирмоқда.

529
0

getImage (1)

Эрон Қўшма Штатларни Сурия бўхронига ҳарбий аралашишликдан огоҳлантирди. “Қўшма Штатлари Сурия хусусида қизил чизиқ қаердан ўтишлигини яхши билади. Шу қизил чизиқни босиб ўтишлик Оқ уй учун жиддий оқибатлар келтиради”, – баён қилди Эрон қуроллий кучлари штаби бошлиғининг ўринбосари Масъуд Жазоири. Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати америкаликлар тарафидан уюштирилган ташвиқот кампаниясининг қурбони бўлди. “Сурияда низони аланга олдираётган барча мамлакатлар халқлар интиқомига рўбаро бўлади”, – деди Жазоири.

Қўмондон ўринбосари бу сўзларни АҚШ мудофаа министри Чак Хейгелнинг, агар Барак Обама буйруқ берса Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказишликка Пентагон тайёр эканлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг айтди.

Эрон Башар Асад режимининг энг тиғиз иттифоқдошларидан. Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳони Дамашқ бундан кейин ҳам гражданлар урушида Теҳроннинг тўлиқ қўллаб қувватловига ишониши мумкинлигини тасдиқлаган

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here