Мен афсусдаман, дадажон

425
0

0

Бирлашган Араб Амирлигининг бош вазири ва Дубай амири Мухаммад бин Рашид ал-Мактумнинг қизи Меҳра Муҳаммад бинт Рошид ал-Мактум arabpress.net.ua сайтининг бир мақола ёзишига туртки бўлди. Чунки у ўзининг facebookдаги саҳифасида отасининг ишларига нисбатан ўзининг таъсирли фикрларини билдирди.

Меҳра Муҳаммад хоним facebookдаги ўз саҳифасини кўздан кечираркан, унинг кўзи Саудия қироли Абдуллоҳ ас-Сауд билан бирга турган отасининг суратига тушди. Сурат  остида “New York Times газетасидан олинган “Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари генерал ас-Сисини пул билан таъминламоқда, улар Мурсига қарши келишувга эга” – деган иқтибос келтирилган эди. Бундан таъсирланган қиз отасининг расми остида “Мен афсус қиламан, дадажон, бизнинг пулларимиз эвазига инсонлар қони тўкилаётганидан афсус қиламан”, дея ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

Меҳра Муҳаммад бу сўзлар билан кифояланмади, балки яна сурат остига шундай сўзларни илова қилди: “Минг афсуски, бу ишларга менинг отам хам аралашган, ахир бу ақида масаласи эмасми?!”.

Дубай амирининг қизи Меҳра Муҳаммад хонимнинг facebookдаги саҳифасини кузатганларнинг гувоҳлик беришича, ундаги эътиборни тортадиган асосий мавзулар Мисрдаги мусулмонларнинг қирғин қилиниши ва Суриядаги қўзғолончиларни қўллаб қувватлашга қаратилган.

1 COMMENT

  1. Mehra xonim iymonidan kelib chiqib bugun o’z otasining jinoyatlaridan afsusda ekanini izhor
    qildi
    Endi bu xonimga endi tazyiqlar bo’lishi mumkin Alloh omonlik va sabr bersin.
    Lekin qizig’i shundaki tazyiqlar kim tomonidan bo’lishida otasi bevosita qizini siquvga oladimi yoki itlariga buni buyuradimi?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here